Афғонистон Марказий Осиё билан савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи

2026 йил 5 апрель куни Кобулда “Толибон” ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий мезбонлигида Афғонистон – Марказий Осиё мулоқоти бўлиб ўтди. Унда Марказий Осиё давлатларининг юқори мартабали вакиллари иштирок этди.

 

Бу 2021 йилдан бери Кобулда “Толибон” мезбонлигида ўтказилган илк учрашувдир. 

Жаҳон

06.04.2026, 12:12

Улашиш:

Афғонистон Марказий Осиё билан савдо ҳажмини 10 миллиард долларга етказмоқчи

Учрашув Кобул ва Марказий Осиё ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқадиган муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

“Афғонистон яқин уч-тўрт йил ичида Марказий Осиё давлатлари билан товар айирбошлаш ҳажмини 10 миллиард долларга етказишни мақсад қилган”, – деди ташқи ишлар вазири Амир Хон Муттақий.

 

Afghanistan – Central Asia Consultative Dialogue – Ministry of Foreign  Affairs of Afghanistan

Муттақийнинг сўзларига кўра, Афғонистоннинг шимолидаги Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмаси 2025 йилда қарийб 2,7 миллиард долларни ташкил этган, бу ўтган йилларга нисбатан сезиларли ўсишдир.

У Кобулда Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон вакиллари иштирокида ўтган “конструктив мулоқот” учрашувида Афғонистоннинг қўшни давлатлар билан янги савдо мақсадини маълум қилди.

Учрашувда сиёсий, иқтисодий ва хавфсизлик, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик, савдо-сотиқ ҳамда транзит йўлакларини кенгайтириш масалаларига эътибор қаратилди.

Afg‘oniston Markaziy Osiyo bilan savdo hajmini 10 milliard dollarga yetkazmoqchi

Афғонистон Марказий Осиёни Жанубий ва Ғарбий Осиё билан боғлаш учун ўзининг геоиқтисодий мавқейидан фойдаланишга интилмоқда.

Асосий лойиҳалар орасида Афғонистон ғарбидаги Ҳирот шаҳри билан Туркманистон ўртасидаги йирик лойиҳа – TAPI (Туркманистон–Афғонистон–Покистон–Ҳиндистон) газ қувури ҳам бор бўлиб, унинг Афғонистон ҳудудидаги қисмининг ҳозиргача 25 километрга яқини қуриб битказилган.

Толибон ҳукумати ўз банк секторига нисбатан жорий этилган ва инвесторларни эҳтиёткор бўлишга ундаётган халқаро санкцияларга қарамай, дунё билан савдо қилишга ҳаракат қилмоқда.

Россия 2021 йилда ҳокимиятга қайтган Толибон ҳукуматини расман тан олган ягона давлат бўлиб қолмоқда, бироқ Туркия, Хитой, Ҳиндистон ва БАА каби мамлакатларнинг ҳам Афғонистонда элчихоналари бор.

Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган Марказий Осиё ўзининг тарихий муҳим савдо йўли сифатидаги ўрнини тикламоқчи. Россия орқали ўтувчи шимолий йўналиш санкциялар туфайли тўсиқларга учраётгани боис, Афғонистон орқали жанубга, денгизга чиқиш катта аҳамиятга эга.

Afg‘oniston Markaziy Osiyo bilan savdo hajmini 10 milliard dollarga yetkazmoqchi

Arab news нашрининг ёзишича, Афғонистон бир неча ойдан бери шарқий қўшниси Покистон билан зиддиятда, бу эса жиддий гуманитар инқироз ёқасига олиб келиши мумкин. Шу туфайли муқобил ҳамкорлик йўлларини қидирмоқда.

Афғонистон Туркманистон, Ўзбекистон ва Тожикистон билан 2329 километрлик чегарага эга. 

Муттақий “ИШИД” гуруҳининг таҳдиди, гиёҳванд моддалар савдоси ва ноқонуний миграция каби айрим масалалар умумий ташвишлар сирасига киришини тан олиб, “умумий чегараларимиз бўйлаб хавфсизликка оид муаммолар энди йўқ” эканини таъкидлади.

Муаллиф: Исомиддин Жуманазаров

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

Боғотда она ва уч қизи заҳарланиб вафот этди

Воқеа қачон содир бўлган ва заҳарланишга нима сабаб бўлган?

Ўзбекистон

22.10.2026, 12:28

Каспийдаги фожиадан сўнг Қозоғистон армиясида катта ўзгариш

Энди ҳарбий хизматчилар хавфсизлигини таъминлаш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади. 

Жаҳон

22.10.2026, 11:12

Ўзбекистонда никоҳлар ва туғилишлар сони камаймоқда

Бу ҳолатнинг демографик кўрсаткичларга таъсири қандай?

Ўзбекистон

22.10.2026, 10:32

Нетаньяҳу Францияни “экстремистик ислом босқини”га учраганликда айблади

Франциядаги воқеалар мусулмонлар ва иммиграцияга қарши сиёсий риторикани яна кун тартибига олиб чиқди. Трамп  ва Нетаньяҳу Францияни кескин танқид қилди.

Жаҳон

21.10.2026, 17:26

АҚШ билан 12 миллиард долларлик келишув: Ўзбекистон нимага эришади?

Самарқанддаги музокараларда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 миллиард долларлик келишувлар тузилди. Аммо бу келишувларнинг қанчаси амалда бажарилиши ҳозирча номаълум.

Иқтисодиёт

21.10.2026, 16:03

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда

Маҳсулотларимизни сотиб олишда қайси давлатлар етакчи?

Ўзбекистон

21.10.2026, 15:33

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди

Президент Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолади. Амалдаги ҳужжатлар, дарсликлар ва бошқа материалларни бирданига алмаштириш талаб этилмайди. 

Таълим

21.10.2026, 14:48

Қозоғистонда Navai’га нисбатан жиноят иши тугатилди: у қандай жазо олди?

Қозоғистонда россиялик рэпер Navai (Наваи Бакиров)га нисбатан қўзғатилган жиноят иши тугатилди. Жамбил вилояти полиция департаменти маълум қилишича, ижрочи мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилган.

Маданий

21.10.2026, 14:21

Судан ва Жанубий Суданда дрон ҳужуми: 153 киши ҳалок бўлди

Abyei минтақасидаги бозор яқинида ёқилғи омборига дрон зарбаси берилиб, ёнғин келиб чиққан. БМТ ҳужумларни қоралади.

Жаҳон

21.10.2026, 12:12

Россиядан 32 нафар Ўзбекистон фуқароси чиқариб юборилди

Нима сабабдан улар Новосибирск вилоятидан чиқариб юборилди?

Ўзбекистон

21.10.2026, 10:58

Ўзбекистон параспортчилари Осиёда иккинчи ўринни мустаҳкамлади

56 та медал жамғарилди ва 2 та рекорд.

Спорт

21.10.2026, 10:08

Ўзбекистон дунёдаги энг кучли армиялар рейтингида нечанчи ўринда?

Марказий Осиёда ким етакчи? 

Ўзбекистон

20.10.2026, 16:58

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →