18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Тожикистонда фуқароларга 18 ёшга тўлганидан кейингина хорижга ишлаш учун боришга рухсат берилади. Янги талаб президент Имомали Раҳмон томонидан 21 октябрь куни имзоланган «Миграция тўғрисида»ги қонунда белгиланган.

18 ёшдан кичик тожикистонликлар ишлаш учун хорижга чиқолмайди

Янги қонун 1999 йилдан бери амал қилиб келган ҳужжат ўрнини эгаллади. Аввалги қонунда меҳнат мигрантлари учун энг кам ёш алоҳида белгиланмаган эди.

Янги қонунга кўра, Тожикистон фуқаролари фақат мигрантларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинадиган давлатларга меҳнат миграциясига бориши мумкин. Бундай ҳимоя халқаро битимлар ёки Тожикистон билан қабул қилувчи давлатлар ўртасидаги икки томонлама келишувлар асосида таъминланиши мумкин.

18 ёш талаби Тожикистонга ишлаш учун келадиган хорижий фуқароларга ҳам татбиқ этилади.

Хорижда иш топишнинг икки йўли

Қонунда Тожикистон фуқароларининг хорижда ишга жойлашиши учун икки асосий йўл назарда тутилган. Биринчиси – ишни мустақил равишда излаш, иккинчиси эса хорижда ишга жойлаштириш ҳуқуқига эга агентликлар ва бошқа ташкилотлар орқали уюшган ҳолда ишга ёлланиш.

Мустақил равишда иш излаётган фуқароларга миграция соҳасидаги ваколатли давлат органи бепул маълумот бериши керак. Бу маълумотлар бўш иш ўринлари, иш ҳақи миқдори, меҳнат шароитлари, иш берувчиларнинг талаблари ҳамда бориладиган давлатнинг қонунчилиги ва қоидаларини қамраб олади.

Вафот этган мигрантларнинг жасадини ватанга қайтаришга кўмаклашилади

Янги қонунда хорижда вафот этган Тожикистон фуқароларининг жасадини ватанга қайтаришга давлат органлари кўмаклашиши ҳам белгиланган.

Ҳужжатнинг 35-моддасига мувофиқ, бу вазифа ташқи сиёсат соҳасидаги ваколатли давлат органи, шунингдек, хориждаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари зиммасига юклатилган. 1999 йилдаги қонунда бундай алоҳида норма мавжуд эмас эди.

Меҳнат миграцияси Тожикистон иқтисодиётида муҳим ўрин тутади. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2025 йилда мигрантлар юборган пул ўтказмалари мамлакат ялпи ички маҳсулотининг қарийб 46 фоизига тенг бўлган.

мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистонда тиланчилик учун жарималар оширилди

Тиланчилик қилганлик учун қонунда қандай чоралар белгиланган?

Ўзбекистон

15.10.2026, 14:37

Амударёда сув камайяптими?

Сув хўжалиги вазирлиги дарё суви камайиб бораётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

Ўзбекистон

13.10.2026, 12:32

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди

Россия фуқароларига Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва бошқа қатор давлатларга 1 миллион рублдан ортиқ нақд Россия валютасини олиб чиқиш тақиқланди.

Иқтисодиёт

30.09.2026, 14:58

Гўзаллик салони ходимлари ОИВ учун тест топширади

Тожикистонда мижозларга бевосита хизмат кўрсатадиган гўзаллик салони ходимлари ОИВ бўйича тиббий кўрикдан ўтиши ва тегишли маълумотномага эга бўлиши шарт этиб белгиланди. Мамлакатда 7 017 нафар эркак, 5 035 нафар аёл, 18 ёшгача бўлган 993 нафар ёшлар ҳисобда турибди.

Жаҳон

28.09.2026, 17:32

Марказий Осиё музликларини йўқотмоқда

Минтақа кузатувлар тарихидаги энг катта йўқотишлар қайд этилган дунёнинг учта ҳудуди қаторига кирган.  

Ўзбекистон

21.09.2026, 09:42

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади

Оғир молиявий аҳвол ёки бошқа мураккаб вазият сабабли Ўзбекистонга қайтиш имкониятига эга бўлмаганлар Миграция агентлигининг Россиядаги ваколатхонасига мурожаат қилиши мумкин. 

Ўзбекистон

24.08.2026, 15:10

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиши мумкин

Қирғизистонда вилоят ва туманлар ўрнига “аймоқ” деб аталадиган 20 дан ортиқ маъмурий бирлик тузиш режалаштирилмоқда.

Жаҳон

28.10.2026, 11:58

Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 18 фоизга ўсди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг январь–сентябрь ойларида ўртача ойлик иш ҳақи 7,27 млн сўмга етди. Бироқ январь–август ойларидаги медиана иш ҳақи 4,17 млн сўмни ташкил этди. Бу икки кўрсаткич бир-биридан фарқ қилади.

Иқтисодиёт

28.10.2026, 09:50

Ўзбекистонда никоҳлар камайиб, ажралишлар кўпаймоқда

Сўнгги 15 йилда Ўзбекистонда қайд этилган никоҳлар сони қарийб 9 фоизга камайди, ажралишлар сони 2,6 баравардан кўпроқ ошди. Мамлакат аҳолиси эса шу даврда 34 фоизга кўпайган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 18:08

Энди Ўзбекистонда Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш мумкин

Ўзбекистонда 27 октябрдан Apple Pay ва Google Pay орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлди. Аммо ҳозирча HUMO ва Uzcard рўйхатга киритилмаган.

Ўзбекистон

27.10.2026, 14:50

Зулфиқор Мусоқовга Янги Тошкентдан 3 хонали квартира берилди

Кинорежиссёрга уч хонали хонадон калити топширилди. Мусоқов бу қарорни оиласи учун кутилмаган совға деб атади.

Маданий

26.10.2026, 17:36

«Олтин тўп - 2026»: мукофотни ким олади?

Тақдирлаш маросими бугун Лондонда ўтказилади. Гарри Кейн асосий фаворитлардан бири сифатида кўрилмоқда.

Спорт

26.10.2026, 16:51

Трамп Оқ уйни Саддам Ҳусайн ресторанига ўхшатиб қўйди — Барак Обама

АҚШда Конгресс устидан назоратни белгилайдиган 3 ноябрь кунги сайловлар арафасида собиқ президент Барак Обама демократлар кампаниясига қўшилиб, Трамп сиёсатини масхара қилди.

Жаҳон

26.10.2026, 15:54

Ўзбекистон ва Қатар ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди

Шавкат Мирзиёев ва Тамим бин Ҳамад Ол Соний қўшма лойиҳаларни ривожлантириш истиқболларини кўриб чиқди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 15:33

AI tasvir

Ўзбекистонда сўз эркинлиги қай аҳволда?

Абдураҳмон Ташанов мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди, бироқ сўз эркинлиги, суд-тергов тизими ва блогерларга нисбатан жиноий ишлар юзасидан хавотир билдирди.

Ўзбекистон

26.10.2026, 13:15

АҚШ сенатига номзод Абдул Эл-Сейид ким?

Трамп мусулмон номзодни «жиҳодчи» деб атади.

Жаҳон

26.10.2026, 11:52

Iman Invest раҳбарияти камомад ҳақидаги даъволарни рад этди

Ислом молиясига мувофиқлаштириш кенгаши (IFCB) Iman Invest билан ҳамкорликни тўхтатиб, компанияда бир неча миллион долларлик камомад юзага келгани ва шариат мезонларига зид операциялар аниқланганини билдирди. Iman Invest раҳбарияти эса айбловларни рад этиб, Маҳмуд Усмон билан келишмовчилик унинг ойлик тўловларини камайтириш ва компания акцияларидан улуш беришни рад этиш ортидан бошланганини даъво қилмоқда.

Ўзбекистон

26.10.2026, 11:30

Кредит учун очилган фирма: жавобгарлик кимнинг зиммасида?

Кредит олиш илинжида фирма очиш ёки ЭРИ калитини воситачига ишониб топшириш йиллар давом этадиган молиявий ва ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин. Воситачи пулни олиб кетади, жавобгарлик эса сизнинг зиммангизда қолади.

Иқтисодиёт

24.10.2026, 19:02

Наманганда V Халқаро асал фестивали очилди

Наманганда 35 тонна асал бир жойга жамланди. “Афсоналар водийси” боғида V Халқаро асал фестивали очилди.

Ўзбекистон

24.10.2026, 14:32

Саудия Арабистони нега Ҳусийларни енга олмаяпти?

Саудия Арабистони ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Ямандаги ҳусийларга қарши курашиб келади, бироқ американча қуроллар ва катта ҳарбий бюджет ғалабани таъминлай олмади. Яқинда тузилган Макка битими уруш тақдирини ўзгартира оладими?

Сиёсат

24.10.2026, 11:06

Rasm SIda yaratilgan

Насия қулай харидми ёки ортиқча қарз?

Насия савдоси Ўзбекистонда тез суръатларда ривожланмоқда. Бироқ маҳсулотни ойма-ой тўлаш ҳар доим ҳам арзон ёки фойдали танлов дегани эмас. 

Иқтисодиёт

24.10.2026, 10:08

XI Европа кинофестивали: Тошкент ва Урганчда 11 та фильм намойиш этилади

Европанинг 10 давлатида суратга олинган фильмлар Тошкент ва Урганчда томошабинларга тақдим этилади. Фестиваль дастурида анимациядан тортиб, психологик драмаларгача бўлган турли жанрдаги картиналар бор.

Маданий

23.10.2026, 18:12

Андижондан мурожаат: ошхона мижозлари сабаб йўл ҳаракати қийинлашмоқда

Мурожаатда Андижон шаҳрида «Абдулборий» ошхонаси ва унинг қаршисидаги овқатланиш маскани атрофида автомобилларнинг қатнов қисмига қўйилиши, видеокузатув камерасининг ишламаслиги ҳамда фавқулодда хизматлардан жавоб бўлмагани юзасидан шикоят қилинган.

Ўзбекистон

23.10.2026, 15:42

АҚШ Европадан воз кечиши мумкин – Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Вашингтон Европадан юз ўгириши мумкинлигини яна бир бор таъкидлади. Бироқ ушбу қарор амалда қандай қадамларни англатишига изоҳ бермаган.

Сиёсат

23.10.2026, 11:30

Зеленский: Киев сулҳга тайёр

Украина, Россия ва АҚШ вакиллари музокара гуруҳлари даражасида учрашиши мумкин. Учрашув санаси ҳозирча аниқ эмас. Украина ўт очишни тўхтатиш, энергетика соҳасида сулҳ ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр.

Сиёсат

22.10.2026, 17:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →