Сўнгги ўттиз–қирқ йил давомида дунёда ВИЧ/СПИД бўйича улкан илмий ютуқлар қўлга киритилди. Вируснинг табиати тўлиқ ўрганилди, ташхис қўйиш технологиялари такомиллашди, замонавий антиретровирус терапияси (АРВТ) эса ВИЧ билан яшовчи миллионлаб инсонларга сифатли ҳаёт кечириш имконини яратди. Бироқ технологиялар ва тиббий билимлар ривожланишига қарамай, жамият онгидаги эски тасаввурлар ҳамон сақланиб қолмоқда.