Миграция агентлигининг Наманган вилояти филиали бош мутахассиси бир гуруҳ фуқароларнинг ишончига кириб, уларни Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига 41 минг AQHS доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар қилди.