Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 19:34

Forbes дунёдаги энг бой одамларининг янгиланган рўйхатини тақдим этди

Рўйхатда биринчи ўринни Louis Vuitton, Fendi, Givenchy, Christian Dior, Hennessy, Dom Pérignon, Tiffany & Co компанияларига эгалик қилувчи LVMH конгломерати раҳбари, француз Бернар Арно эгаллади. У қаторасига иккинчи йил шундай мақомга эга бўлмоқда.

Улашиш:

LVMH konglomerati rahbari Bernar Arno

LVMH konglomerati rahbari Bernar Arno

Forbes журнали Арно бойлигини 233 миллиардга баҳолади ва бу ўтган йилги натижага (211 миллиард доллар) нисбатан 10 фоиздан кўпроқ ўсди. 75 ёшли миллиардернинг асосий бойлиги LVMH акциялари ҳисобланади.

Рўйхатда иккинчи ўринни, ўтган йилгидек, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск эгаллади. Forbes унинг бойлигини 195 миллиард долларга баҳолаган. Тадбиркор ўтган йилги натижасини яхшилаган (180 миллиард доллар), бироқ 219 миллиард доллар бойлиги билан рейтингда биринчи ўринни эгаллаган 2019 йилдаги кўрсаткичга эриша олмаган. Маск Tesla акцияларининг 21 фоизига эгалик қилади.

Кучли учликни Amazon асосчиси Жефф Безос ёпди. У ўтган йилги рейтингга нисбатан ўз ўрнини ўзгартирмади, лекин натижани сезиларли даражада яхшилади: унинг капитали бир йил олдинги 114 миллиард долларга нисбатан 194 миллиард долларга баҳоланди. Миллиардер ўзи асос солган IT гигантининг 10 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Дунёнинг энг бадавлат тадбиркорлари ўнталигига Meta раҳбари (Facebook, Instagram ва WhatsApp эгаси) Марк Цукерберг(4-ўрин, 77 миллиард доллар), Oracle асосчиси Ларри Эллисон (5-ўрин, 141 миллиард доллар), Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет (6-ўрин, 133 миллиард доллар), Microsoft асосчиси Билл Гейтс (7-ўрин, 128 миллиард доллар) ва корпорациянинг собиқ бош директори Стив Балмер (8-ўрин, 121 миллиард доллар) кирди. Ҳиндистонлик тадбиркор, энергетика, нефт-кимё, телекоммуникация, чакана савдо ва молиявий хизматлар соҳаларида фаолият юритувчи Reliance Industries раҳбари Мукеш Амбани 116 миллиард доллар бойлиги билан рейтингда тўққизинчи бўлди. Юқори ўнталикдан Google асосчиси Ларри Пейж (10-ўрин, 114 миллиард доллар) ҳам жой олди.

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Демократик давлатларда ҳам журналистларга босим кучаймоқда — RSF 2026 ҳисоботи

Reporters Without Borders (RSF) томонидан эълон қилинган 2026 йилги Жаҳон матбуот эркинлиги индексига кўра, журналистика учун шароитлар глобал миқёсда сезиларли даражада ёмонлашган. 

Жаҳон

01.05.2026, 09:42

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди

Сешанба куни АҚШ оммавий ахборот воситалари Пентагон махфий операцияларда Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишувга эришганини хабар қилди.

Фан-технология

30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда

Зеленский Украина расмийларига Путиннинг ўт очишни тўхтатиш таклифи юзасидан Трамп жамоаси билан боғланишни топширди.

Жаҳон

30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда

АҚШ президенти Доналд Трамп Исроил президенти Исаак Герцогга нисбатан “босим кампанияси”ни қайта бошлади. Унинг фикрича, Бибига қўйилган айбловлар “шароб ва сигарет” каби аҳамиятсиз экан.

Жаҳон

30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди

17 апрелда бошланган 10 кунлик сулҳ кейинчалик 17 майгача узайтирилган эди, бироқ Исроил жанубий Ливанда ҳаво ҳужумлари уюштириш ва уйларни бузиш орқали уни ҳар куни бузишда давом этмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия ўртасида авиақатновлар тикланади

Шавкат Мирзиёев ва Андрей Бабиш Тошкентда бўлиб ўтган музокараларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди. 

Ўзбекистон

30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?

Дунё “яшил энергия”га ўтмоқда, деган тахминлар шубҳа остида қолди. Инсоният нефть даври тугашини кутаётган бир пайтда, БАА каби баъзи йирик ишлаб чиқарувчилар уни янада кўпроқ қазиб олишга интилмоқда.

Жаҳон

30.04.2026, 12:21

Вақтни "гапирган" тарих: Тошкент курантига 79 йил тўлди

1947 йил 30 апрель куни Тошкентдаги машҳур қўнғироқли соат – Тошкент курантлари илк бор вақтни жамоатчиликка эълон қила бошлади. Бу сана пойтахт тарихида алоҳида ўрин тутади.

Ўзбекистон

30.04.2026, 11:29

Туркия Исроил президенти самолёти учун осмонини ёпди

Туркия Исроил президенти Ицхак Герцог самолётининг Астана шаҳрига парвози чоғида ўз ҳаво ҳудудини ёпган.

Жаҳон

30.04.2026, 10:46

Театрлар тақдирига эътибор: Саида Мирзиёева назорат ўрнатди

Саида Мирзиёева пойтахтдаги бир қатор маданий муассасалар фаолиятини ўрганиб, театрлар ҳолатини шахсан назоратга олди.

Маданий

30.04.2026, 10:26

Энди автомобилни жарима майдончасидан онлайн тарзда олиб чиқиш мумкин

Ўзбекистонда ҳайдовчилар учун қулайлик яратилди — энди жарима майдончасида сақланаётган автомобилни онлайн тарзда қайтариб олиш мумкин.

Ўзбекистон

30.04.2026, 09:23

Украинада жанг қилган ўзбекистонлик 2 йилга қамалди

Фарғонада 53 ёшли эркак Украинадаги жанговар ҳаракатларда иштирок этгани учун 2 йилга озодликдан маҳрум этилди.

Ўзбекистон

29.04.2026, 18:09

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар

Қамчибек Ташиев истеъфоси шунчаки кадрлар алмашинувига ўхшамаяпти. Эҳтимол ушбу хавфли ўйинда Жапаров ҳамда Ташиевнинг шахсий ва оилавий сирлари ўртага тикилган. Шунингдек, Ташиевда Ўзбекистон жиноят оламидаги алоқаларни фош қилувчи сирли маълумотлар бўлиши мумкин.

Жаҳон

29.04.2026, 17:48

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади

Ўзбекистонда 2026 йилги ҳаж мавсуми 2 майдан бошланиб, 18 майгача давом этади. Парвозлар мамлакатнинг 9 та шаҳри — Тошкент, Наманган, Фарғона, Андижон, Самарқанд, Бухоро, Қарши, Термиз ва Урганчдан ҳар куни амалга оширилади.

Ўзбекистон

29.04.2026, 15:58

Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда

Қирғизистонда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг собиқ раиси Қамчибек Ташиевга давлат тўнтаришига уриниш айблови қўйилди. 

Жаҳон

29.04.2026, 15:38

Оҳангарондаги ҳолат: ППХ ходимига қўйилган айбловлар рад этилди

Тошкент вилоятининг Оҳангарон шаҳрида ППХ ходими вояга етмаган қизга тегажоғлик қилгани ҳақида тарқалган хабарлар расман рад этилди.

Ўзбекистон

29.04.2026, 12:13

Оҳангаронда ППХ ходими вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилгани айтилмоқда

Тошкент вилоятининг Оҳангарон ҳудудида патруль-пост хизмати (ППХ) ходими вояга етмаган қизларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларда гумонланмоқда. 

Ўзбекистон

29.04.2026, 11:04

АҚШда Трамп тасвири туширилган махсус паспортлар чиқарилади

АҚШ ҳукумати чекланган миқдорда эсдалик паспорти чиқаришни режалаштирмоқда. Ушбу ҳужжатларда АҚШ президенти Доналд Трамп портрети акс эттирилади.

Жаҳон

29.04.2026, 08:43

Сунъий интеллект ва журналистика: Беруний Алимовдан янги давр китоби

Медиа ва технологиялар чорраҳасидаги муҳим тадбирлардан бири — журналист ва олим Беруний Алимовнинг “Журналистикада сунъий интеллект даври” китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Маданий

28.04.2026, 17:37

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди

Швейцария Федерал жиноят суди 27 апрель куни Гулнора Каримовага нисбатан юритилаётган жиноят ишини расман тугатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Ўзбекистон

28.04.2026, 16:52

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →