Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Беларусга расмий ташриф билан борди. Бу Ўзбекистон ташқи сиёсат бошқармаси раҳбарининг Беларус-Ўзбекистон муносабатлари тарихидаги илк расмий ташрифидир. Беларус президенти Александр Лукашенко Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари билан учрашувда аввалроқ икки давлат ўз олдига ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш бўйича улкан мақсад қўйганини ва ундан четга чиқиш ниятида эмаслигини таъкидлади.