Янги Тошкент шаҳрида барпо этиладиган замонавий футбол стадиони қурилишига тамал тоши қўйилди. Стадион лойиҳаси қиймати 100 миллион долларни ташкил этади. Иншоот замонавий меъморчилик ва миллий қадриятлар уйғунлигида, “яшил энергия”, “ақлли бошқарув” ва “қулай муҳит” тамойиллари асосида барпо этилади.