Сан Сиро: бир асрлик тарих ва Милан футболининг янги уйи
Сан Сиро ўрнида нима қурилади? Милан шаҳридаги Сан Сиро стадионининг қарийб бир асрлик тарихи янги босқичга юз тутмоқда.
Спорт
20.11.2026, 16:11
Улашиш:

Foto: San Siro stadioni, Milan, Italiya
1926 йилдан буён бу арена «Милан» ва «Интер»нинг энг муҳим учрашувларига мезбонлик қилди, Еврокубокларнинг унутилмас финалларини қабул қилди. Унинг трибуналарида миллионлаб мухлислар ғалабани нишонлади, мағлубиятларни бошдан кечирди. Энди эса икки клуб ўз тарихидаги катта ўзгарıш остонасида турибди: Сан Сиро ёнида янги стадион қурилади, эски аренанинг айрим қисмлари эса сақлаб қолинади.
Бу қарор Милан футболи учун шунчаки янги стадион қурилишидан кўра каттароқ воқеа. Чунки Сан Сиро оддий спорт иншооти эмас — у «Милан» ва «Интер» тарихининг, шаҳар футбол маданиятининг бир қисмига айланган. Шундай экан, қарийб юз йиллик аренанинг ўрнини янги стадион эгаллаши ҳақидаги қарор табиий равишда саволлар туғдиради: клублар нега бу қадамга қол урди, янги арена қандай бўлади ва Сан Сиро шунчаки бузиб ташланадими?
Сан Сиро қурилиши 1925 йил августида «Милан» клуби президенти Пиеро Пиреллининг ташаббуси билан бошланди. Ўша пайтда клуб уй учрашувларини ўтказиш учун алоҳида стадионга эга бўлишни истаган. Лойиҳани муҳандис Алберто Cугини ва меъмор Улиссе Стаcчини ишлаб чиқди. Қурилиш ишлари 13 ой давом этди. Натижада 35 минг томошабинга мўлжалланган, тўртта алоҳида бетон трибунадан иборат арена қад ростлади.
1926 йил 19 сентабр куни янги стадионнинг очилиш марошими бўлиб ўтди. Унда «Милан» ва «Интер» ўзаро ўртоқлик учрашуви ўтказди. Мезбонлар учун қувончли кун бўлиши керак бўлган баҳс 3:6 ҳисобидаги мағлубият билан якунланди. «Интер» Сан Сиро тарихидаги илк учрашувдаёқ рақиб майдонида ғалаба қозонган эди.
Дастлаб стадион фақат «Милан»га тегишли бўлган. «Интер» эса ундан 1947/48-йилги мавсумдан бошлаб фойдаланишни бошлади. Шу тариқа бир-бирига азалий рақиб бўлган икки клуб битта стадионда ойнай бошлади. Бугун бу ҳолат Милан футболининг ўзига хос жиҳатларидан бири сифатида қабул қилинади. Аммо Сан Сиро қурилган пайтда унинг икки клуб учун умумий стадионга айланишини ҳеч ким режалаштирмаган эди.
1935 йилда стадион Милан муниципалитети тасарруфига ўтди. Шу йили уни кенгайтириш ишлари бошланди. Трибуналар орасидаги бошлиқлар эгри конструксиялар билан бирлаштирилди ва 1939-йилга келиб стадион сиғими 55 минг томошабинга етказилди. Бу Сан Сиронинг дастлабки кўринишидан анча фарқ қиладиган янги қиёфасини шакллантирди.
1955 йилда стадионда навбатдаги йирик реконструксия амалга оширилди. Мавжуд трибуналар устидан иккинчи ҳалқа қурилди. Бу ўзгарıш Сан Сиро сиғимини сезиларли даражада оширди. УЕФА маълумотларига кўра, реконструксиядан кейин стадион 100 мингдан ортиқ томошабинни қабул қила олган.
1980 йилда стадионга «Милан» ва «Интер» сафида тўп сурган, Италия футболи тарихидаги энг машҳур ҳужумчилардан бири Жузеппе Меазза номи берилди. Шунга қарамай, Сан Сиро номи мухлислар орасида сақланиб қолди. Бугун ҳам кўпчилик стадионни айнан шу ном билан билади.
1990 йилги жаҳон чемпионати олдидан Сан Сиро яна бир бор тубдан ўзгартирилди. Стадионга учинчи ҳалқа қошҳилди. Уни ташқи томондан ўрнатилган 11 та цилиндрсимон минора ушлаб турарди. Трибуналар усти ҳам тўлиқ ёпилди. Реконструксия якунида стадион 85 700 томошабинга мўлжалланган аренага айланди. 1990-йил 8-июн куни эса Сан Сиро жаҳон чемпионатининг очилиш учрашувига мезбонлик қилди. Унда Камерун терма жамоаси амалдаги жаҳон чемпиони Аргентинани 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Сан Сиро Еврокубокларнинг энг муҳим учрашувларига ҳам мезбонлик қилган. 1965 йилда Европа чемпионлар кубоги финалида мезбон «Интер» Португалиянинг «Бенфика» жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа миланликлар кетма-кет иккинчи марта Европа чемпионига айланди.
1970 йилги Европа чемпионлар кубоги финалида эса Нидерландиянинг «Фееноорд» клуби Шотландиянинг «Селтик» жамоаси билан тўқнаш келди. Асосий вақт 1:1 ҳисобида якунлангач, қошимча бўлüмларда «Фееноорд» яна бир гол уриб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу Роттердам клуби тарихидаги илк Европа чемпионлар кубоги бўлди.
2001 йилда Сан Сиро учинчи бор клублар миқёсидаги Европанинг энг нуфузли турнири — Чемпионлар лигаси финалини қабул қилди. Унда Германиянинг «Бавария» клуби Испаниянинг «Валенсия» жамоасига қарши майдонга тушди. Учрашувнинг асосий ва қошимча вақти 1:1 ҳисобида тугади. Пеналтилар сериясида «Бавария» 5:4 ҳисобида устун келиб, 25 йиллик танаффусдан сўнг Европа клублари тахтига чиқди.
Сан Сирода ўтказилган сўнгги Чемпионлар лигаси финали эса 2016-йилга тўғри келади. Бу сафар майдонда Мадриднинг икки клуби — «Реал» ва «Атлетико» учрашди. Асосий ва қошимча вақт 1:1 ҳисобида якунланди, пеналтилар сериясида эса «Реал» 5:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихидаги 11-Чемпионлар лигаси кубогини қолга киритди.
Шунча тарихга эга стадиондан нега воз кечилмоқда? Бу саволга жавоб беришда футболнинг бугунги иқтисодий шароитини ҳам ҳисобга олиш керак. Замонавий футболда стадион фақат жамоа уй учрашувларини ўтказадиган жой эмас. У клуб учун йил давомида даромад келтириши, мухлисларга турли хизматларни таклиф қилиши ва тижорий фаолиятни ривожлантиришга хизмат қилиши керак.
«Милан» ва «Интер» раҳбарияти ҳам Сан Сиронинг имкониятлари замонавий талабларни тўлиқ қондирмаётганини таъкидлаб келади. Стадионни сақлаб қолиш ва янгилаш вариантлари муҳокама қилинган бўлса-да, клублар охир-оқибат янги арена қуриш йўлини танлади. Уларнинг режаси — нафақат футбол учрашувлари учун қулайроқ шароит яратиш, балки стадион атрофида йил давомида ишлайдиган савдо, овқатланиш ва кўнгилочар масканларни ташкил этиш. Бундай ёндашув клубларга оюн кунларидан ташқари вақтда ҳам даромад олиш имконини беради.
Бироқ бу қарор Милан шаҳрида бирдек маъқулланмади. Сан Сирони сақлаб қолиш тарафдорлари унинг тарихий ва меъморий қийматини, стадион билан боғлиқ хотираларни асос қилиб кўрсатди. Уларнинг назарида, бундай иншоотни бузиш шунчаки эски бинони янгисига алмаштириш эмас, балки шаҳарнинг муҳим рамзларидан биридан айрилиш демакдир. Шу сабабли янги стадион лойиҳаси атрофидаги баҳслар бир неча йил давом этди.
2025 йил 5 ноябр куни «Милан» ва «Интер» Сан Сиро стадиони ҳамда унинг атрофидаги ҳудудни Милан муниципалитетидан сотиб олиш жараёнини якунлади. Бу янги лойиҳа ёлидаги муҳим қадам бўлди. 2026-йил 24-март куни эса шаҳар маъмурияти ҳудудни қайта қуриш режасига доир стратегик экологик баҳолаш жараёнини бошлади. Режага кўра, янги стадион қурилиши билан бирга, ҳозирги Сан Сиронинг айрим қисмлари сақлаб қолинади ва улардан бошқа мақсадларда фойдаланилади.
2026 йил 29 октябр куни икки клуб янги стадион лойиҳасини расман тақдим этди. 71 500 томошабинга мўлжалланган арена «Генерали Стадиум» деб номланади. Унинг меъморий лойиҳасини Фостер + Партнерс ва МАНИCА компаниялари ишлаб чиққан. Шунингдек, Италиянинг Генерали суғурта компанияси стадионнинг ном бериш ҳуқуқи бўйича ҳамкорига айлангани маълум қилинди.
Лойиҳа муаллифлари янги аренада мухлислар майдонга имкон қадар яқин жойлашишини кўзда тутган. Икки қаватли трибуналар узлуксиз ҳалқа шаклида қурилади. Айниқса, жамоаларнинг энг фаол мухлислари жойлашадиган Cурва секторларига алоҳида эътибор қаратилган: бу жойларда трибуналар қиялиги 37 даражагача етади. Стадионнинг ташқи кўринишида Х шаклидаги таянч конструксиялар ва эгри чизиқли том асосий ўрин тутади. Табиий шамоллатиш ҳамда қуёш энергиясидан фойдаланиш имкониятлари ҳам лойиҳа таркибига киритилган.
Янги стадион қурилиши 2028 йилда бошланиши кутилмоқда. Клублар аренани 2031/32-йилги мавсумда фойдаланишга топширишни режалаштирган. Бу муддат тегишли рухсатномалар ва қурилиш жараёнига боғлиқ. Стадион билан бирга унинг атрофидаги 281 минг квадрат метрлик ҳудуд ҳам қайта ривожлантирилади. Бу ерда яšил майдонлар, савдо ва хизмат кўрсатиш обектлари ҳамда жамоат фойдаланиши учун мўлжалланган жойлар ташкил этилиши режалаштирилган.
Шундай қилиб, Милан футболи янги даврга тайёргарлик кўрмоқда. «Милан» ва «Интер» замонавий стадион орқали мухлислар учун қулай шароит яратиш, даромад манбаларини кенгайтириш ва Европанинг етакчи клублари билан иқтисодий рақобатда ўз ўрнини мустаҳкамлашни мақсад қилган. Аммо янги арена қанчалик замонавий бў лмасин, у Сан Сиро тўлплаган тарихни қисқа вақт ичида такрорлай олмайди.
Сан Сиро очил ганига 100 йил тўлган бир пайтда унинг келажаги ҳақида қарор қабул қилинмоқда. Дастлаб фақат «Милан» учун қурилган, кейинчалик «Интер» билан ҳам умумий уйга айланган бу стадион энди ўз тарихининг янги саҳифасини очмоқда. Янги арена қурилгач, эски Сан Сиронинг айрим қисмлари сақланиб қолади. Аммо стадионнинг футбол тарихидаги ўрни ва мухлислар хотирасидаги алоҳида мақоми ўзгарıшсиз қолади.
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13
сўнгги янгиликлар

Тошкент метросида тирбандликни камайтириш учун нима ўзгаради?
Ўзбекистон
20.11.2026, 14:41

Трамп билан можарога қарамай, Anthropic акциялари 34 фоизга ошди
Иқтисодиёт
20.11.2026, 10:51

Сергелида 1,7 гектарлик сунъий кўл пайдо бўлади
Ўзбекистон
20.11.2026, 10:18

Ўзбекистон ва Ўмон ўртасида 30 кунлик визасиз режим жорий этилади
Ўзбекистон
19.11.2026, 16:55

Тожикистонда электр узатиш устуни қулади: Фарғонада аҳоли электрсиз қолди
Ўзбекистон
19.11.2026, 14:53

Рохинжалар геноциди: Мьянма халқаро суд олдида жавоб беради
Жаҳон
19.11.2026, 10:56

Ўзбекистон ва Туркманистон чегарадан ўтишни енгиллаштирмоқчи
Сиёсат
19.11.2026, 09:42

Ўзбекистонлик профессор Қозоғистонда нега қамалди?
Сиёсат
18.11.2026, 18:31

Deutsche Bank: Трамп ва Эпштейннинг Россия билан алоқалари ошкор бўлди
Сиёсат
18.11.2026, 16:45

Трампга суиқасд режаси: покистонлик 27,5 йилга қамалди
Жаҳон
18.11.2026, 14:28

Ўзбекистондан Канадага бориш осонлашадими?
Сиёсат
18.11.2026, 11:47

Эрон Вашингтонда кимёвий қурол ишлатадими?
Жаҳон
18.11.2026, 10:39

Наманганда ўғрилик: устахонадан 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит ушланди
Ўзбекистон
18.11.2026, 10:10

Тошкентда ҳайвонлар ва қушлар оммавий нобуд бўлаётгани ростми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 17:26

Эбола вирусидан 6 минга яқин киши вафот этди
Жаҳон
17.11.2026, 15:33

Тошкентдан Астраханга поезд қатнови йўлга қўйилади
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:28

Европа мигрантларни Ўзбекистонга юбориши мумкинми?
Ўзбекистон
17.11.2026, 12:11

Бузиладиган уй эгалари учун янги таклиф: 1,5 баравар катта уй-жой
Ўзбекистон
16.11.2026, 17:32

Айрим тадбиркорлар импорт ҚҚСни бошқача тўлайди
Иқтисодиёт
16.11.2026, 15:22
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш
Жаҳон
22.10.2026, 11:12

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

