updated: 22.03.2026, 11:19

Ал-Шараа Трампнинг Ғазо режасини "жиддий жиноят" дея баҳолади

Суриянинг янги раҳбари Аҳмад ал-Шараа 10 февраль куни эфирга узатилган баёнотида АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ғазодан фаластинликларни кўчириш ва ҳудудни эгаллаб олиш режасини "жиддий жиноят" деб атади ва бу режа охир-оқибат муваффақиятсизлик билан якунланишини билдирди. Бу ҳақда "Reuters" ахборот агентиги хабар берди.

Жаҳон

12.02.2025, 13:55

Улашиш:

Al-Sharaa Trampning Gʻazo rejasini "jiddiy jinoyat" deya baholadi

Al-Sharaa Trampning Gʻazo rejasini "jiddiy jinoyat" deya baholadi

Бундан бир неча кун олдин Трамп АҚШ урушдан вайрон бўлган Ғазо секторини ўз назоратига олишини ва фаластинликлар бошқа жойга кўчирилгач, уни иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришини маълум қилган эди. 

Ал-Шараага кўра, фаластинликлар Трампнинг режасига биноан Ғазога қайтиш ҳуқуқига эга бўлмайди.

"Мен ишонаманки, ҳеч бир куч халқни ўз юртидан қувиб чиқаролмайди. Кўплаб давлатлар буни амалга оширишга уринган, аммо уларнинг барчаси муваффақиятсизликка учраган, айниқса сўнгги бир ярим йил ичида Ғазада бўлиб ўтган урушда бу яққол кўриниб турибди", дейди у.

Шунингдек, у Трампнинг фаластинликларни ўз юртидан мажбуран чиқариш ташаббусини на оқилона, на ахлоқий ва сиёсий жиҳатдан тўғри деб ҳисоблашини билдирган.

"Бу можарога 80 йилдан ошди ва фаластинликларни сиқиб чиқариш бўйича барча уринишлар муваффақиятсизликка учради. Кимки ўз юртини тарк этган бўлса, бу қароридан афсусланган. Ҳар бир авлод ўз юртига эгалик қилиш нақадар муҳимлигини англаб етмоқда", дея қўшимча қилган у.

Бундан ташқари, Миср, Иордания ва бошқа араб давлатлари фаластинликларнинг чегарани кесиб ўтишига кескин қарши чиқмоқда. 

Уларга кўра, ҳар қандай оммавий кўчирилиш икки давлатли ечим, яъни Исроил ёнида Фаластин давлати барпо этилиши истиқболларини янада заифлаштиради ва араб давлатларини оғир оқибатлар билан юзлаштиради.

мавзуга оид янгиликлар

Кушнер: ҲАМАС қуролсизланмагунча Ғазо тикланмайди

Дональд Трампнинг куёви бўлган Кушнер 17 август куни Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан музокара ўтказди. Учрашувда Ғазода урушни тўхтатиш ва ҳудудни тиклаш бўйича АҚШ томонидан илгари сурилган режа муҳокама қилинган.

Жаҳон

18.08.2026, 14:37

Колумбия Исроилнинг Голан тепаликларига даъвосини тан олди

Колумбия Ташқи ишлар вазирлиги 10 август куни Исроилнинг мазкур ҳудуд устидан суверенитетини, шунингдек, ташқи таҳдидлардан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олишини маълум қилди.

Жаҳон

11.08.2026, 15:42

Исроил ҳужумлари туфайли Ғазода 18 киши ҳалок бўлди

Исроил расмийси ҲАМАС қуролсизланмаса, анклавнинг 70 фоизини назорат қилиб турган Исроил ҳудудни тўлиқ ўз назоратига олиши зарурлигини айтди.

Жаҳон

03.08.2026, 10:01

“Фаластиндаги қочқинлар агентлиги инқироз ёқасида” – Антонио Гутерриш

Фаластинга ёрдам кўрсатувчи UNRWA 100 миллион долларлик маблағ танқислигига дуч келмоқда. Агентлик хизмат кўрсатиш соатларини 20 фоизга камайтирган

Жаҳон

01.07.2026, 10:43

Ғазодаги урушни “геноцид” деб атаган жарроҳ АҚШ Конгрессига номзод бўлди

Асли мисрлик АҚШ армияси фахрийси Адам Ҳамавий Ғазо ҳақидаги кескин баёнотларига қарамай, Демократлар праймеризида ғалаба қозонди.

Жаҳон

03.06.2026, 16:26

Afghanistan on the Geopolitical Chessboard of the Middle East

Афғонистон Яқин Шарқ геосиёсий шахмат тахтасида

2025 йилнинг 13 июнидан 24 июнигача давом этган Исроил ва Эрон ўртасидаги "12 кунлик уруш" Яқин Шарқдаги чалкаш геосиёсий вазиятни, минтақавий етакчилик учун шиддатли рақобатни ва минтақа давлатлари учун аниқ бир томонни танлашнинг муҳимлигини яққол намоён этди. Яқин Шарқ ўзига хос ва шахмат тахтасидаги ҳар бир дона нозик аҳамиятга эга бўлиб, кутилмаган юришлар ва манёврларга тайёр туриш лозим.

Жаҳон

01.07.2025, 13:07

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш учун алоҳида компания ташкил этилади

Президент Шавкат Мирзиёевга аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тақдим этилди.

Ўзбекистон

07.09.2026, 18:42

Аҳолининг банклар олдидаги қарзи $20,3 миллиардга яқинлашди

Ўзбекистон аҳолиси банклардан тобора кўпроқ қарз оляпти. 2026 йил бошидан буён жисмоний шахсларнинг банклар олдидаги қарзи 19,5 триллион сўмга (20,3 миллиард доллар) етди.  Энг қизиғи — қарзнинг ўсиши ипотекада эмас. Энг тез ўсаётган сегмент кредит карталари ва овердрафтлар бўлиб, 33,5 фоизга ошган.

Иқтисодиёт

07.09.2026, 17:58

Шавкат Мирзиёев Сербияга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Сербия Республикаси Президенти Александр Вучичнинг таклифига биноан 7–8 сентябрь кунлари Сербияда расмий ташриф билан бўлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Сиёсат

07.09.2026, 17:07

Тошкент шаҳрининг учта туманида 5 кунгача иссиқ сув ўчирилади

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида профилактика ишлари ўтказилиши сабабли беш кунгача иссиқ сув ўчирилиши мумкин. Бу ҳақда “Veolia Energy Tashkent” хабар берди.

Ўзбекистон

07.09.2026, 16:27

Исроил ҳарбий самолётлари Ливан жанубига ҳужум уюштирди

Исроилнинг Ливан жанубига берган ҳаво зарбалари оқибатида камида 11 киши, жумладан, икки нафар бола ва икки нафар тиббиёт ходими ҳалок бўлди.

Жаҳон

07.09.2026, 16:26

Ўзбекистон божхона тизимини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 7 сентябрь куни Тошкентда Жаҳон божхона ташкилоти бош котиби Ян Сондерс билан учрашиб, божхона соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон

07.09.2026, 15:09

2026-йилда Ўзбекистондан кўчиб кетганларнинг 83 фоизи Қозоғистонга йўл олган

Ҳудудлар кесимида энг кўп фуқаро Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент вилояти ва Навоий вилояти ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистон

07.09.2026, 14:31

Маямида Amazon Prime Air юк самолёти ҳалокатга учради: беш киши ҳалок бўлди

Ҳалокат оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган, яна беш киши жароҳатланган. Жароҳатланганларнинг уч нафари оғир аҳволда.

Жаҳон

07.09.2026, 12:07

Трамп Нью-Мексико штати номини қайта номлашни таклиф қилди

Номларни ўзгартиришга иштиёқманд Дональд Трамп янги нишон топди: у Нью-Мексико штатини “Янги Америка” деб номлашни таклиф қилди.

Жаҳон

07.09.2026, 11:35

Тошкентда янги ўқув йили 8 балли тирбандлик билан бошланди

Бугун 1-босқич талабалари учун янги ўқув йили бошланди. Ўқув йилининг биринчи кунидаёқ пойтахт кўчаларида тирбандлик даражаси 8 баллгача етди. 

Ўзбекистон

07.09.2026, 11:06

Бугундан айрим талабалар учун вақтинчалик автобус йўналиши йўлга қўйилди

Мазкур автобуслар фақат эрталабки тиғиз вақтда — соат 07:00 дан 08:00 гача ҳаракатланади.

Таълим

07.09.2026, 10:52

Шимолий Корея жавоб зарбаларига қодир янги эсминесни сувга туширди

Айни пайтда АҚШ, Жанубий Корея ва Япония денгиз кучлари ҳам Корея яриморолида ҳарбий машғулотларни бошлаган.

Жаҳон

07.09.2026, 10:43

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Осиё кубоги финал босқичига йўл олди

Саралаш босқичи якунларига кўра, ўз гуруҳида биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон терма жамоаси финал босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритди. 

Спорт

07.09.2026, 09:51

Қирғизистон ўрмон қопламининг қарийб 90 фоизидан айрилди

 Қирғизистон сўнгги 50 йил давомида ўрмон қопламининг қарийб 90 фоизидан айрилган. 

Жаҳон

05.09.2026, 14:39

Донецкда икки аҳоли пункти Россия назоратига ўтди

Россия Мудофаа вазирлиги Донецк вилоятидаги Никаноровка ва Грузское аҳоли пунктлари Россия қўшинлари назоратига ўтганини маълум қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 14:16

БМТ Африканинг ҳақиқий харитасини қўллаб-қувватлади

БМТ Бош Ассамблеяси дунё хариталарида қитъалар ва мамлакатларнинг нисбий ҳажмини аниқроқ акс эттиришга чақирувчи резолюцияни қабул қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:40

Россия Киевдаги хавфсизлик хизмати раҳбарининг идорасини нишонга олди

Россия дрони Киевдаги Украина Хавфсизлик хизмати бош қароргоҳига зарба берди. Украина президенти Володимир Зеленский Москвани хавфсизлик раҳбарининг шахсий кабинетини нишонга олганликда айблаб, муносиб жавоб қайтарилишини маълум қилди.

Жаҳон

05.09.2026, 11:00

Фуқаролар энди мурожаатларини ўзлари назорат қилади

Фуқароларнинг давлат органларига йўллаган мурожаатларини кузатиши ва улар бўйича берилган жавобларга муносабат билдириши учун янги имконият яратилди.

Ўзбекистон

05.09.2026, 10:25

Кўп қаватли уйнинг ертўласида акула боқаётганлар аниқланди

Фарғонада кўп қаватли уйнинг ертўласида сунъий ҳавза ташкил қилиб  балиқ боқаётганлар аниқланган.

Ўзбекистон

04.09.2026, 18:31

Қашқадарёда қор ёғди

Бугун 4 сентябр куни Қашқадарё вилоятидаги “Ҳисор” давлат қўриқхонасининг юқори ҳудудларида қор ёғди.

Ўзбекистон

04.09.2026, 17:32

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →