Тошкент шаҳрида Мажбурий ижро бюросининг мансабдор шахслари ижро ҳужжатларини асоссиз тамомлаши ортидан 202,9 млрд сўмлик жами 200 та ижро ишида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйгани аниқланди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.