Суриянинг янги раҳбари Аҳмад ал-Шараа 10 февраль куни эфирга узатилган баёнотида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ғазодан фаластинликларни кўчириш ва ҳудудни эгаллаб олиш режасини "жиддий жиноят" деб атади ва бу режа охир-оқибат муваффақиятсизлик билан якунланишини билдирди. Бу ҳақда "Reuters" ахборот агентиги хабар берди.