2024 йил октябр ойида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов газ таъминотига уланмаган ҳовлиси бор уй-жойлар учун ҳам электр энергияси тарифига 50 фоизлик чегирма берилиши ва бу 2025 йил 1 январдан жорий этилиши режалаштирилаётганини айтганди. Бироқ орадан 1 йилдан кўпроқ вақт ўтган бўлса-да, мазкур тартиб жорий этилмади.