Яқин Шарқда рўй бераётган мураккаб вазият туфайли Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги (ТИВ) Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларини Туркманистон орқали Ватанига қайтариш бўйича фаол чора тадбирларни амалга оширмоқда. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.