Мирзиёев Россиядан Тошкентга қайтди. Икки кунлик ташрифдан нималар маълум?
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Россияга амалий ташриф билан учганди. Кеча, 8 октябрь куни Мирзиёевнинг ташрифи якунланиб, у Ўзбекистонга қайтди. Хўш, мазкур қисқа муддатли борди-келдида нималар муҳокама қилиндию, нимага келишиб олинди?..
Ўзбекистон
09.10.2024, 10:02
Улашиш:

Mirziyoyev Rossiyadan Toshkentga qaytdi. Ikki kunlik tashrifdan nimalar maʼlum?
Жорий йилнинг 7 октябрь куни Шавкат Мирзиёев минган самолёт Москванинг "Внуково" аэропортига бориб қўнди. Давлат раҳбарини аэропортда Россия Президенти Владимир Путиннинг ёрдамчиси Максим Орешкин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди. Президент матбуот хизмати очиқлаган маълумотларга кўра, ташрифнинг биринчи куни шундай якунланган. Эртаси куни, яъни 8 октябрда Мирзиёев МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этган.

Тадбир Россия Президенти Владимир Путин раислигида бўлиб ўтган. Саммитда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларус Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев,, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, шунингдек, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев иштирок этган.

Мирзиёев саммитда нутқ сўзлаб, нутқида Россиянинг МДҲ раислиги даврида кўп томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида ривожланганини юқори баҳолаб, мамлакатларининг хавфсизлиги ва барқарор ривожланишини таъминлаш билан боғлиқ вазиятга алоҳида эътибор қаратиши кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, Президент МДҲ мамлакатлари махсус хизматлари ва ваколатли идораларининг тизимли ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бугунги таҳдидларга қарши курашиш усулларини такомиллаштириш, киберхавфсизликни таъминлаш соҳасида келишилган чоралар ҳамда дастурий ҳужжатларни қабул қилиш муҳимлигига эътибор қаратиш кераклигини билдирган.

Саммитда Ўзбекистоннинг МДҲ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми йил бошидан буён 16 фоизга ошгани ҳам тилга олинган ҳамда 2025 йил баҳорида Тошкент шаҳрида "Иннопром" халқаро саноат кўргазмаси доирасида МДҲ Иқтисодий кенгаши йиғилиши ва Инновацион ривожланиш форумини ўтказиш таклиф этилган. Шунингдек, МДҲ мамлакатлари етакчи таҳлилий марказларининг Тошкент конференцияси бўлиб ўтганида интернет технологиялари ва "катта маълумотлар" индустриясини ривожлантириш, рақамли ечимларни жорий этиш, креатив иқтисодиёт, яшил энергетика ва ядро технологиялари, иқлим муаммоларни ўрганиш муҳокама қилингани ҳам тадир давомида келтириб ўтилган.

Бундан ташқари, саммит қатнашувчилари томонидан Самарқанд шаҳрида сунъий интеллектни ривожлантириш масалаларига бағишланган МДҲ мамлакатлари экспертлари ва таҳлилчиларининг учрашувларини ўтказиш таклиф этилган. Гуманитар алмашинувларни кенгайтириш мақсадида Ҳамдўстлик давлатлари маданияти кунларини ўтказиш кераклиги ҳам билдирилган. Шу билан бирга, соғлиқни сақлаш, таълим, санъат, кино, туризм ва спорт соҳаларида қўшма тадбирлар дастурини ҳар йили тайёрлаш зарурлиги билдирилган.
Саммитда Ўзбекистонда шахмат ва футбол бўйича ёшлар жамоалари ўртасида МДҲ очиқ кубоги мусобақалари ўтказилиши режалаштирилаётгани маълум қилинган. Тадбир якунида эса Ўзбекистон Президенти Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни 2025 йилда ташкилотга раисликни қабул қилгани билан табриклаган. Ҳамда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича бир қатор битим ва қарорлар қабул қилинган. Бироқ мазкур қарорлар нималарни ташкил этилиши ҳануз очиқланмади.

Шу билан Ўзбекистон раҳбарининг Москва шаҳрига қилган ташрифи якунланди. Давлат раҳбари Тошкентга келди. Уни "Внуково" халқаро аэропортигача Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Антон Алиханов ҳамда бошқа расмий шахслар кузатиб қўйган.
мавзуга оид янгиликлар

Ўзбекистон МДҲга раислик қилади
Ўзбекистон
09.10.2026, 17:08

Шавкат Мирзиёев 7–9 октябрь кунлари Туркманистонда бўлади
Сиёсат
07.10.2026, 15:43

Путин НАТО билан қарама-қаршиликда ҳеч қачон ютмаслигини билади – Марк Рютте
Сиёсат
01.10.2026, 16:09

Россиядан 1 миллион рублдан ортиқ нақд пул олиб чиқилмайди
Иқтисодиёт
30.09.2026, 14:58

Ким Чен Ин Россия-Украина урушини «Муқаддас уруш» деб атади
Жаҳон
15.09.2026, 10:22

Шавкат Мирзиёев Никол Пашинян билан телефон орқали мулоқот қилди
Сиёсат
11.09.2026, 14:53
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
