Охирги пайтларда юртимизда ноодатий, даволаш қийин бўлган шамоллаш тури пайдо бўлди. Мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида болалар бир-бирига юқтириб олаётган бу грипга ҳар доимги дори-дармонлар деярли таъсир қилаётгани йўқ. Бундай шароитда болаларнинг иммунитетини мустаҳкамлаш, улар саломатлигига тўғри ёндашиш жуда муҳим. Қуйидаги тавсияларимиз бу борада жуда катта фойда келтириши аниқ.