«Ал-Фашир қассоби» деб аталган шахс — Абу Лулу ким?

2025 йил октябр ойида, 18 ойлик қамалдан сўнг, Шимолий Дарфурда жойлашган Ал-Фашир шаҳри «Тезкор ҳаракат кучлари» деб номланган ҳарбийлаштирилган гуруҳ томонидан эгалланди. Улар шаҳарга киришлари билан зўравонлик авж олди. Интернетда тарқалган видеоларда ушбу гуруҳ жангчилари қуролсиз тинч аҳолини шафқатсизлик билан қатл этаётгани акс этган.

Жаҳон

19.11.2025, 11:52

Улашиш:

АЛ-ФАШИРНИНГ ҚУЛАШИ ВА ҚОНЛИ ВОҚЕАЛАРНИНГ БОШЛАНИШИ
2025 йил октябр ойида, 18 ойлик қамалдан сўнг, Шимолий Дарфурда жойлашган Ал-Фашир шаҳри «Тезкор ҳаракат кучлари» деб номланган ҳарбийлаштирилган гуруҳ томонидан эгалланди. Улар шаҳарга киришлари билан зўравонлик авж олди. Интернетда тарқалган видеоларда ушбу гуруҳ жангчилари қуролсиз тинч аҳолини шафқатсизлик билан қатл этаётгани акс этган. Бу тасвирлар янги фожианинг рамзига айланди — Ал-Фаширдаги зўравонликнинг илк дақиқалари бутун дунёга намоён бўлди.

ҚЎМОНДОНДАН ТЕРРОР РАМЗИГАЧА
Интернетда тарқалган видеолардаги марказий шахс — генерал Ал-Фатаҳ Абдулла Идрис, у суданликлар орасида Абу Лулу лақаби билан танилган ва қўрқув рамзига айланган шахс сифатида намоён бўлади. Ал-Фашир ҳужуми пайтида у камерага қараб, кулуп-сираб шундай дейди: «Мен икки мингдан ортиқ одамни ўлдирдим». Бу сўзлар оммавий қатллар фонида айтилгани, халқаро ташкилотлар ва ҳуқуқ фаоллари томонидан геноцидга тенг деб баҳоланди.

ТАРЖИМАИ ҲОЛИ ВА ҲАРБИЙ ЮКСАЛИШИ
Абдулла Идриснинг таржимаи ҳоли тўлиқ очиқланмаган, аммо Судандаги норасмий ҳарбий тузилмалар сафида у қаттиқ тартиб ва шафқатсизлиги билан танилган. «Тезкор ҳаракат кучлари» — 2010-йилларда Дарфурдаги маҳаллий қуролли гуруҳлардан келиб чиққан бўлиб, 2013 йилда собиқ Судан президенти Омар ал-Башир томонидан марказлаштирилган ва давлат назоратига ўтказилган. Бу кучлар тез орада ўз халқини нисбатан қуролга айлантирди. Араб Разият қабиласидан чиққан Идрис — бир неча йил ичида генералга айланди. Бу шунчаки юксалиш эмас — балки тизимнинг юзи. У ерда қаҳрамонлик шафқат билан эмас, шафқатсизлик билан ўлчанади. Мартабага эришиш учун қон тўкиш шарт. Қанча ваҳший бўлсанг — шунча тез юқорига чиқасан. Идрис, бошқа кўп командирлар каби, ўзига «Абу Лулу», яъни «Лулунинг отаси» деган шахсий лақабни танлаган.

АЛ-ФАШИРДАН АВВАЛГИ ЖИНОЯТЛАР
Абдулла Идрис «Тезкор ҳаракат кучлари»нинг қўмондони сифатида Ал-Фашир қамалидан анча аввал ҳам Судандаги фуқаролик урушида фаол қатнашган. 2025 йил августида Идрис Бертие қабиласига тегишлилиги учун бир асирни шафқатсизлик билан ўлдирган. 2024 йил март ойида эса, Аль-Жили нефть заводи ҳудудида, Судан армиясига тегишли асирларнинг оммавий қатлини шахсан бошқарган. Шунингдек, Идрис Аль-Женейнада Масалит қабиласига қарши амалга оширилган оммавий қатлнинг бош ташкилотчиси сифатида тилга олинади. У ердаги қурбонлар — аёллар, ёшлар ва қариялар — жамоавий қабрларга кўмилган. Бу воқеалар бир ҳақиқатни очиқ намоён қилади: Абу Лулу этник тозалашга қаратилган зўравонлик кампаниясининг асосий ижрочиси бўлган. У бу ҳаракатларни «Тезкор ҳаракат кучлари» сафида, генерал Муҳаммад Ҳамдан Дагало (Хамидти) қўмондонлиги остида амалга оширган.

«ТЕЗКОР ҲАРАКАТ КУЧЛАРИ» ВА АЛЬ-ФАШИРГА ҲУЖУМ
2023 йил апрелидан бошлаб Суданда фуқаролик уруши бошланди. Мамлакат бўйлаб расмий армия билан ҳарбийлаштирилган «Тезкор ҳаракат кучлари» ўртасидаги тўқнашувлар тезда кенг кўламли урушга айланди. Дарфур ғарбида жойлашган Аль-Фашир шаҳри стратегик аҳамиятга эга бўлиб, 2025 йил октябригача минтақадаги расмий армиянинг сўнгги таянч нуқтаси сифатида сақланиб қолди. Идрис қўмондонлигидаги «Тезкор ҳаракат кучлари» айнан шу сўнгги қаршилик ўчоғига қарши ҳал қилувчи ҳужумда қатнашди. 2024 йилга келиб, Аль-Фашир шаҳри тўлиқ ураб олинди ва шаҳарга олиб борувчи барча йўллар ёпилди. Қамал оқибатида 250 мингдан ортиқ тинч фуқаро тузоқда қолди, улар дунё билан алоқасиз ва жаҳон эътиборидан четда қолди.

ОММАВИЙ ҚАТЛЛАР
2025 йил 27 октябрда «Тезкор ҳаракат кучлари» Аль-Фаширнинг мудофаасини ёриб ўтди. Судан армияси орқага чекинди ва ортидан шаҳар қонга ботиб оммавий қатллар бошланди. Гувоҳларнинг баёнотлари ва видеоязувлар шундан далолат беради: «Тезкор ҳаракат кучлари» жангчилари тинч аҳолини режали равишда қатл этган. Камера олдида амалга оширилган шафқатсизликлар бу зўравонликнинг юзини очиб берди. Ҳуқуқ фаолларининг сўзларича, Абу Лулу қўмондонлигидаги бўлинмалар ҳал қилувчи рол ўйнаган: бир соат ичида тахминан 500 киши отиб ташланган. Фақат уларнинг сафига ўтганларгина омон қолган — бошқалар учун ўлимдан бошқа йўл йўқ эди. Бу қатллар этник асосда амалга оширилган. Суданнинг ижтимоий ривожланиш вазири Селима Исҳоқ маълум қилишича, 48 соат ичида 300 аёл ўлдирилган ва кўпчилиги зўравонликка учраган. Идрис бу қонли саҳналарни томошага айлантирди. У TikTok'да шахсан ўзи видеолар жойлаштирди — жасадлар фонгида кулиб турди ва қўлида қилич билан ўзини тасвирга олди. Бир видеода у аввалига асирларни озод қилишини ваъда қилади — кейин эса уларни отиб ўлдиради. Бошқасида — қурбонлар сонини 2000 нафарга етказишга ваъда беради. Яна бир видеороликда эса у шундай дейди: «Бизнинг ишимиз — фақат ўлдириш», деб асирларга ўқ узади.

Камера олдидаги шафқатсизлик Идрисга «Ал-Фашир қассоби» лақабини олиб келди. Унинг баёнотлари ва видеоязувлари шубҳага ўрин қолдирмайди — бу этник асосдаги намойишкор қатллар ва террорнинг очиқ кампанияси.

Халқаро ОАВ бу кадрларни тарқатди, фаоллар эса уни «21-аср қассоби» деб аташди — ва «Тезкор ҳаракат кучлари» қўмондонлигини жавобгарликка чақиришди.

ҚАМОҚҚА ОЛИШ
Видеоязувлар эълон қилинганидан сўнг, бир неча кун ўтиб, «Тезкор ҳаракат кучлари» қўмондонлиги Идриснинг исмини ошкор қилишга ва унинг жиноятларга алоқадорлигини тан олишга мажбур бўлди. 2025 йил 30 октябрда ТХК Аль-Фаширдаги жиноятлар учун бир нечта жангчини, жумладан Абу Лулуни ҳам қўлга олинганини эълон қилди. Уни кеча елкадош бўлганлар қўлга олди. Қамоққа олиш жараёни бутун дунёга кўрсатилди ва халқаро оммавий ахборот воситалари бу кадрларни тўхтовсиз тарқатди. Шунга қарамасдан, «Тезкор ҳаракат кучлари» ўз жавобгарлигини рад этмоқда. Қўмондон Муҳаммад Ҳамдан Дагало (Хамидти) афсусини билдириб, жиноятчиларни аниқлаш учун тергов ваъда қилди: «Биз махсус тергов комиссиясини туздик… Жиноят содир этган ҳар қандай шахс жазодан қоча олмайди». Абу Лулунинг қўлга олиниши “адолатни ўрнатиш” деб кўрсатилди — аммо кўпчилик буни пиар-ҳаракат деб қабул қилди. Қамалганидан кейин Идрис шундай баёнот берди: «Мен ҳеч қандай гуруҳга тегишли эмасман». У ўзини «Тезкор ҳаракат кучлари»дан мустақил шахс сифатида кўрсатишга уринди — гўё жиноятлар шахсий ташаббус эди. Бу баёнот орқали қўмондонлик унинг қилмишларидан узоқлашишга ҳаракат қилмоқда.

АЙБЛОВЛАР ВА АДОЛАТ ТАЛАБИ
Судандаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Абу Лулуни қамоққа олинишини «адолат» эмас, балки саҳналаштирилган томоша деб аташмоқда. Уларга кўра, бу ҳаракат ҳақиқий жавобгарларни яширишга хизмат қилмоқда.

Фаоллар таъкидлашича, жавобгарлик фақат ижрочилар — камера олдидаги қатллар — эмас, балки «Тезкор ҳаракат кучлари» қўмондонлиги зиммасида ҳам бор. Генерал Муҳаммад Ҳамдан Дагало (Хамидти) ва бошқа юқори лавозимдаги шахслар, уларнинг жиноятларга алоқадорлигини кўрсатувчи далилларга қарамасдан, жазодан қутулиб қолган.

Абу Лулу эса намойишкор жазо учун қулай қурбон сифатида танланган — у камера олдидаги қатллар билан танилган, аммо ҳақиқий ташкилотчилар соя остида қолмоқда. Ҳуқуқ фаоллари «Тезкор ҳаракат кучлари» иштирокисиз халқаро тергов ўтказилишини талаб қилмоқда.

Унинг жиноятлари — кенг ва қонли манзаранинг фақат кўзга кўринган бўлагидир. Аслида Судандаги зўравонликлар ундан анча кенг ва анча даҳшатли. Халқаро ташкилотлар буни оммавий этник қатллар сифатида баҳоламоқда. БМТ маълумотларига кўра, Аль-Фаширнинг қулаши ортидан минглаб одамлар ўлдирилган. Спутник орқали олинган тасвирлар — ёниб кетган бинолар ва жасадлар тўпланган жойларни очиқ кўрсатди.

Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълум қилишича, 29 октябрь куни «Тезкор ҳаракат кучлари» жангчилари Аль-Фашир туғруқхонасида 460 нафар бемор ва ходимни отиб ташлаган. Ўлдирилганлар орасида аёллар ва болалар ҳам бор ва қурбонлар этник белгиларга кўра танланган.

ХАЛҚАРО МУНОСАБАТ
Аввалроқ БАА — «Тезкор ҳаракат кучлари»нинг асосий ҳомийларидан бири — узоқ вақт давомида Судандаги қонли воқеалар юзасидан изоҳсиз сукут сақлаб келди. Аммо яқинда президент маслаҳатчиси Анвар Гаргаш шундай баёнот берди: «Биз Судандаги ҳарбий тўнтаришни қўллаб-қувватлаш билан хато қилдик».

Бу — халқаро иттифоқчиларнинг «Тезкор ҳаракат кучлари»дан узоқлашишга уринаётганини кўрсатувчи илк очиқ ишора бўлди.

Бу сўзлар яраларни даволамайди. Яқинларини йўқотган суданлик оилаларни юпатиш керак эмас — уларга адолат керак.

ИДРИСНИНГ ТАҚДИРИ
2025 йил ноябр бошига келиб, «Тезкор ҳаракат кучлари» маълумотларига кўра, Абдулла Идрис ҳали ҳам қамоқда сақланмоқда. Унинг исми Суданни қамраб олган шафқатсизликлар рамзига айланди. Илгари «Тезкор ҳаракат кучлари» сафида қаҳрамон сифатида кўтарилган Идрис бугун қатлчи сифатида тан олинмоқда.

Унинг қўлга олиниши — ечим эмас, балки жамоатчиликни тинчлантиришга қаратилган саҳна. Савол эса ҳали ҳам очиқ: «Тезкор ҳаракат кучлари» ўз қаҳрамонини ҳақиқатан ҳам судга торта оладими?

Яқинларини йўқотганлар ва омон қолганлар учун Абу Лулуни қўлга олишнинг ўзи етарли эмас. Уларнинг талаби аниқ: жиноятчиларни фош этишда қўмондонлардан тортиб, оддий жангчиларгача ҳеч ким истисно бўлмаслиги керак.

Идриснинг қўмондонликдан қамоққача бўлган йўли — Судандаги урушнинг фожиали манзарасини очиб беради. Унинг тақдири ҳали номаълум. Аммо қилган жиноятлари аллақачон дунё тарихидаги ўчмас доғ сифатида қолди.

Муаллиф: Азиз СОЛИЕВ

Жаҳон

19.11.2025, 11:52

Улашиш:

мавзуга оид янгиликлар

Жаҳонгир Отажоновни алдаган дўсти 8 йилга озодликдан маҳрум этилди

ЖИБ Яккасарой тумани суди қашқадaрёлик фуқаро Х.Ҳ.ни хонанда Жаҳонгир Отажоновга нисбатан кўп йиллик фирибгарлик ҳаракатлари учун 8 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Ўзбекистон

18.11.2025, 15:38

Олтин ва ҳокимият учун тўкилаётган инсонлар қони: Суданда нималар бўляпти?

2025 йил октябрининг сўнгги кунлари. Суданнинг Ал-Фашир шаҳри. Икки мингдан ортиқ тинч аҳоли вакиллари ўлдирилди: улар орасида туғруқхонадаги аёллар, болалар ва кексалар ҳам бор. Бегуноҳ одамлар тириклайин ёқиб юборилди, айримлари оғир юк машиналари остида қолди. Ал-Фашир кўчалари жонсиз жасадларга тўла. 

Жаҳон

03.11.2025, 18:00

5 кунда минг кишини ўлдирган «Ал Фашир қассоби» қўлга олинди

Судандаги қирғинларнинг асосий ташкилотчиларидан бири, «Ал Фашир қассоби» лақабли  Абу Лулу ҳибсга олинди ва қамоқхонага жойлаштирилди.

Жаҳон

01.11.2025, 09:44

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш БМТ штаб-квартирасида журналистлар билан суҳбатлашди.

БМТ Бош котиби Ғазо сектори ва Суданда Рамазон ойида ўт очишни тўхтатишга чақирди

БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш душанба куни Ғазо ва Суданда Рамазон ойида ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Жаҳон

12.03.2024, 15:05

сўнгги янгиликлар

«Paradigma»да эътироф: фидойи журналистлар ва фаоллар тақдирланди

«PARADIGMA MEDIA» 2025 йил давомида ўзбек медиасида юз берган муҳим жараёнларни таҳлил қилган ҳолда, журналистика ва фуқаролик жамияти ривожига салмоқли ҳисса қўшган шахсларни эътироф этиб келмоқда.

Маданий

09.02.2026, 18:28

Ўзбекистон бокси жаҳон етакчилари сафида

2025 йил ўзбек бокси учун тарихий йил бўлди — жаҳон чемпионатларида рекорд натижалар қайд этилди, олтин медаллар сони ошди ва илк бор уч карра жаҳон чемпиони етишиб чиқди.

Спорт

09.02.2026, 16:18

Абдусатторов ва Синдаров бир йилда 700 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди

2025 йилда ўзбекистонлик гроссмейстерлар Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров халқаро турнирларда муваффақиятли иштирок этиб, мос равишда 361 минг ва 349 минг доллардан ортиқ мукофот пули ишлаб топди.

Спорт

09.02.2026, 15:30

Ретро-автомобил эгалари конституциявий ҳуқуқларини ҳимоя қилишмоқда

Ўзбекистонда ретро-автомобил эгалари 2026 йилдан жорий этилиши режалаштирилаётган утилизация тизими ва техник кўрикдаги чекловларга қарши чиқмоқда.

Ўзбекистон

09.02.2026, 13:57

Эпштейн иши билан боғлиқ можаролар: Британия ва Норвегияда юқори лавозимли амалдорлар истеъфога чиқди

Британия бош вазири аппарати раҳбари Морган Максуини жинсий жиноятларда айбланган миллиардер Жеффри Эпштейн билан боғлиқ можаро ортидан истеъфога чиқди.

Жаҳон

09.02.2026, 11:20

Алишер Навоий энди фақат қоғозда эмас — шоир ижоди рақамлаштирилмоқда

Бугун буюк мутафаккир, шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллуд топган кун. Асрлар давомида қўлёзма ва китобларда сақланган унинг бой адабий мероси бугун нафақат нашрлар, балки интернет платформалари орқали ҳам кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.

Маданий

09.02.2026, 10:32

Ўзбекистон таълимида янги давр: 12 йиллик узлуксиз тизим ва “Янги авлод” мактаблари

Мамлакатда мактабгача ва умумий ўрта таълимни ўзаро боғлайдиган 12 йиллик узлуксиз таълим модели босқичма-босқич жорий этилади.

Таълим

09.02.2026, 09:58

Сунъий интеллект дунё мактабларига оммавий кириб келмоқда

Сальвадор, Қозоғистон, БАА ва АҚШда миллионлаб ўқувчи ҳамда ўқитувчилар таълимга мослаштирилган чат-ботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўлди.

Фан-технология

08.02.2026, 07:47

2026 йилги Рамазон ойи санаси эълон қилинди

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти Фатво ҳайъати йиғилишида муборак Рамазон ойининг бошланиш санаси бўйича қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 20:00

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жарималар енгиллашди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бўйича янги тартиб жорий этилди: агар ҳайдовчи рулда телефондан фойдаланишни биринчи марта бузса, унга жарима солинмайди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 12:28

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди

АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатларни интернетдан олиб ташлади. Бу камида 100 нафар жабрланувчининг ҳаётини жиддий издан чиқарган. 

Жаҳон

06.02.2026, 17:04

Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин

Украинада янги Фуқаролик кодекси қабул қилинса, айрим ҳолатларда 14 ёшдан никоҳдан ўтишга рухсат берилиши мумкин.

Жаҳон

06.02.2026, 16:00