Корея Халқ Демократик Республикаси (КХДР) раҳбари Ким Чен Ин чоршанба куни мамлакатнинг ғарбий қисмидаги йирик ҳарбий базага ташрифи чоғида мамлакат қуролли кучларига амалий ҳарбий машғулотлар ва урушга тайёргарликни кучайтиришни буюрди. Бу ҳақда пайшанба куни Корея марказий ахборот агентлиги (КCНА) хабар берди.