We use cookies to improve your experience.
Paradigma Media — ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий мавзуларда замонавий ва мустақил онлайн ОАВ. Биз ҳужжатли фильмлар, таҳлилий материаллар, подкастлар, интервьюлар ва суриштирувларни тайёрлаймиз. Мақсадимиз — жамиятда аҳамиятли ахборотни етказиш ва онгли ўзгаришларга туртки бериш.
Биз расман ОАВ сифатида рўйхатдан ўтганмиз (лицензия №180629, 2023 йил 6 декабрь) ва рақамли медиа-платформа сифатида ривожланмоқдамиз.
📍 Офис: Тошкент, Алишер Навоий кўчаси, 30
🕒 Иш вақти: 09:00 – 18:00
📆 Иш жадвали: 6/1 (Шанба куни 14:00 гача)
📚 Тажриба: 1–3 йил
👥 Бандлик: Тўлиқ
Paradigma Media жамоаси кенгаймоқда. Биз журналист қидирмоқдамиз.
🎯 Сиздан нималарни кутамиз?
Янгиликлар ва мақолалар ёзиш.
Камера олдида ишлаш (интервью, репортаж, reels).
Мураккаб мавзуларни содда ва тушунарли қилиб етказиш.
Хизмат сафарларига тайёрлик.
📌 Талаблар:
Журналистика бўйича олий таълим.
Кучли ёзма ва оғзаки нутқ.
Интизом ва жамоада ишлаш кўникмаси.
💡 Биз таклиф қиламиз:
Рақобатбардош маош.
Замонавий офис (Тошкент маркази).
Тренинглар ва карьера ўсиши.
Ёш ва амбицияли жамоа.
➕ Афзаллик бўлади:
Камера олдида ишлаш тажрибаси.
Журналистик текширув кўникмаси.
Рус тилини билиш.
📩 Қизиқдингизми?
Резюме ва ишларингиз ҳаволасини юборинг:
hr@paradigma.uz
🔥 Paradigma билан муҳим мавзуларни ёритишда бирга ишланг!