Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида жойлашган Kingdom Arena мажмуасида 8-март куни ўтган катта профессионал бокс оқшомида супер ярим ўрта вазн тоифасида ҳаракат қилаётган Исроил Мадримов WBA камари учун россиялик Магомед Курбановга қарши рингга кўтарилди. 12 раундга мўлжалланган жангнинг 5-раундида Исроил Мадримов рақибини нокаутга учратди ва супер ўрта вазн тоифасида WBA камари соҳибига айланди. Шу тариқа Исроил Мадримов фаолиятидаги 10-жангида чемпионлик камарини қўлга киритди. Бу ҳақида УзА хабар қилмоқда.