Аввал ЎзЖОКУ, энди эса Миллий: Университет раҳбариятига салом бермаган талаба жазоланди
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон Миллий университетида талаба деканнинг ўринбосарига салом бермагани учун тушунтириш хати ёзгани тасвирга олинган расм тарқалди. Тушунтириш хатида декан ёрдамчисига салом бермагани учун узр сўраган талабанинг исм-фамилияси ўчирилган.
Ўзбекистон
09.10.2024, 17:04
Улашиш:

Avval OʻzJOKU, endi esa Milliy: Universitet rahbariyatiga salom bermagan talaba jazolandi
"2024 йилнинг 7 октябрь куни хаёл билан маънавий- маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари У.Э.Қурбоновга ва бошқа устозларга салом бермаганим учун узр сўрайман. Бу ҳолат бошқа такрорланмайди", дея ёзган талаба.
Мазкур хабар тармоқларда бир кун айланганидан сўнг, ҳолат бўйича Миллий университети расмий муносабат билдириб чиқди. Унга кўра, талабадан салом бермагани учун тушунтириш хати олинмаган.
"Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар ва постларга жавобан шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Миллий университетида ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосари ва бошқа устозларга салом бермагани учун ҳеч қандай масъул томонидан талабадан тушунтириш хати ёздириб олинмаган", дейилади изоҳда.
Шунингдек, хабарда Миллий университети талабаларнинг устозларга ҳурмат билан муносабатда бўлиши, салом бериши ёки бермаслиги уларнинг шахсий маданиятига тааллуқли масала эканига тўхтаб ўтилган. Бироқ муносабатда талабанинг узр сўраб, тушунтириш хати ёзишга мажбурлангани юзасидан изоҳ берилмаган.
Мазкур ҳолатни ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари турлича талқин қилмоқда. Айримлар талаба салом бермаса, маданиятсиз бўлиб қолмаслигини, салом бермаганлик учун жазолаш аҳмоқликдан бошқа нарса эмаслигини айтаётган бўлса, бошқа бир тармоқ фойдаланувчиси университет раҳбарияти тинч кетаётган болани тўхтатиб, бекорга танбеҳ бермаса керак деган изоҳларни қолдирган.
Ушбу ҳолат аввалроқ ЎзЖОКУ (Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети)да ҳам кузатилган. Унда талаба университет ректорига салом бермагани учун ходим томонидан калтаклангани айтилган эди. Шунда ҳам юқоридаги каби университет ректори Шерзодхон Қудратхўжа бу воқеадан хабари йўқлигини, ноҳақ ҳаракат қилганлар жазоланганини, талабанинг салом бериш-бермаслиги ихтиёрий эканлигини айтган эди.
Ўзбекистон
09.10.2024, 17:04
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
