Kun.uz нашрининг маълум қилишича, Фарғона вилояти Қува туман ИИБ ходимлари уч ака-ука юритадиган ошхонада мунтазам равишда овқатланиб, пулини тўламай келган (видео). Қарздорлик кўпайиб кетгач, ўз ҳақини талаб қилган тадбиркорга ходимлар томонидан босим бошланган. Ҳатто тўнғич ака Аброр Содиқов “ички ишлар ходимларининг қонуний талабига бўйсунмагани” айби билан маъмурий қамоққа тиқилган. “Ходимлар формада келиб, ароқ ичиб, оёқда тура олмасдан йиқилгудек бўлиб чиқиб кетишади”, дейди тадбиркор.