Ўзбекистоннинг рақамли экотизими — Uzum миллий почта оператори UzPost’ни хусусийлаштириш жараёнида иштирок этиш учун расман ариза топширди. Компания давлат улушини сотиб олишга тайёрлигини билдириб, тижорий самарадорлик билан бирга ижтимоий мажбуриятлар ўртасидаги мувозанатни сақлаш муҳимлигини таъкидлади.