Тошкентда тўланмаган 129 та жаримаси бўлган автомобил жарима майдончасига қўйилди

Автомобил 123 марта Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан қидирувга берилган.

Улашиш:

Пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида ЙПХ ходимлари 129 марта турли қоидабузарликлар содир этган Captiva русумли автомашинани тўхтатди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Ўтказилган текширув давомида маълум бўлишича, ҳайдовчининг жаримадан умумий қарздорлиги миқдори 54 млн сўмни ташкил этади. Шу билан бирга, автомобил 123 марта Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан қидирувга берилган.

Баённома расмийлаштирилганидан сўнг Captiva жарима майдончасига қўйилган. 123 марта қидирувга берилган автомашинани шунча вақт давомида нега топа олишмагани қоронғу.

 

Ўзбекистон

22.07.2025, 14:55

Улашиш:

сўнгги янгиликлар

Машина жаримага, ота қамоққа жойлашди

Ўтказилган навбатдаги рейд давомида ушланган ушбу шахс йиллар давомида алимент тўловларини амалга оширмаган.

Ўзбекистон

22.07.2025, 20:49

Асалариларнинг оммавий нобуд бўлишига кимёвий перепаратларнинг таъсири бўлиши мумкин

Текширув натижаларига кўра, асалари оилаларининг нобуд бўлиши юқумли касалликлар натижасида эмаслиги, яъни асалари оилалари орасида юқумли касалликлар тарқалмаганлиги тасдиқланди. 

Иқтисодиёт

22.07.2025, 19:56

Жазирама давом этади: бундай ҳавода қандай таомланиш керак?

Умумий тавсияларга кўра, жазирама кунларда кунига ўртача 2,5-3 литр суюқлик ичиш лозим. Бироқ жисмоний фаоллик ва ҳаво ҳароратига қараб бу миқдор ошиши мумкин.

Ўзбекистон

22.07.2025, 18:53

Расман: "Пахтакор" ироқлик ҳимоячи трансферини эълон қилди

Ироқ терма жамоаси аъзоси бўлган Заид Таҳсин "Пахтакор" футболчисига айланди.

Спорт

22.07.2025, 17:56

Хитойнинг Шэнси провинцияси ҳукумати Транспорт университетига 1,8 млн доллар грант ажратилди

Таълим гранти 10 нафар PhD, 40 нафар магистратура ва 60 нафар бакалавр босқичи талабаларини қамраб олади.

Таълим

22.07.2025, 16:51

Бу йил Ўзбекистон ҳудудида 137 миллион дарахт ва буталар экилди

Йил бошидан буён вазирлик инспекторлари томонидан 23 мингдан ортиқ экологик қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган. 

Ўзбекистон

22.07.2025, 15:49

ДХХ: 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 22 кг 585 гр гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Ўзбекистон

22.07.2025, 13:57

Озарбайжоннинг “Socar” компанияси Ўзбекистон энергетика бозорига кирадиган бўлди

Бошқа хорижий давлатлар билан мураккаб конларни ўзлаштириш, соҳани рақамлаштириш, талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик қилинмоқда.

Иқтисодиёт

22.07.2025, 12:58

“Wall Street Journal” Трампнинг хориж сафарини ёритувчи гуруҳдан чиқарилди

Бундай қарорга келинишига нашр томонидан Трампни айблаб чоп этилган мақола сабаб бўлди.

Жаҳон

22.07.2025, 11:57

Oʻzbekiston va Shveysariya JST boʻyicha ikki tomonlama muzokaralarni yakunladi

Ўзбекистон ва Швейцария ЖСТ бўйича икки томонлама музокараларни якунлади

Жорий йилнинг 21 июль куни Женевада Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (ЖСТ) аъзо бўлиш жараёни доирасида Швейцария билан бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги икки мамлакат ўртасида Протокол имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) масалалари бўйича махсус вакили Азизбек Урунов маълум қилди.

Иқтисодиёт

22.07.2025, 11:21

Buxoroda kuchli taʼsir qiluvchi moddalar boʻlgan kofelarni uyida saqlayotgan shaxsga jinoyat ishi ochildi

Бухорода кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган кофеларни уйида сақлаётган шахсга жиноят иши очилди

Бухоро вилояти Ғиждувон туманида таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари бўлган оздирувчи кофелар савдосига чек қўйилди. ДХХ ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда 1985 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаронинг хонадони кўздан кечирилади. Бу ҳақдаа Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.

Ўзбекистон

22.07.2025, 11:00