Аттестация жараёнларидан норози бир гуруҳ ўқитувчилар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигини судга берди. Улар аттестация имтиҳонларини қайта ўтказиш мажбуриятини юклаш, маънавий зиён ва вакил харажатларини ундириш юзасидан судга даъво аризаси киритди. Бу ҳақда "Халқ таълим инфо" хабар берди.