Cookie Settings

We use cookies to improve your experience.

updated: 22.03.2026, 16:28

Ҳам айтамиз, ҳам қайтамиз. Қувилган амалдорлар ҳукуматга қайтмоқда

Президент ёки Администрация томонидан танқидлар билан ишдан олинган амалдорлар ишдан кетмайди, уларни қуйида вақтинчаликка пастроқ лавозим кутади.

Сиёсат

03.09.2024, 16:37

Улашиш:

Ham aytamiz, ham qaytamiz. Quvilgan amaldorlar hukumatga qaytmoqda

Ham aytamiz, ham qaytamiz. Quvilgan amaldorlar hukumatga qaytmoqda

Бугун, 3 сентябрь куни Ўзбекистонда расмий дам олиш куни ҳисобланади. Лекин президент йиғилишида "фаолиятида тизимли камчиликларга йўл қўйгани" алоҳида таъкидланиб, ишдан олинган Нуршод Худойбердиев Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи бўлди

Наманган вилояти Мингбулоқ туманида ҳоким вазифасида ишлаган Худойбердиев 2024 йилнинг  17 июль кунида президент ўтказган видеоселекторда яхши ишламагани учун қаттиқ танқид билан ишдан олинган эди.

Худойбердиевнинг 2020 йилда фермерларни ҳақоратлаб, сўкиб ташлагани ёзиб олинган аудиоси ижтимоий тармоқларга тарқалиб, кенг муҳкамаларга сабаб бўлганди. Шундан сўнг, унга нисбатан қайд этилган моддалар билан базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари — 4 млн 460 минг сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган

Кўп ҳолатда президент ё унинг Aдминистрацияси қайсидир амалдорни танқид қилиб, надоматлар билан ишдан олади. Лекин бу бир муддатлик, чунки ана шундай шов-шув билан ишдан олиниб, кейин бироз вақт ўтиб, ҳамма унутганда ё бошқа хабар билан чалғиганда бировга индамай бошқа амалга тайинланади. 

Улардан яна бири 2023 йилнинг 16 январь куни Энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Хўжаев бўлиб, у аномал қиш шароитида энергетика инқирози фонида Тошкент шаҳри ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ва “Иссиқлик электр станциялари” раиси Фарҳод Абдураҳмонов билан бир қаторда ишдан олинган эди.

 Лекин орадан бир ой ўтар-ўтмас, 16 февраль куни Хитой компанияси билан Ўзбекистонда умумий қуввати 2000 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш бўйича меморандум имзолаш маросимида энергетика вазирининг собиқ ўринбосари Шерзод Хўжаев ҳам иштирок этди

Шунда Шерзод Хўжаев ҳозирда Энергетика вазирлигида қайта тикланувчи энергия манбалари бўйича лойиҳа офиси директори лавозимида фаолият юритаётгани маълум бўлган. 

Ишдан қаттиқ танқидлар билан қувилиб, кейин яна ҳамманинг эсидан чиққач, янги лавозимга ўтириб олиш бизда одатий ҳолга айланяпти. Бу рўйхатни эса яна давом эттириш мумкин. Шу ерда қизиқ савол туғилади, қаттиқ танқидлар билан ишдан олиниш ва ими-жимида лавозимга ўтириб олиш орқали ким кимни алдаяпти?!

Сиёсат

03.09.2024, 16:37

Улашиш:

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

Сунъий интеллект ҳуқуқ соҳасида: «Адолат» мaркази янги платформани ишга туширди

Бугун Адолат миллий ҳуқуқий ахборот маркази (МҲАМ) фаолиятига бағишланган илк матбуот анжумани бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон

06.05.2026, 21:36

Эронлик Нобел мукофоти совриндори Наргес Муҳаммадий ўлим ёқасида

Қамоқда сақланаётган  тинчлик бўйича Нобел мукофоти  совриндори Наргес Муҳаммадий юрак хасталиги туфайли оғир аҳволда.

Жаҳон

06.05.2026, 17:11

FIFA раҳбари Инфантино жаҳон чемпионати чипталари нархини ҳимоя қилди

Мухлисларнинг танқидлари кучайиб бораётган бир пайтда Инфантинонинг айтишича, жуда баланд нархлар Жаҳон чемпионатини томоша қилишга бўлган талабни акс эттиради.

Спорт

06.05.2026, 16:09

Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 18 миллиард долларга етди

Жорий йилнинг илк чорагида Ўзбекистон жаҳоннинг 170 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.

Иқтисодиёт

06.05.2026, 14:58

Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонасида Украинанинг бизнес вакиллари билан учрашув ўтказилди

Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси вакиллари Украинадаги йирик компаниялар раҳбарлари ва инвесторлар билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон

06.05.2026, 14:20

Собиқ биринчи хонимнинг қамоқ муддатини узайтирган жанубий кореялик судья ўлик ҳолда топилди

Маҳаллий ОАВ марҳум ўлимидан олдин хат қолдиргани ҳақида хабар берган, бироқ терговчи буни рад этди.

Жаҳон

06.05.2026, 13:51

Италия бош вазири сунъий интеллект қурбонига айланди

Жоржа Мелони сунъий интеллект орқали яратилган сохта тасвирлар — deepfake технологияси нишонига айланди.

Жаҳон

06.05.2026, 12:25

Тиббиёт клиникалари устидан назорат кучайтирилади

Ўзбекистонда тиббиёт муассасалари фаолияти устидан назоратни кучайтириш ва хизматлар сифатини оширишга қаратилган янги тартиблар жорий этилмоқда.

Ўзбекистон

06.05.2026, 12:10

Тошкент “Бродвей”и янгиланади

Тошкент Бродвей(Сайилгоҳ кўчаси) ва унга туташ ҳудудларда комплекс ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Ўзбекистон

06.05.2026, 11:20

Соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлигида йирик кадрлар алмашинуви амалга оширилди. Янги вазир ва бир қатор ўринбосарлар тайинланди.

Ўзбекистон

06.05.2026, 10:06

Ёш оталарга таътил бериш ҳақидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида  Меҳнат кодексига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда маъқулланди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:44

“Эзгулик” фаоли қарийб 4 йилдан сўнг оқланди

“Эзгулик” жамияти Қашқадарё вилояти бўлими фаоли Асқар Эшбўриев қарийб 4 йилдан сўнг оқланди. 

Ўзбекистон

05.05.2026, 17:02

Футбол бўйича 2026-йилги жаҳон чемпионатини Хитой ва Ҳиндистон кўролмаслиги мумкин

ФИФА Жаҳон чемпионати бошланишига бир неча ҳафта қолган бўлса-да,  Хитой ва Ҳиндистонда медиа ҳуқуқларини сотиш бўйича музокаралар ҳали тугамаганини маълум қилди.

Спорт

05.05.2026, 15:59

Кремлда хавфсизлик чоралари кучайтирилди: Путинга таҳдидлар ҳақида хабарлар пайдо бўлди

Владимир Путин атрофида хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Маълум қилинишича, Кремль 2026 йил март ойидан буён “кучли огоҳлантириш” ҳолатида фаолият юритмоқда.

Жаҳон

05.05.2026, 15:45

Трампнинг “Озодлик лойиҳаси” – бу боши берк кўча лойиҳасидир - Аббос Ароқчи

Эрон ташқи ишлар вазири АҚШни, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларини ҳам огоҳлантирди.

Жаҳон

05.05.2026, 13:24

Россия 9 майга “жиддий бўлмаган” сулҳ эълон қилди

Россия 4 май куни Украинанинг Мерефа шаҳрига баллистик ракета орқали зарба берди, оқибатда етти киши ҳалок бўлди.  Энди эса Москва Ғалаба кунини тинч нишонлаш мақсадида 8-9 май кунлари учун вақтинчалик сулҳ таклиф қилмоқда. 

Жаҳон

05.05.2026, 11:20

“Чорсу” метро бекати нега сув остида қолди? Ҳокимлик изоҳ берди

Тошкентда кучли ёмғирдан сўнг Чорсу метро бекати кириш қисми сув остида қолди. Воқеа юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги изоҳ берди.

Ўзбекистон

05.05.2026, 09:44

Юлдуз Усмонованинг Нью-Йоркдаги концерти бекор қилинадими?

Нью-Йорк шаҳрида бир гуруҳ сиёсатчилар ва жамоат фаоллари ўзбек хонандаси Юлдуз Усмонованинг концертини бекор қилишни сўрамоқда.

Маданий

04.05.2026, 16:58

Осиё тараққиёт банки: 2025 йилда молиялаштириш ҳажми 44 миллиард долларга етди

Самарқандда давом этаётган Осиё тараққиёт банки Бошқарувчилар кенгашининг 59-йиғилишида банк раҳбари Масато Канда нутқ сўзлади.

Ўзбекистон

04.05.2026, 16:40

Электромобиль зарядлаш харажатларининг бир қисми қоплаб берилиши мумкин

Ўзбекистонда электромобиль эгалари учун зарядлаш харажатларининг бир қисмини давлат томонидан қоплаб бериш режалаштирилмоқда.

Иқтисодиёт

04.05.2026, 16:21

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →