Тошкент шаҳрида яшовчи, 1994 ва 2002-йилларда туғилган 2 нафар шахс ҳар бир қалбаки АҚШ долларини 7500 сўмдан ҳисоблаб, харидорга қалбаки 18.800 АҚШ долларини 141 млн. сўмга сотган вақтларида ушланди. Шунингдек, улардан қўшимча қалбаки 9.500 АҚШ доллари ҳам ашёвий далил сифатида олинди.