#Сог'лиқнисақлашвазирлиги

Gulnora Karimova

Гулнора Каримованинг қанча пуллари Ўзбекистонга қайтарилди, улар қаерга сарфланди?

Гулнора Каримованинг Швейсариядан 313 млн АҚШ доллар пули Ўзбекистон халқига қайтарилган. Шундан 95 млн АҚШ доллар пул Ўзбекистон халқига қайтариш бўйича Ўзбекистон ва Швейсария ҳукуматлари ўртасида ташкил этилган "Ишонч" жамғармасига ўтказилган. 95 млн доллардан 87 млн доллар маблағ Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига йўналтирилган. Қолган маблағлар эса Швейсария ҳукумати назоратидаги Швейсария банк ҳисобларида сақланмоқда. Ўзбекистон халқига қайтарилган Пулларнинг ҳозирги тақдири қандай кечмоқда. Маблағлар ростдан ҳам бу икки соҳага йўналтирилганми? Мана шу масалаларга очиқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон халқига қайтарилган Гулнора Каримова пулларини сарфланиши бўйича, Олмалиқ шаҳрида матбуот анжумани ташкил этилди.

Ўзбекистон

29.04.2025, 12:21