2026 йил 5 апрель куни Кобулда “Толибон” ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий мезбонлигида Афғонистон – Марказий Осиё мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё давлатларининг юқори мартабали вакиллари иштирок этди. Бу 2021 йилдан бери Кобулда “Толибон” мезбонлигида ўтказилган илк учрашувдир.