Ўзбек олимлари тупроқ намлигини сақлайдиган ва унумдорлигини оширадиган бактерияларни кашф қилди

Бу бактериялар сувни ўзига бириктириб, маълум муддат сақлай оладиган биологик полимерлар ҳосил қилади. Мазкур биополимерлар тупроқ намлигини сақлайди, тупроқларни унумдор қилади, шўрни камайтиради.

Улашиш:

Ўзбекистонлик олимлар томонидан олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида гиёҳ унмайдиган, сув юрмайдиган адир тупроқларидан қатор бактерия штаммлари ажратиб олинди. Мазкур микроорганизмлар тупроқда сувни ушлаб қолиш ва унинг унумдорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга.

Маълум қилинишича, Чуст адирлари тупроқларидан топилган бактериялар сувни ўзига бириктириб, маълум муддат сақлаб тура оладиган биологик полимерлар ҳосил қилади. Бу биополимерлар тупроқ намлигини барқарор сақлаш, шўрланишни камайтириш ва ернинг унумдорлигини оширишга ёрдам беради.

Олимларнинг таъкидлашича, иқлим ўзгариши фонида йилдан-йилга қурғоқлашиб бораётган ҳудудларда бундай биотехнологик усуллар кейинги йилларда тобора долзарб аҳамият касб этади. Мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш ва тупроқни тиклашда ана шундай бактериялар муҳим ўрин тутиши мумкинлиги қайд этилди.

Тадқиқотчилар фикрига кўра, мазкур штаммлар қишлоқ хўжалиги учун янгича имконият яратиб, сув танқислиги кузатиладиган ҳудудларда ер сифатини сақлаб қолишга хизмат қилиши мумкин.

сўнгги янгиликлар

Йўл ҳаракати қоидалари бузилганлик учун жарималар енгиллашди

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидалари бўйича янги тартиб жорий этилди: агар ҳайдовчи рулда телефондан фойдаланишни биринчи марта бузса, унга жарима солинмайди.

Ўзбекистон

07.02.2026, 12:28

Эпштейнга оид ҳужжатлар интернетдан олиб ташланди

АҚШ Адлия вазирлиги Жеффри Эпштейн иши бўйича эълон қилинган минглаб ҳужжатларни интернетдан олиб ташлади. Бу камида 100 нафар жабрланувчининг ҳаётини жиддий издан чиқарган. 

Жаҳон

06.02.2026, 17:04

Украинада 14 ёшдан никоҳга рухсат берилиши мумкин

Украинада янги Фуқаролик кодекси қабул қилинса, айрим ҳолатларда 14 ёшдан никоҳдан ўтишга рухсат берилиши мумкин.

Жаҳон

06.02.2026, 16:00

Ўзбекистон ва Покистон стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Исломобод шаҳрида Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф билан тор доирада музокаралар ҳамда Ўзбекистон—Покистон Олий даражадаги стратегик ҳамкорлик кенгашининг биринчи йиғилишини ўтказди.

Ўзбекистон

06.02.2026, 12:25

Илон Маск атрофидаги сўнгги янгиликлар: катта бойлик ва жиддий айбловлар

Сўнгги кунларда америкалик миллиардер Илон Маск ҳақида бир вақтнинг ўзида ҳам ижобий, ҳам салбий хабарлар тарқалди.

Жаҳон

06.02.2026, 12:01

Ўзбекистон Ҳиндистондан ҳайвонлар ва чорвачилик маҳсулотлари импортини вақтинча чеклади

Ўзбекистонда Нипах (NiV) вируси тарқалиши хавфи туфайли Ҳиндистондан айрим турдаги маҳсулотларни олиб киришга вақтинчалик чеклов жорий этилди.

Ўзбекистон

06.02.2026, 11:30

Испанияда болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланиши мумкин

Испания ҳукумати 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклашни режалаштирмоқда. Ташаббус болаларни ортиқча рақамли таъсир ва платформалар таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида илгари сурилган.

Жаҳон

06.02.2026, 11:11

Чорвоқдаги “Sea Breeze” лойиҳасининг қурилиши қонунга зидми?

Чорвоқ сув омбори ҳудудида қурилаётган «Sea Breeze Uzbekistan» туристик мажмуаси қонунчилик ва халқаро экологик мажбуриятларга зид равишда бошланган бўлиши мумкин. 

Ўзбекистон

06.02.2026, 08:01

Билл Гейтс Эпштейн билан алоқалари юзасидан узр сўради

Гейтс марҳум миллиардер Жеффри Эпштейн билан алоқалари бўлгани учун афсус билдириб, ўтмишдаги қарорлари нотўғри бўлганини тан олди.

Жаҳон

05.02.2026, 17:23

Ўзбекистонда Исломий банк фаолияти жорий этилади

Эндиликда банклар тўлиқ ёки анъанавий тизим билан бирга исломий банк хизматларини кўрсатиши, шунингдек, исломий молия операциялари учун алоҳида солиқ тартиби қўлланилиши мумкин.

Иқтисодиёт

05.02.2026, 17:02

Радар орқали аниқланган ҳуқуқбузарликлар рўйхати белгиланди

Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар эндиликда фақат махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш воситалари орқали аниқланади ва улар учун жазо қўллашнинг аниқ муддатлари белгиланди.

Ўзбекистон

05.02.2026, 14:00

ЯТТлар айланмаси 1 млрд сўмга етмаса ҳам ҚҚСга ўтказилиши мумкин

Солиқ қўмитаси маълум қилишича, янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар йиллик айланмаси 1 млрд сўмга етмаган тақдирда ҳам, агар даромади ҳисобланган назорат суммасидан ошса, кейинги йилдан ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтказилиши мумкин. 

Иқтисодиёт

05.02.2026, 12:40