Қўштепа канали тайёр: Афғонистон сувни қачон олади?
Афғонистон томони Амударё сувини каналга яқин вақтда йўналтиришини айтмоқда. Ўзбекистон Сув хўжалиги вазири эса сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган.
Сиёсат
26.11.2026, 14:58
Улашиш:

Афғонистон ҳукумати мамлакат шимолида қурилаётган Қўштепа каналининг иккинчи босқичи 99 фоизга тайёр бўлганини маълум қилди. Миллий тараққиёт корпорацияси маълумотига кўра, Амударё сувини каналга йўналтириш учун мўлжалланган асосий сув олиш иншоотидаги ишлар ҳам якунланиш арафасида. Қолган ишлар тугагач, дарё суви каналга юборилиши режалаштирилган. Бироқ аниқ сана айтилмаган.
Бу ҳақда 25 ноябрь куни Толибонга яқин «Хуррият» радиоси Миллий тараққиёт корпорацияси маълумотларига таяниб хабар берди. Канал бўйлаб 47 та кўприк ва гидротехник иншоот қурилиши ҳам давом этмоқда.
Афғонистон томонининг баёноти Ўзбекистонда Қўштепа канали бўйича билдирилган сўнгги фикрлардан фарқ қилади. Сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев 19 ноябрь куни журналистлар билан учрашувда канал ҳали Амударёдан сув олмаётганини айтган. Унинг таъкидлашича, Афғонистон ҳам дарё сувидан фойдаланиш ҳуқуқига эга, бироқ сув олиш ҳажми ва бошқа шартлар канал қурилиши тугагач томонлар ўртасидаги келишувлар билан белгиланади.
Вазир канал орқали сув олиш 2030 йилгача бошланмаслигини билдирган. У йирик ҳажмдаги сув олиш кейинроқ, ҳатто 2050 йилгача кечикиши мумкинлигини ҳам истисно қилмаган.
Ҳамроев Афғонистон томонининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, сув кўп бўлган йилларда канал орқали тахминан 10 миллиард куб метр, сув кам бўлган йилларда эса 6 миллиард куб метр сув олиш режалаштирилаётганини айтган. Унинг огоҳлантиришича, Амударёдан йилига 4 миллиард куб метрдан ортиқ сув олиниши Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги учун жиддий хавф туғдириши мумкин.
Қўштепа канали Афғонистоннинг Балх, Жўзжон ва Фарёб вилоятларидаги қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун қурилмоқда. Лойиҳанинг умумий узунлиги тахминан 285 километрни ташкил этади. Қурилиш 2022 йилда бошланган, 108 километрлик биринчи босқич 2023 йил октябрида якунланган.
Каналнинг иккинчи босқичи 99 фоиз тайёрлиги ҳақидаги хабар сув олиш қачон бошланиши масаласини яна кун тартибига олиб чиқди. Бироқ Афғонистон томонининг баёноти ва Ўзбекистон вазирининг билдирган муддати ўртасидаги фарқ сув тақсимоти бўйича келишувлар ҳали муҳим аҳамиятга эга эканини кўрсатади.
Сиёсат
26.11.2026, 14:58
Улашиш:
мавзуга оид янгиликлар

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ўзбекистоннинг экспорт даражаси ортмоқда
Ўзбекистон
21.10.2026, 15:33

Амударёда сув камайяптими?
Ўзбекистон
13.10.2026, 12:32

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда
Ўзбекистон
21.09.2026, 09:42

ШҲТ “Толибон”ни Афғонистонда инклюзив ҳукумат тузишга чақирди
Сиёсат
02.09.2026, 11:48

Покистон Афғонистонда ҳаво зарбалари уюштирди
Жаҳон
29.06.2026, 10:14
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
сўнгги янгиликлар

Ўзбекистонда 28 ноябрдан 5 декабргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
26.11.2026, 15:37

Гулнора Каримова иши: Ўзбекистонга қайтарилаётган 252,5 млн доллар нималарга сарфланади?
Иқтисодиёт
26.11.2026, 12:10

Мисрда ёнилғи ташувчи машина ёнди: 31 киши ҳалок бўлди
Жаҳон
26.11.2026, 11:19

Ўзбекистон таэквондочилари Олимпиада йўлланмаси учун курашади
Ўзбекистон
26.11.2026, 09:57

Ўзбекистонликлар қайси давлатларга визасиз бора олади?
Сиёсат
26.11.2026, 08:40

Семипалатинск: СССР 40 йил давомида ўтказган ядро синовлари
Фан-технология
25.11.2026, 17:17

Адолатли судлов ҳуқуқи амалда қандай таъминланмоқда?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:56

Ўзбекистонда Коксаки вируси билан боғлиқ вазият қандай?
Ўзбекистон
25.11.2026, 16:32

Тайсонда шизофрения аниқланди
Спорт
25.11.2026, 11:52

Ўзбекистонда гўшт импорти: энг кўп гўшт қайси давлатдан келади?
Ўзбекистон
25.11.2026, 10:41

Имтиҳонда фириб қилганлар 10 йилгача тест топшириш ҳуқуқидан маҳрум этилади
Таълим
25.11.2026, 10:19

Синдаров биринчи мусобақада қанча ютди?
Спорт
25.11.2026, 09:40

Ўзбекистон Президенти Иорданияда
Сиёсат
24.11.2026, 16:32

Малайзия рохинжа қочқинларини Мьянмага қайтарадими?
Жаҳон
24.11.2026, 15:58

Тожикистон Халқаро жиноят судидан чиқмоқда
Сиёсат
24.11.2026, 15:41

Женсен Хуанг Nvidia раҳбари лавозимига қайтди: акциялар 31 фоиздан ошди
Жаҳон
24.11.2026, 12:53

Ипотека субсидиясига ариза қабул қилиш 25 ноябрда бошланади
Ўзбекистон
24.11.2026, 10:42

Лой тахтачалардан замонавий BNPL тизимигача: насиянинг 4 минг йиллик тарихи
Фан-технология
24.11.2026, 09:35

Янги алифбо: амалдаги банкнот ва тангалар алмашадими?
Иқтисодиёт
23.11.2026, 16:08
машҳур янгиликлар

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Хитойда етим йигитнинг тўйига минглаб нотаниш одамлар келди
Жаҳон
31.10.2026, 12:13

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45
