Хориждан автомобиль олиб келиш: 2025 йилда харажатлар ва қоидалар
2025 йилда хориждан электромобиль олиб келиш энг қулай вариантлардан бири бўлди. Улардан аксиз солиғи олинмайди, утилизация йиғими паст, айрим ҳолларда божхона божи ҳам имтиёзли бўлади.
Иқтисодиёт
21.12.2025, 10:10
Улашиш:

Айримлар ички бозорга нисбатан арзонроқ нархни кўзласа, бошқалар Ўзбекистонда мавжуд бўлмаган моделни танлайди ёки электромобиль сотиб олишни режалаштиради.
2025 йилга келиб бу жараён анча мураккаблашди. Қоидалар кўп, тўловлар турли хил, ҳатто кичик хато ҳам катта қўшимча харажатга олиб келиши мумкин. Қандай автомобиль олиб кириш мумкин, божхонада нималар учун тўлов қилинади, электромобиль ҳақиқатан ҳам фойдали вариантми — буларни олдиндан билмасдан туриб, хориждан машина олиб келиш таваккалчилик ҳисобланади.
Қандай автомобилларни олиб кириш мумкин?
2025 йилда жисмоний шахслар учун хориждан автомобиль олиб киришда қатор талаблар амал қилади:
- автомобиль ёши 7 йилдан ошмаган бўлиши керак;
- транспорт воситаси камида Евро-5 экологик стандартига жавоб бериши шарт;
- электромобиллар учун ёш бўйича чеклов мавжуд эмас;
- ўнг рулли автомобилларни мамлакатга олиб кириш тақиқланган.
Айнан шу талабларни ҳисобга олмаслик кўпчиликнинг биринчи хатосига айланмоқда.
Автомобиль нархидан ташқари яна қандай харажатлар бор?
Кўп ҳолларда харидорлар фақат машина нархини ҳисоблаб, қолган мажбурий тўловларни инобатга олмайди. Аслида эса умумий харажатларга қуйидагилар қўшилади:
- утилизация йиғими;
- божхона божи;
- қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС);
- растаможка йиғими.
Айрим ҳолларда ушбу тўловлар автомобиль қийматининг 30–50 фоизигача етиши мумкин. Шу боис олдиндан тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш жуда муҳим.
Божхонадаги асосий тўловлар
Утилизация йиғими — барча автомобиллар учун мажбурий. У двигател ҳажмига боғлиқ ҳолда белгиланади. Масалан, 1,6 литрли енгил автомобиль учун утилизация йиғими БҲМнинг 15 бараварига тенг.
2025 йил август ҳолатига кўра:
- 1 БҲМ — 412 минг сўм
- 15 БҲМ — 6 млн 180 минг сўм
Электромобилларда бу тўлов анча паст. Улардан аксиз солиғи ундирилмайди ва умумий божхона харажатлари камроқ бўлади. Шу сабабли сўнгги йилларда электромобиллар энг мақбул вариантлардан бирига айланган.
Божхона божи автомобиль тури, двигател ҳажми ва ТН ВЭД кодига қараб белгиланади. Айрим моделлар учун бож нол ставкада ёки имтиёзли бўлиши мумкин. Аниқ суммани фақат божхона органлари ҳисоблаб беради.
ҚҚС автомобиль қиймати, божхона божи ва аксиз йиғиндисидан 12 фоиз миқдорида ҳисобланади.
Растаможка йиғими эса автомобиль қийматининг 1 фоизига тенг, аммо у БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлиши мумкин эмас.
Оддий ҳисоб-китоб мисоли
Тасаввур қилайлик, сиз 2020 йилда ишлаб чиқарилган Hyundai Elantra 1.6 автомобилни 9 000 АҚШ долларига харид қилдингиз.
- утилизация йиғими — 15 БҲМ (6 180 000 сўм);
- божхона божи (20%) — 1 800 доллар;
- ҚҚС — (9 000 + 1 800) × 12% = 1 296 доллар;
- растаможка йиғими — 90 доллар.
Натижада божхона билан боғлиқ умумий харажатлар 3 186 доллар ва 6 миллион сўмдан ошади. Бу фақат намунавий ҳисоб бўлиб, реал сумма фарқ қилиши мумкин.
Электромобил олиб келиш қанчалик фойдали?
2025 йилда хориждан электромобиль олиб келиш энг қулай вариантлардан бири ҳисобланади. Улардан аксиз солиғи олинмайди, утилизация йиғими паст, айрим ҳолларда божхона божи ҳам имтиёзли бўлади. ҚҚС сақланиб қолади, аммо барибир умумий харажат анъанавий автомобильга нисбатан арзонроқ тушади.
Ногиронлар учун мўлжалланган махсус транспорт воситалари эса қўшимча имтиёзларга эга.
Муҳими, БҲМ миқдори тез-тез янгиланади, шунинг учун ҳисоб-китобдан олдин амалдаги кўрсаткични текшириш зарур.
Растаможка жараёни қандай кечади?
Растаможка жараёни қуйидаги босқичлардан иборат:
- my.customs.uz орқали онлайн ариза топшириш;
- божхона томонидан автомобиль қийматини баҳолаш;
- барча тўловларни банк орқали амалга ошириш;
- сертификатлаш, СБКТС олиш ва техник кўрик;
- ЙҲХБ орқали рўйхатдан ўтказиб, давлат рақамини олиш.
Ҳужжатлар тўлиқ бўлса, жараён одатда 3–7 иш кунида якунланади.
Қўшни давлатларда автомобил импорт қилиш шартлари
Қозоғистонда утилизация йиғими бензин ва гибрид автомобилларга татбиқ этилади, электромобиллар эса ушбу тўловдан озод қилинган.
Қирғизистонда электромобиллар учун ҳозирча утилизация йиғими жорий этилмаган. Бу масала муҳокама қилинган бўлса-да, амалда ўзгариш киритилмаган.
Тожикистон минтақада электромобилларни энг фаол қўллаб-қувватлаётган давлатлардан бири. Мамлакатда электромобиллар учун утилизация йиғими йўқ, 2022 йилдан божхона божи бекор қилинган. 2025 йил майидан эса бир йилдан ошмаган янги электромобиллар ҚҚС ва аксиздан ҳам озод этилди.
Туркманистонда алоҳида утилизация тўлови мавжуд эмас, аммо жисмоний шахслар учун автомобиль импорт қилиш деярли мумкин эмас — қатъий чекловлар жорий этилган.
Ўзбекистонга енгил автомобиль етказиб берувчи TOP-10 давлат
2025 йилнинг январ–сентябрь ойларида Ўзбекистонга 29 давлатдан жами 56 337 дона енгил автомобиль импорт қилинган. Уларнинг умумий қиймати 807,3 миллион АҚШ долларини ташкил этган.
Энг кўп автомобиль етказиб берган давлатлар:
- Хитой — 51 770 дона
- Корея Республикаси — 2 524 дона
- АҚШ — 511 дона
- Япония — 296 дона
- Германия — 265 дона
- Гонконг — 249 дона
- Россия — 171 дона
- Ҳиндистон — 168 дона
- БАА — 98 дона
- Австрия — 63 дона
Иқтисодиёт
21.12.2025, 10:10
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
