“Турк бирлик”да дарз: Шимолий Кипр Туркияга Ўзбекистон ва Қозоғистонга нисбатан чора кўришга чақирди
Жорий йилнинг 3-4 апрель кунлари Самарқандда ўтказилган Марказий Осиё – Европа Иттифоқи саммитида давлат раҳбарлари ва Европа Иттифоқи ташкилоти раҳбарлари ўртасида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг қарорларига содиқлигини билдирувчи қарорни имзолаган. Шундан сўнг фақатгина Туркия томонидан тан олинган Шимолий Кипр Турк Республикаси (ТРСК)Транспорт вазири Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистонга Туркияни чора кўришга чақирди. Чунки БМТ доирасида ТРСК мустақил давлат сифатида тан олинмаган. Бу ҳақда Озарбайжоннинг “Haqqin.az” нашри таҳлилий материал эълон қилди.
Сиёсат
16.04.2025, 17:24
Улашиш:

Унда ёзилишича, Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи ўртасида имзоланган ушбу шартнома ТРСК мустақиллигини ноқонуний эканлигини англатади.
Шунингдек мақолада Туркия Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари томонидан имзоланган бу қарорга ҳозирча расмий изоҳ бермаган. Аммо сўнгги вақтларда Туркия Республикаси Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) доирасида Шимолий Кипр Турк Республикасини тан олиниши учун қаттиқ ҳаракат қилаётган эди. Бироқ Европа Иттифоқи билан яқин алоқалар ўрнатишдан манфаатдор бўлган туркий давлатлар ва Кипр юнон томони билан тўғридан-тўғри дипломатик алоқалар ўрнатилиши Анқарада хавотир уйғотмоқда.
Туркия бу масалага расмий муносабат бермаган бўлса-да, Шимолий Кипр Турк ҳукумати бу масалада кескин танқидлар билан чиқди. ТРСКънинг Транспорт вазири ва “Қайта туғилиш” партияси етакчиси Эрҳан Arı Туркия телеканалига берган интервьюсида Анқарани ушбу давлатларга нисбатан чоралар кўришга чақирди.
“Туркий республикалар орасида Қозоғистон, Ўзбекистон ва Туркманистон Кипр масаласида мутлақо бошқача позицияда. Улар Европа давлатлари билан ҳамкорликка кўпроқ аҳамият бермоқда. Европа Иттифоқи Марказий Осиё давлатларига 12 миллиард евро миқдорида лойиҳа маблағини ажратган. Бу маблағдан кўпроқ улуш олиш мақсадида айрим туркий давлатлар Кипр ва Греция билан муносабатларини мустаҳкамлаш йўлини танлади. Улар Кипрнинг жанубий (юнон) қисмидаги ваколатхоналарини элчихонага айлантирди”, дейди Транспорт вазири Эрҳан Арикли.
Унинг таъкидлашича, бу қарор турк кипрликлар учун “чуқур жароҳат” бўлди.
“Биз дўст ва биродар деб билган туркий давлатлар Шимолий Кипрни бутунлай эътиборсиз қолдириб, юнон томонида элчихона очаётганини ҳеч қачон қабул қила олмаймиз. Яхшиямки, Қирғизистон ва Озарбайжон билан муаммомиз йўқ,” деди у.
Туркиядаги ҳукмрон партия иттифоқдоши – Буюк бирлик партияси етакчиси Мустафа Деситжи ҳам туркий давлатларнинг юнон Кипридаги элчихона очишини “мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат” деб атади.

Унинг айтишича, Туркманистон ҳам ТРСК каби ТДТъда кузатувчи мақомига эга бўлса-да, турк кипрликларнинг аҳволини бутунлай инкор қилмоқда.
Дестижи, шунингдек, Анқаранинг қатъий талабларига қарамай, Қозоғистон ва Ўзбекистон ТРСКнинг ТДТга тўлақонли аъзо бўлишига қарши чиққанини ва энди эса юнон Кипрда элчихона очганини эслатиб ўтди.
“Улар биродарлик ва аъзолик руҳига зарба берди,” — деди у.
Дестижининг фикрича, Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ва ТДТъдаги вакиллари бу вазиятга шошилинч эътибор қаратиши ва “кўз юмиб ўтирмаслиги” лозим.
Унинг айтишича, Анқара ТДТ аъзоларини ТРСКни тан олишга кўндиришга мажбур. Сиёсатчи ТРСК мустақиллигини тан олиш Туркиянинг Шарқий Ўрта Ер денгизи минтақасидаги манфаатлари учун ҳаётий муҳим масала эканини таъкидлади.
Туркий давлатлар ташкилотининг уч аъзоси Кипрнинг юнон томонига дипломатик даражадаги алоқаларни кучайтирган бир пайтда, яна бир аъзо – Озарбайжон эса турк кипрликларнинг ўз мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқини очиқ ва қатъий қўллаб-қувватлаган.

“Шимолий Кипрдаги биродарларимиз ҳеч қачон ёлғиз қолмаслигига ишонч ҳосил қилсин. Биз уларнинг ёнида бўламиз – то мустақил давлат барпо этилгунча, ва албатта, у давлат халқаро ҳамжамият томонидан тан олингунча,” деган Озарбайжон президенти Илҳом Алиев.
ТРСК етакчиси Эрсин Татар Озарбайжон президентига билдирган қўллаб-қувватлови учун миннатдорлик изҳор этди. Бундан ташқари, 11 апрель куни Анталия дипломатик форумида Илҳом Алиев ва Эрсин Татар ўртасида шахсий учрашув ҳам бўлиб ўтди.

Бу воқеалар Озарбайжон ТДТ доирасида турк кипрликларни энг фаол қўллаб-қувватлаётган давлат эканини ва уларнинг халқаро тан олиниши учун курашаётганини кўрсатади.
“Буларнинг барчаси Озарбайжоннинг Туркий Давлатлар Ташкилоти доирасида Кипр туркларининг энг кучли тарафдори ва уларнинг мустақиллигининг халқаро миқёсда тан олиниши тарафдори эканлигини кўрсатади. Аммо Озарбайжон Шимолий Кипр Турк Республикасини расман тан олиши мумкинми, айниқса, учта туркий республикалар унинг мустақиллик эълон қилинишини ноқонуний деб топиб, Кипр юнон томони билан расмий дипломатик алоқалар ўрнатганидан кейин? Бундай ҳаракат қилиш учун эрта кўринади”, дея ёзилган мақолада.
Президент Алиевнинг сўнгги нутқини таҳлил қилганда, расмий Боку турк кипрликларнинг тақдирига бефарқ эмаслиги ва уларнинг давлат қуриш ҳуқуқини тан олишини кўриш мумкин.
Аммо савол очиқ қолмоқда: Озарбайжон томонидан тан олиниши халқаро тан олишга олиб келадими? Турк кипрликларга нисбатан адолатсизлик тугайдими? Европа Иттифоқи Кипр масаласидаги позициясини ўзгартирадими?
Бу саволлар ҳозирча жавобсиз. Шундай экан, Озарбайжон ТРСКни расмий тан олишга шошилмайди, бироқ бевосита қўллаб-қувватлашни давом эттиради.
Озарбайжоннинг фаол ёрдами, жумладан Президент Илҳом Алиев ва ТРСК етакчиси Эрсин Татар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқалар — юнон Кипри ва Грецияда жиддий норозилик уйғотмоқда. Бу ҳолат Озарбайжон-ЙИ муносабатларига ҳам хавф солмоқда. Шунга қарамай, расмий Боку очиқчасига турк кипрликларни қўллаб-қувватламоқда.
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
сўнгги янгиликлар

Шоҳрух Ғиёсов нега лавозимидан озод этилди?
Ўзбекистон
15.11.2026, 17:09

Яманда қамал сабаб касалликлар тарқалмоқда
Жаҳон
14.11.2026, 14:21

Женсен Хуанг Nvidia’дан кетди: компанияни энди ким бошқаради?
Жаҳон
14.11.2026, 13:19

Уч буюк давлат раҳбари Хитойда учрашади
Жаҳон
14.11.2026, 10:05

АҚШда 2026 йилда депортация ва ҳибсга олишлар сони рекордга етди
Жаҳон
13.11.2026, 14:50

Тошкентда автомобилларни эвакуация қилиш тартиби ўзгардими?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:32

Ўзбекистонда илк бор жорий этилган сунъий музлик – “Ice Stupa” қандай технология?
Ўзбекистон
13.11.2026, 12:12

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Ҳиндистонда йигит AI ёрдамида ўзини ўғирлатди
Жаҳон
02.11.2026, 11:04

Таиланд ўзбекистонликлар учун визасиз режимни қайтарадими?
Ўзбекистон
28.10.2026, 12:16
