Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Сан-Сиро ўрнида нима қурилади? Милан футболида тарихий ўзгариш
Спорт
20.11.2026, 16:11
Поделиться:

Foto: San Siro stadioni, Milan, Italiya
Милан шаҳридаги Сан-Сиро стадионининг қарийб бир асрлик тарихи янги босқичга юз тутмоқда. 1926 йилдан буён бу арена «Milan» ва «Inter»нинг энг муҳим учрашувларига мезбонлик қилди, Еврокубокларнинг унутилмас финалларини қабул қилди. Унинг трибуналарида миллионлаб мухлислар ғалабани нишонлади, мағлубиятларни бошдан кечирди. Энди эса икки клуб ўз тарихидаги катта ўзгариш остонасида турибди: Сан-Сиро ёнида янги стадион қурилади, эски аренанинг айрим қисмлари эса сақлаб қолинади.
Бу қарор Милан футболи учун шунчаки янги стадион қурилишидан кўра каттароқ воқеа. Чунки Сан-Сиро оддий спорт иншооти эмас — у «Milan» ва «Inter» тарихининг, шаҳар футбол маданиятининг бир қисмига айланган. Шундай экан, қарийб юз йиллик аренанинг ўрнини янги стадион эгаллаши ҳақидаги қарор табиий равишда саволлар туғдиради: клублар нега бу қадамга қўл урди, янги арена қандай бўлади ва Сан-Сиро шунчаки бузиб ташланадими?
Сан-Сиро қурилиши 1925 йил августида «Milan» клуби президенти Piero Pirellining ташаббуси билан бошланди. Ўша пайтда клуб уй учрашувларини ўтказиш учун алоҳида стадионга эга бўлишни истаган. Лойиҳани муҳандис Alberto Cugini ва меъмор Ulisse Stacchini ишлаб чиқди. Қурилиш ишлари 13 ой давом этди. Натижада 35 минг томошабинга мўлжалланган, тўртта алоҳида бетон трибунадан иборат арена қад ростлади.
1926 йил 19 сентябрь куни янги стадионнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда «Milan» ва «Inter» ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказди. Мезбонлар учун қувончли кун бўлиши керак бўлган баҳс 3:6 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди. «Inter» Сан-Сиро тарихидаги илк учрашувдаёқ рақиб майдонида ғалаба қозонган эди.

Дастлаб стадион фақат «Milan»га тегишли бўлган. «Inter» эса ундан 1947/48 йилги мавсумдан бошлаб фойдаланишни бошлади. Шу тариқа бир-бирига азалий рақиб бўлган икки клуб битта стадионда ўйнай бошлади. Бугун бу ҳолат Милан футболига хос жиҳатлардан бири сифатида қабул қилинади. Аммо Сан-Сиро қурилган пайтда унинг икки клуб учун умумий стадионга айланишини ҳеч ким режалаштирмаган эди.
1935 йилда стадион Милан муниципалитети тасарруфига ўтди. Шу йили уни кенгайтириш ишлари бошланди. Трибуналар орасидаги бўшлиқлар эгри конструкциялар билан бирлаштирилди ва 1939 йилга келиб стадион сиғими 55 минг томошабинга етказилди. Бу Сан-Сиронинг дастлабки кўринишидан анча фарқ қиладиган янги қиёфасини шакллантирди.

1955 йилда стадионда навбатдаги йирик реконструкция амалга оширилди. Мавжуд трибуналар устидан иккинчи ҳалқа қурилди. Бу ўзгариш Сан-Сиро сиғимини сезиларли даражада оширди. UEFA маълумотларига кўра, реконструкциядан кейин стадион 100 мингдан ортиқ томошабинни қабул қила олган.
1980 йилда стадионга «Milan» ва «Inter» сафида тўп сурган, Италия футболи тарихидаги энг машҳур ҳужумчилардан бири Giuseppe Meazza номи берилди. Шунга қарамай, Сан-Сиро номи мухлислар орасида сақланиб қолди. Бугун ҳам кўпчилик стадионни айнан шу ном билан билади.
1990 йилги жаҳон чемпионати олдидан Сан-Сиро яна бир бор тубдан ўзгартирилди. Стадионга учинчи ҳалқа қўшилди. Уни ташқи томондан ўрнатилган 11 та цилиндрсимон минора ушлаб турарди. Трибуналар усти ҳам тўлиқ ёпилди. Реконструкция якунида стадион 85 700 томошабинга мўлжалланган аренага айланди. 1990 йил 8 июнь куни эса Сан-Сиро жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувига мезбонлик қилди. Унда Камерун терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Сан-Сиро Еврокубокларнинг энг муҳим учрашувларига ҳам мезбонлик қилган. 1965 йилда Европа чемпионлар кубоги финалида мезбон «Inter» Португалиянинг «Benfica» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа миланликлар кетма-кет иккинчи марта Европа чемпионига айланди.
1970 йилги Европа чемпионлар кубоги финалида эса Нидерландиянинг «Feyenoord» клуби Шотландиянинг «Celtic» жамоаси билан тўқнаш келди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунлангач, қўшимча бўлимларда «Feyenoord» яна бир гол уриб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Rotterdam клуби тарихидаги илк Европа чемпионлар кубоги бўлди.
2001 йилда Сан-Сиро учинчи бор клублар миқёсидаги Европанинг энг нуфузли турнири — Чемпионлар лигаси финалини қабул қилди. Унда Германиянинг «Bayern» клуби Испаниянинг «Valencia» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча вақти 1:1 ҳисобида тугади. Пенальтилар сериясида «Bayern» 5:4 ҳисобида устун келиб, 25 йиллик танаффусдан сўнг Европа клублари тахтига чиқди.
Сан-Сирода ўтказилган сўнгги Чемпионлар лигаси финали эса 2016 йилга тўғри келади. Бу сафар майдонда Мадриднинг икки клуби — «Real» ва «Atletico» учрашди. Асосий ва қўшимча вақт 1:1 ҳисобида якунланди, пенальтилар сериясида эса «Real» 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихидаги 11-Чемпионлар лигаси кубогини қўлга киритди.

Шунча тарихга эга стадиондан нега воз кечилмоқда? Бу саволга жавоб беришда футболнинг бугунги иқтисодий шароитини ҳам ҳисобга олиш керак. Замонавий футболда стадион фақат жамоа уй учрашувларини ўтказадиган жой эмас. У клуб учун йил давомида даромад келтириши, мухлисларга турли хизматларни таклиф қилиши ва тижорий фаолиятни ривожлантиришга хизмат қилиши керак.
«Milan» ва «Inter» раҳбарияти ҳам Сан-Сиронинг имкониятлари замонавий талабларни тўлиқ қондирмаётганини таъкидлаб келади. Стадионни сақлаб қолиш ва янгилаш вариантлари муҳокама қилинган бўлса-да, клублар охир-оқибат янги арена қуриш йўлини танлади. Уларнинг режаси — нафақат футбол учрашувлари учун қулайроқ шароит яратиш, балки стадион атрофида йил давомида ишлайдиган савдо, овқатланиш ва кўнгилочар масканларни ташкил этиш. Бундай ёндашув клубларга ўйин кунларидан ташқари вақтда ҳам даромад олиш имконини беради.
Бироқ бу қарор Милан шаҳрида бирдек маъқулланмади. Сан-Сирони сақлаб қолиш тарафдорлари унинг тарихий ва меъморий қийматини, стадион билан боғлиқ хотираларни асос қилиб кўрсатди. Уларнинг назарида, бундай иншоотни бузиш шунчаки эски бинoni янгисига алмаштириш эмас, балки шаҳарнинг муҳим рамзларидан биридан айрилиш демакдир. Шу сабабли янги стадион лойиҳаси атрофидаги баҳслар бир неча йил давом этди.
2025 йил 5 ноябрь куни «Milan» ва «Inter» Сан-Сиро стадиони ҳамда унинг атрофидаги ҳудудни Милан муниципалитетидан сотиб олиш жараёнини якунлади. Бу янги лойиҳа йўлидаги муҳим қадам бўлди. 2026 йил 24 март куни эса шаҳар маъмурияти ҳудудни қайта қуриш режасига доир стратегик экологик баҳолаш жараёнини бошлади. Режага кўра, янги стадион қурилиши билан бирга, ҳозирги Сан-Сиронинг айрим қисмлари сақлаб қолинади ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланилади.
2026 йил 29 октябрь куни икки клуб янги стадион лойиҳасини расман тақдим этди. 71 500 томошабинга мўлжалланган арена «Generali Stadium» деб номланади. Унинг меъморий лойиҳасини Foster + Partners ва MANICA компаниялари ишлаб чиққан. Шунингдек, Италиянинг Generali суғурта компанияси стадионнинг ном бериш ҳуқуқи бўйича ҳамкорига айлангани маълум қилинди.

Лойиҳа муаллифлари янги аренада мухлислар майдонга имкон қадар яқин жойлашишини кўзда тутган. Икки қаватли трибуналар узлуксиз ҳалқа шаклида қурилади. Айниқса, жамоаларнинг энг фаол мухлислари жойлашадиган Curva секторларига алоҳида эътибор қаратилган: бу жойларда трибуналар қиялиги 37 даражагача етади. Стадионнинг ташқи кўринишида X шаклидаги таянч конструкциялар ва эгри чизиқли том асосий ўрин тутади. Табиий шамоллатиш ҳамда қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятлари ҳам лойиҳа таркибига киритилган.

Янги стадион қурилиши 2028 йилда бошланиши кутилмоқда. Клублар аренани 2031/32 йилги мавсумда фойдаланишга топширишни режалаштирган. Бу муддат тегишли рухсатномалар ва қурилиш жараёнига боғлиқ. Стадион билан бирга унинг атрофидаги 281 минг квадрат метрлик ҳудуд ҳам қайта ривожлантирилади. Бу ерда яшил майдонлар, савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари ҳамда жамоат фойдаланиши учун мўлжалланган жойлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Шундай қилиб, Милан футболи янги даврга тайёргарлик кўрмоқда. «Milan» ва «Inter» замонавий стадион орқали мухлислар учун қулай шароит яратиш, даромад манбаларини кенгайтириш ва Европанинг етакчи клублари билан иқтисодий рақобатда ўз ўрнини мустаҳкамлашни мақсад қилган. Аммо янги арена қанчалик замонавий бўлмасин, у Сан-Сиро тўплаган тарихни қисқа вақт ичида такрорлай олмайди.
Сан-Сиро очилганига 100 йил тўлган бир пайтда унинг келажаги ҳақида қарор қабул қилинмоқда. Дастлаб фақат «Milan» учун қурилган, кейинчалик «Inter» билан ҳам умумий уйга айланган бу стадион энди ўз тарихининг янги саҳифасини очмоқда. Янги арена қурилгач, эски Сан-Сиронинг айрим қисмлари сақланиб қолади. Аммо стадионнинг футбол тарихидаги ўрни ва мухлислар хотирасидаги алоҳида мақоми ўзгаришсиз қолади.
Спорт
20.11.2026, 16:11
Поделиться:
Популярные новости

Крах китайского футбола
Спорт
04.11.2026, 14:44

70% онлайн-покупателей в Узбекистане хотя бы раз приобретали товары, бывшие в употреблении
Узбекистан
04.11.2026, 11:45

В Индии мужчина с помощью ИИ инсценировал собственное похищение
Мир
02.11.2026, 11:04

Таиланд может вернуть безвизовый режим для граждан Узбекистана
Узбекистан
28.10.2026, 12:16

После трагедии на Каспии в армии Казахстана грядут масштабные реформы
Мир
22.10.2026, 11:12

На свадьбу осиротевшего парня в Китае пришли тысячи незнакомцев
Мир
31.10.2026, 12:13
Последние новости

Что изменится, чтобы уменьшить загруженность Ташкентского метро?
Узбекистан
20.11.2026, 14:41

Несмотря на конфликт с Трампом, акции Anthropic выросли на 34%
Экономика
20.11.2026, 10:51

В Таджикистане обрушилась опора ЛЭП: в Ферганской долине возникли перебои с электричеством
Узбекистан
19.11.2026, 14:53

Геноцид рохинджа: Мьянма предстанет перед Международным судом
Мир
19.11.2026, 10:56

Узбекистан и Туркменистан хотят упростить пересечение границы
Политика
19.11.2026, 09:42

Deutsche Bank: раскрыты связи Трампа и Эпштейна с Россией
Политика
18.11.2026, 16:45

План покушения на Трампа: пакистанец приговорён к 27,5 годам тюрьмы
Мир
18.11.2026, 14:28

Станет ли проще путешествовать из Узбекистана в Канаду?
Политика
18.11.2026, 11:47

Применит ли Иран химическое оружие в Вашингтоне?
Мир
18.11.2026, 10:39

В Наманганской области задержали молодого человека, пытавшегося украсть 14 телефонов из мастерской
Узбекистан
18.11.2026, 10:10

От вируса Эбола скончались почти 6 тысяч человек
Мир
17.11.2026, 15:33

Между Ташкентом и Астраханью запустят поезд
Узбекистан
17.11.2026, 12:28

Может ли Европа отправить мигрантов в Узбекистан?
Узбекистан
17.11.2026, 12:11

Новое предложение для владельцев домов под снос: жильё в 1,5 раза больше
Узбекистан
16.11.2026, 17:32

Предприниматели смогут зачесть переплату в счёт импортного НДС
Экономика
16.11.2026, 15:22

В Узбекистане потеплеет до +22 градусов: прогноз погоды на неделю
Узбекистан
16.11.2026, 12:39

В Индии мусульмане сталкиваются с угрозой задержания и депортации
Мир
16.11.2026, 11:02

Сколько человек с ВИЧ зарегистрировано в Ташкенте?
Узбекистан
16.11.2026, 10:21

Лидеры трёх крупнейших держав встретятся в Китае
Мир
14.11.2026, 10:05
Популярные новости

Крах китайского футбола
Спорт
04.11.2026, 14:44

70% онлайн-покупателей в Узбекистане хотя бы раз приобретали товары, бывшие в употреблении
Узбекистан
04.11.2026, 11:45

В Индии мужчина с помощью ИИ инсценировал собственное похищение
Мир
02.11.2026, 11:04

Таиланд может вернуть безвизовый режим для граждан Узбекистана
Узбекистан
28.10.2026, 12:16

После трагедии на Каспии в армии Казахстана грядут масштабные реформы
Мир
22.10.2026, 11:12

На свадьбу осиротевшего парня в Китае пришли тысячи незнакомцев
Мир
31.10.2026, 12:13
