2025 йил бошидан биринчи яримига қадар 4952 киши оиладаги зўравонликда айбланиб маъмурий жавобгарликка тортилган. Бу вақт ичида 986 киши шаҳвоний шилқимликда, 99 нафар фуқаро шахснинг шаънини ва қадр-қимматини камситувчи маълумотларни ошкор қилишда айбланган. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Абидов хабар берди.