АҚШ президенти Доналъд Трамп Америка Қўшма Штатлари байроғини ёқиш жиноят деб тан олишни таклиф қилди. Шунингдек, мамлакат байроғини ёққан шахсларни бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўлланиш кераклигини айтмоқда. У бу ҳақда Шимолий Каролинадаги Fort-Bragg ҳарбий базасида чиқиш қилганида айтди.