АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник Афғонистонда "Толибон" ҳукумати ўрнатилганидан кейин, 2021 йилда Афғонистондан Ўзбекистонга олиб ўтилган Америкага тегишли ҳарбий авиатехникалар масаласида АҚШ ва Ўзбекистон келишувга эришганини айтди. Бу ҳақда элчи "Amerika Ovozi"га берган интервьюсида маълум қилди.