Шамсиддин Шоҳин туманида тожик чегарачилари ва «Толибон» кучлари ўртасида қуролли тўқнашув содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, воқеа Панж (Амударё) дарёси ўзани билан боғлиқ бахс сабабли келиб чиққан. Қурбонлар борлиги айтилмоқда, бироқ ҳалок бўлганлар ва ярадорлар сони аниқ эмас.