Йиртқичлар асрида кучли бўлишимиз керак - Макрон
Франция президенти Эммануэль Макрон мамлакатнинг асосий ҳарбий-денгиз флагмани — «Шарль де Голль» авианосеци ўрнига янги авлод атом авианосеци қурилишини расман тасдиқлади.
Жаҳон
24.12.2025, 14:40
Улашиш:

Янги кема 2038 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
Президент Макрон Франция ҳарбий хизматчилари олдида Абу-Дабида сўзлаган нутқида Porte-Avions Nouvelle Génération (PA-NG) лойиҳаси бўйича қарор шу ҳафта қабул қилинганини маълум қилди.
«Йиртқичлар асрида биз кучли бўлишимиз керак — айниқса денгизда», — деди Макрон.
Янги авианосец ҳақида нималар маълум?
PA-NG лойиҳаси доирасида қуриладиган авианосец:
- 78 минг тонна сув сиғимига,
- 310 метр узунликка эга бўлади,
- 30 тагача реактив самолётни олиб юриш имкониятига эга.
Таққослаш учун, ҳозирги «Шарль де Голль» авианосецининг сув сиғими 42 минг тонна, узунлиги эса 261 метрни ташкил этади. Янги кема дунёдаги энг йирик авианосец — АҚШнинг USS Gerald R. Ford кемасидан кичик бўлса-да, Европадаги энг йирик ҳарбий кема бўлади.
Янги авианосец ҳам ядровий двигател билан жиҳозланади ва Rafale M жанговар самолётларини қабул қилади. Кемада икки ёки учта электромагнит катапульта (EMALS) ўрнатилади.
Иқтисод ва саноат учун аҳамияти
Макрон таъкидлашича, лойиҳага 800 та корхона жалб этилади, уларнинг 80 фоизи кичик ва ўрта бизнес субъектлари ҳисобланади.
«Мен бу мажбуриятни шахсан кафолатлайман ва келаси йил февралда верфга ташриф буюраман», — деди президент.
Франция мудофаа вазири Катрин Вотреннинг айтишича, янги авианосец оғир қуролли ва узоқ масофали операцияларда узоқ муддат давомида қатнашиш имкониятига эга бўлади.
Лойиҳа қиймати ва баҳслар
PA-NG дастурининг умумий қиймати тахминан 10,25 миллиард евро деб баҳоланмоқда. Ядровий энергетик қурилма қисмлари устида ишлар ўтган йили бошланган, асосий буюртма эса 2025 йил бюджети доирасида жойлаштирилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, айрим марказчи ва мўътадил сўл сиёсатчилар давлат молиясидаги қийин вазият сабабли лойиҳани кечиктиришни таклиф қилган.
Мудофаа харажатлари оширилади
Макрон яқин икки йилда мудофаа соҳасига қўшимча 6,5 миллиард евро ажратилишини маълум қилди. 2027 йилга келиб Франциянинг мудофаа бюджети 64 миллиард еврога етказилиши режалаштирилган — бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан икки баробар кўп.
Ҳозирда Франция Қуролли кучларида 200 минг ҳарбий хизматчи ва 40 мингдан ортиқ резервист бор. 2030 йилга келиб резервистлар сонини 80 минг нафарга етказиш мақсад қилинган.
Франция Европа Иттифоқида ядровий давлат ҳисобланади ва атом авианосецга эга бўлган ягона Европа мамлакатидир. Янги PA-NG кемаси Европа ҳарбий-денгиз салоҳиятини сезиларли даражада ошириши кутилмоқда.
Жаҳон
24.12.2025, 14:40
Улашиш:
машҳур янгиликлар

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Трамп H-1B ишчи визаси учун 103 минг долларлик йиғимни доимий қилмоқчи
Сиёсат
25.08.2026, 15:19

Марадонанинг тўпи арзонга – 3,35 миллион долларга сотилди
Спорт
25.08.2026, 15:08

Эрон ўғилларимдан бирини ўлдирмоқчи бўлди – Нетаньяху
Жаҳон
25.08.2026, 14:01

Россия шахматчилари Самарқанддаги Жаҳон шахмат олимпиадасида қатнашмайди
Спорт
25.08.2026, 11:02

Эрон уруши фонида Ўзбекистонда бензин нархи 33 фоизга ошди
Иқтисодиёт
25.08.2026, 10:25

Қозоғистонда президентга яқин партия парламент сайловида ғалаба қозонди
Жаҳон
25.08.2026, 10:03

Илон Маск ҳамма ўқиши керак деб ҳисоблаган 9 та китоб
Маданий
24.08.2026, 18:06

Россия ва Украина мактабларни ҳам урушга мослаштирмоқда
Жаҳон
24.08.2026, 17:51

Шавкат Мирзиёев Дональд Трампга анъанавий ўзбек шийпонларини совға қилди
Ўзбекистон
24.08.2026, 17:37

Зеленский: Украина «Фламинго» ракеталари Россияда «қишлайди»
Жаҳон
24.08.2026, 15:50

Россияда қийин вазиятга тушган фуқароларга Ўзбекистонга қайтишда ёрдам кўрсатилади
Ўзбекистон
24.08.2026, 15:10

Жисмоний шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 5 миллионтага яқинлашди
Ўзбекистон
24.08.2026, 14:53

Эрон АҚШ босимига қўшилган давлатларга нефть билан таҳдид қилди
Жаҳон
24.08.2026, 11:30

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига иммиграцион визалар тақиқини бекор қилди
Сиёсат
24.08.2026, 09:36

Беларусь 1 сентябрдан Финляндиядаги элчихонасини ёпади
Жаҳон
22.08.2026, 14:41

Арманистон Озарбайжонда қамалган собиқ сепаратистлар олдига кириш йўлини изламоқда
Жаҳон
22.08.2026, 13:44

Ўзбекистонда 10-синф ўқувчилари ўқишини техникумга кўчириши мумкин бўлади
Таълим
22.08.2026, 13:06

Россия ТИВ Ўзбекистондан блогер Макаренко фаолиятига ҳуқуқий баҳо беришни сўради
Сиёсат
22.08.2026, 12:00

Россиянинг Украинага охирги ҳужумлари оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, 130 киши жароҳатланди
Жаҳон
22.08.2026, 10:47

Туркия Нетаньяхуни Интерполга бермоқчи
Жаҳон
22.08.2026, 10:11
машҳур янгиликлар

Академик лицейларга кириш тест натижалари эълон қилинди
Таълим
31.07.2026, 10:54

Юқори курс талабалари мактабларга дипломсиз ишга ариза топшириши мумкин
Таълим
01.08.2026, 10:37

Магистратурага қабул якунланди
Таълим
31.07.2026, 11:31

Ногиронлиги бўлган абитуриентларга имтиҳонда 50 фоиз қўшимча вақт берилади
Таълим
05.08.2026, 15:29

Ўзбекистонга январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эллик ўқиш учун келган
Таълим
10.08.2026, 11:47

Тиббиёт ходимлари фарзандлари учун контракт тўловининг бир қисми қоплаб берилади
Ўзбекистон
27.07.2026, 12:16
