Тошкентда «Европа плюс Ўзбекистон» радиостанцияси иш бошлади
Тошкент шаҳрида машҳур халқаро радиобрендлардан бири – «Европа плюс Ўзбекистон» расман ўз фаолиятини бошлади. 15 июндан эътиборан радиостанция 100,5 FM частотасида эфирга узатилмоқда.
Ўзбекистон
18.06.2026, 15:04
Улашиш:

Тошкентда янги бренд остида радио эфирга чиқди
Мазкур частотада аввал Oriat FM эшиттиришлар олиб борган. Радио жамоаси маълум қилишича, техник жиҳатдан ҳеч қандай ўзгариш бўлмаган — жамоа ва эфир сақланиб қолган, ўзгариш фақат бренд номида амалга оширилган.
«Европа плюс» қандай радио?
«Европа плюс» 1990 йил 30 апрелда Москва шаҳрида ташкил этилган бўлиб, собиқ иттифоқ ҳудудидаги илк нодавлат тижорат радиостанцияларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда радиостанция Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Арманистон ва Молдовада фаолият юритади. Энди ушбу тармоққа Ўзбекистон ҳам қўшилди.
Эфирда қандай контент бўлади?
«Европа плюс» CHR (Contemporary Hit Radio) форматида ишлайди. Бу формат асосан:
- энг янги жаҳон хитлари;
- маҳаллий оммабоп қўшиқлар;
- ёшлар аудиторияси учун мусиқий дастурлар;
- тезкор янгиликлар эфирини ўз ичига олади.
Радиостанция 1993 йилдан буён ўз ахборот таҳририятига ҳам эга бўлиб, мусиқа билан бир қаторда кунлик янгиликларни ҳам тақдим этиб келади.
Замонавий технологияларга таянади
Сўнгги йилларда «Европа плюс» рақамли технологияларга катта эътибор қаратмоқда. Радио замонавий студиялар, видеоэфирлар ва рақамли эшиттириш форматларидан фойдаланади.
Шунингдек, бренд ҳар йили ўтказиладиган Europe Plus LIVE мусиқа фестивали ҳамда инновацион лойиҳалари билан ҳам танилган.
Тошкентдаги эфирнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон радиобозорида халқаро брендлар иштирокини кенгайтириш ва замонавий мусиқий контент турларини оммалаштириш йўлидаги муҳим қадамлардан биридир.
Ўзбекистон
18.06.2026, 15:04
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи
Маданий
10.11.2026, 11:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
