Марказий Банк маълумотларига кўра, 17 октябрда 100 грамм олтин нархи 170 млн сўмдан ошди. Бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади. Бундай вазиятда АҚШ доллар нархи сўмга нисбатан пастлашиш кузатилмоқда. Доллар нархи тушиши ва олтин нархининг кўтарилиши сўнгги вақтларда кўпроқ учрамоқда. Хўш бу нимани англатади? Доллар нархининг тушиши АҚШ иқтисодига салбий таъсир қиладими? Парадигма.уз мана шундай саволларга жавоб топиш учун иқтисодчи Абдулла Абдуқодиров билан суҳбатлашди.