Аланга ичида қолган Лос-Анжелес: Америкада нималар юз бермоқда?
Жорий йилнинг 7 январь куни Калифорниянинг Лос-Анжелес шаҳрида бошланган ўрмон ёнғинлари улкан талафотларга сабаб бўлди. Бу ёнғинлар кучли шамоллар ва қуруқ иқлим шароитида тез тарқалиб, шаҳарнинг кенг ҳудудларини қамраб олди. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 10 киши ҳалок бўлган.
Жаҳон
11.01.2025, 10:51
Улашиш:

Alanga ichida qolgan Los-Anjeles: Amerikada nimalar yuz bermoqda?
Маҳаллий Соғлиқни сақлаш бошқармасига кўра, ёнғин 10 мингдан ортиқ бино ва иншоотларни вайрон қилган. Айниқса, штатнинг Палисейдс ҳудуди энг кўп зарар кўрган жойлардан бири бўлган. Бу ҳудудда ёнғин тахминан 20 минг гектар ер майдонини ёқиб юборган. Ёнғин тезлиги ва қамрови аҳолини эвакуация қилишни янада мураккаблаштирган.

Лос-Анжелес округи шерифи Роберт штатда комендантлик соати эълон қилган. Комендантлик соатида Палисадес, Эатон ва ёнғинлар атрофидаги бошқа ҳудудларда эрталаб соат 6 дан 18:00 гача амал қилиниши таъкидланган.

Пасадена мери Виктор Гордонинг айтишича, эвакуация қилинган аҳоли расмийлар томонидан хабардор қилинмагунча уйларига қайтмасликлари керак.
"Айни пайтда Лос-Анжелес округида 180 мингга яқин одам эвакуация қилиш бўйича, яна 200 минг киши эса эвакуация бўйича огоҳлантириш остида", деган у.
Ёнғин оқибатида кўплаб машҳур шахсларнинг мулклари ҳам жиддий зарар кўрди. Жумладан, АҚШ вице-президенти Камала Харриснинг уйи, актёрлар Бен Аффлек ва Том Хэнкснинг, шунингдек, қўшиқчи Рианнанинг уйларига ёнғин етиб борди. Малибуда эса актёр ва қўшиқчи Перис Хилтонга тегишли бўлган уйлардан бири бутунлай кулга айланган.

Президент Жо Байден эса штатда кенг кўламли офат режимини жорий этди. Ушбу режим доирасида Голливуд яқинидаги ҳудудлардан 180 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди. Эвакуация жараёнида аҳоли хавфсиз ҳудудларга кўчирилган.

Дастлабки баҳолашларга кўра, ёнғинлар оқибатида етказилган моддий зарар миқдори 50 миллиард АҚШ долларидан ошган. Бу зарар нафақат бинолар ва инфратузилмага, балки шаҳарнинг иқтисодиётига ҳам катта таъсир кўрсатмоқда. Минглаб одамлар ўз уйларини ва мол-мулкларини йўқотиб, ёрдамга муҳтож бўлиб қолишган.

Ҳозирги вақтда ёнғинларни ўчириш ишлари давом этмоқда. Бироқ кучли шамол ва қуруқ об-ҳаво шароити вазиятни мураккаблаштирмоқда. Ёнғинни ўчириш учун ўнлаб ёнғин ўчириш бригадалари, махсус техника ва самолётлар жалб этилган. Мутасаддилар аҳолига хавфсизлик чораларига риоя қилиш, расмийларнинг кўрсатмаларига қатъий амал қилиш ва зарурат бўлса, эвакуация зоналаридан чиқишни тавсия қилишмоқда.
Жаҳон
11.01.2025, 10:51
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
