Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунни имзолади. Маълумотларга кўра, ҳозирда Республикада ҳуқуқий ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ёки тўлиқ бўлмаган 3 миллион 600 мингдан ортиқ ер участкалари бор. Янги қонун натижасида ҳужжатлари мавжуд бўлмаган якка тартибда қурилган уй-жойлар ва бино иншоотларга эгалик ҳуқуқи эътироф этилади.