Давлат кадастр палатасининг Тошкент вилояти Оққўрғон тумани филиали кадастр муҳандиси ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 9 сотих ерни уй-жой қуриш учун рухсат олиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари талаб қилган. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.