Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Зокиржон Алматов Фарғонанинг Фурқат туманида ИИБ ходимлари мактаб директори бўлган аёлни ечинтириб, калтаклагани юзасидан муносабат билдириб, “Бу — ўтакетган ваҳшийлик. У раҳбар [туман ИИБ бошлиғи — таҳр.] қайсидир йўллар билан амалга ўтириб қолган, деб ўйлайман... Биз ўзидан кетиб қолган бундай раҳбарларни асло кечирмаймиз”, — деди Алматов.