updated: 22.03.2026, 19:25

Чиқиндиларни олиб кетиш хизматида янги тўлов тизими жорий этилди

Энди истеъмолчилар фақат амалда кўрсатилган хизмат учун тўлов қилади, барча ҳисоб-китоблар эса онлайн тизим орқали юритилади.

Улашиш:

Чиқиндиларни олиб кетиш хизматида янги тўлов тизими жорий этилди

2026 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларни олиб кетиш хизматида янги тўлов тартиби амалга киритилди. 

 

Онлайн тизим афзалликлари

Янги тизим фойдаланувчиларга тўловни исталган вақт ва жойда амалга ошириш имконини беради. Банкка бориш талаб этилмайди. Шунингдек, ҳисобларни текшириш ва тўлов чекларини юклаб олиш осонлашади. Натижада ноқонуний тўловлар ва маблағларни яшириш ҳолатлари бартараф этилади.

 

Маблағлар давлат назоратига олинди

Янги тартибга кўра, аҳолидан тушган маблағлар тўғридан-тўғри санитар корхоналарга эмас, балки давлат назоратидаги махсус ҳисоб рақамига йўналтирилади. Ушбу ҳисоб рақами Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги томонидан юритилади.

Операторларга тўлов фақат ҳақиқий бажарилган иш ҳажми — чиқинди тоннаси ва махсус техниканинг босиб ўтган масофаси асосида амалга оширилади.

 

Корхоналар фаолияти рейтинг асосида баҳоланади

Санитар корхоналар ҳар ой “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга ажратилиб баҳоланади. Паст сифатли хизмат кўрсатганларга нисбатан жарима қўлланади ёки шартнома бекор қилинади.

Ҳозирга қадар 14 та корхона “қизил” тоифага тушиб жаримага тортилган, икки корхона билан эса шартнома бекор қилинган. Амалда кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган 11,9 миллиард сўмлик нореал қарздорликлар тизимдан чиқарилди.

 

Рақамли назорат кенгаймоқда

“Тоза Макон” ягона электрон биллинг тизимига 9 430 та маҳалла ва 7,1 миллион абонент уланган. Шунингдек, 3 606 та чиқинди йиғиш жойи электрон харитага киритилган.

Чиқинди ташишда фойдаланилаётган 3 230 та махсус техника (94 фоиз) GPS орқали кузатилмоқда. 846 та чиқинди йиғиш майдончаси ва 645 та техника онлайн камералар билан назоратга олинган.

2030 йилгача назоратни 100 фоизга етказиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, биллинг тизими электр таъминоти тизими билан интеграция қилинган бўлиб, хизмат сифати устидан назорат янада кучайтирилган.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Татаристонда ҳалок бўлган 8 нафар ўзбекистонликнинг жасади олиб келинди

Татаристоннинг Нижнекамск шаҳрида дронлар ҳужуми оқибатида ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқаросининг жасади ватанга олиб келинди.

Ўзбекистон

12.08.2026, 17:31

Зеленский: Россия кузги сафарбарликка тайёрланмоқда

Зеленский видеомурожаатида Украина разведкаси Россияда сафарбарликка тайёргарлик кўрилаётгани ҳақида маълумот олганини айтди. Унинг таъкидлашича, бу маълумотлар Россиянинг ички ҳужжатлари билан ҳам тасдиқланган.

Жаҳон

12.08.2026, 14:42

Қозоғистонга кўчиб ўтган ўзбекистонликлар сони камайди

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистондан Қозоғистонга доимий яшаш учун қарийб 2,9 минг киши кўчиб ўтди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 49,2 фоизга камайган ва сўнгги беш йилдаги биринчи ярим йилликлар орасида энг паст натижа бўлган. 

Жаҳон

12.08.2026, 14:17

Ребека Гринспан БМТнинг биринчи аёл Бош котиби бўлиши мумкин

Коста-Рика вакили Ребека Гринспан БМТ Бош котиби лавозими учун курашда асосий номзодлардан бирига айланди. Агар у сайланса, БМТ тарихида ташкилотни бошқарган биринчи аёл бўлади.

Сиёсат

12.08.2026, 11:55

Қирғизистондаги биринчи йирик стадион — «Бишкек Арена» 5 октябрда расман очилади

Қирғизистон пойтахтида қурилаётган мамлакатнинг биринчи йирик замонавий стадиони — «Бишкек Арена» 5 октябрда расман фойдаланишга топширилади.

Спорт

12.08.2026, 11:02

Украина АҚШ илтимосига кўра Россия портидан фойдаланаётган танкерларга ҳужумларни тўхтатди

Қора денгиздаги дрон ҳужумлари нефть компаниялари савдосига таъсир кўрсатди. Қозоғистонда июль ойида нефть қазиб олиш июнь ойига нисбатан 14 фоизга камайган.

Жаҳон

12.08.2026, 10:47

Сурия суди Башар Асадни ўлим жазосига ҳукм қилди

Сурия суди мамлакатнинг собиқ президенти Башар Асадни сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилди. Суд уни мамлакатдаги қарийб 14 йил давом этган фуқаролик уруши даврида содир этилган уруш жиноятлари ва инсониятга қарши жиноятларда айбдор деб топган.

Сиёсат

11.08.2026, 17:15

Навоий шаҳри ҳокимлиги AI билан "яратилган" суратлар учун узр сўради

Навоий шаҳри ҳокимлиги «Ҳаёт» маҳалласида амалга оширилган ободонлаштириш ишлари ҳақидаги суратларда сунъий интеллект технологиясидан фойдаланилганини тан олди ва узр сўради. 

Ўзбекистон

11.08.2026, 17:13

Колумбия Исроилнинг Голан тепаликларига даъвосини тан олди

Колумбия Ташқи ишлар вазирлиги 10 август куни Исроилнинг мазкур ҳудуд устидан суверенитетини, шунингдек, ташқи таҳдидлардан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқини тан олишини маълум қилди.

Жаҳон

11.08.2026, 15:42

Шимолий Корея хакерлари ҳужумларда сунъий интеллектдан фойдаланмоқда

Шимолий Корея разведка хизматларига алоқадор "Kimsuky" хакерлик гуруҳи фишинг ҳужумларида сунъий интеллект ёрдамида яратилган ҳужжатлардан фойдаланмоқда.

Жаҳон

11.08.2026, 13:53

Меҳмонхоналарда ўзбек нонуштаси учун янги мезонлар жорий этилади

Туризм қўмитаси томонидан “Жойлаштириш воситаларида ўзбек нонуштасини тақдим этиш бўйича қўлланма” ишлаб чиқилди.

Маданий

11.08.2026, 12:37

Банк карталарида йирик пул айланмалари ва болалар ҳисобварақлари назорати кучайтирилди

9 августдан тижорат банкларида жиноий даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши ички назорат қоидаларига киритилган ўзгартишлар кучга кирди. 

Иқтисодиёт

11.08.2026, 10:08

Нижнекамскдаги ҳодиса: ўзбекистонликлар дрон ҳужумига учради

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Россиянинг Татаристон Республикаси Нижнекамск шаҳрида содир бўлган ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ва Ўзбекистон фуқароларига ёрдам кўрсатиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.

Ўзбекистон

11.08.2026, 09:03

Қизил китобга 24 та янги тур қўшилмоқда: табиат нима дейди?

Ўзбекистон Қизил китобининг 6-нашрига 24 та янги ўсимлик тури киритилиши режалаштирилмоқда. Бу ўзгаришлар нимани англатади? Нега айнан Қизил китоб?

Ўзбекистон

10.08.2026, 17:19

Burger King ходими «Free Palestine» дегани учун ишдан бўшатилди

АҚШда Burger King ходими мижоз билан тортишувдан сўнг ишдан бўшатилганини айтди. У учун бошланган хайрия акциясида эса қисқа вақт ичида 100 минг доллардан ортиқ маблағ тўпланган.

Жаҳон

10.08.2026, 16:01

Арманистонда йирик сунъий интеллект маркази ишга туширилди

Арманистонда сунъий интеллект учун мўлжалланган йирик ҳисоблаш маркази — Firebird AI Factory ишга туширилди. Лойиҳа NVIDIA’нинг тезлаштирилган ҳисоблаш технологиялари ва Dell Technologies’нинг юқори унумдор AI инфратузилмаси асосида барпо этилган.

Фан-технология

10.08.2026, 14:25

Ўзбекистонда коррупция энг кўп қайси соҳаларда учрайди?

2025 йилда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилган. Давлат манфаатларига етказилган зарар 2,9 триллион сўмдан ошган. 

Ўзбекистон

10.08.2026, 14:03

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган

Улар орасида АҚШ, Хитой, Корея Республикаси каби давлатларнинг ҳам фуқаролари бор.

Таълим

10.08.2026, 11:47

Нетаняҳу Трамп таклиф қилган Ғазо режасини рад этди

Нетаняху ўрталарида келишмовчиликлар кучайиб бораётган Трампни “Оқ уйдаги энг буюк дўстимиз” деб атади, шу билан бирга унга қарши чиқишга тайёрлигини ҳам очиқ айтди.

Сиёсат

10.08.2026, 11:14

Россиянинг сўнгги зарбалари оқибатида Киевда уч киши ҳалок бўлди

Киевда баллистик ракеталар қўлланилиши хавфи туфайли аҳоли бошпаналарга яширинишга чақирилди.

Жаҳон

08.08.2026, 12:23

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →