Жаҳон чемпионатидаги ирқчилик можароси: кореялик блогерни ҳақорат қилган муҳандис ишдан ҳайдалди

2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати давомида Мексиканинг Гвадалахара шаҳрида содир бўлган ирқчилик воқеаси халқаро муҳокамаларга сабаб бўлди.

Спорт

18.06.2026, 17:41

Улашиш:

Жаҳон чемпионатидаги ирқчилик можароси: кореялик блогерни ҳақорат қилган муҳандис ишдан ҳайдалди

Ҳодиса Жанубий Корея ва Чехия ўртасидаги ўйин вақтида юз берган. Ижтимоий тармоқларда Ino Cat номи билан танилган жанубий кореялик блогер Юн Су Жин трибунада видео тасвирга олаётган вақтда унинг орқасида ўтирган мухлис камерага қараб осиёликларга нисбатан ҳақорат ҳисобланадиган "қисиқ кўз" ишорасини қилган.

Блогер видеони «Жаҳон чемпионатига келиб ирқчиликка дуч келсангиз...» деган изоҳ билан ижтимоий тармоқларга жойлаштирди. Видеони миллионлаб одамлар кўрди ва воқеа катта норозиликларга сабаб бўлди.

Ирқчи мухлис ким эди?

Кейинчалик интернет фойдаланувчилари қоидабузарнинг шахсини аниқлашди. У Мексиканинг Халиско штати Геоматика ва топография муҳандислари коллегияси (CITGEJ) президенти Улисес Фернандо Бернал Мирамонтес экани маълум бўлди.

Жамоатчилик босимидан сўнг CITGEJ раҳбарияти ички текширув ўтказиб, Бернални президентлик лавозимидан озод қилди. У эса инглиз ва испан тилларида оммавий кечирим сўраб, қилган ҳаракати учун афсусда эканини билдирди.

ФИФА қандай чора кўрди?

ФИФА мазкур ҳолатдан кейин мухлиснинг чипта сотиб олиш аккаунтини блоклаганини маълум қилди. Шунингдек, ташкилот ирқчиликка қарши қатъий позициясини намойиш этиш мақсадида Юн Су Жинни Жанубий Корея — Мексика учрашувига махсус меҳмон сифатида таклиф қилди.

ФИФАнинг таъкидлашича, мазкур ташаббус спортда ҳурмат, тенглик ва камситишга қарши кураш ғояларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ушбу воқеа Жаҳон чемпионати давомида спорт майдонларида ирқчилик ва нафрат тилига қарши кураш янада кучайтирилиши лозимлигини кўрсатган энг муҳокамали ҳолатлардан бирига айланди.

мавзуга оид янгиликлар

Элдор Шомуродовнинг голи ЖЧ–2026 саралашидаги энг чиройли гол деб топилди

ФИФА расмий сайтида Жаҳон чемпионати–2026 саралаш босқичи гуруҳ ўйинлари давомида урилган энг чиройли голни аниқлаш бўйича ўтказилган овоз бериш якунланди.

Спорт

01.07.2026, 13:31

АҚШ Сомали ҳакамини Жаҳон чемпионатига нега киритмади?

АҚШда бўлиб ўтаётган 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати атрофидаги баҳслар янада кучаймоқда. Оқ уйнинг турнир бўйича махсус гуруҳи раҳбари Эндрю Жулиани сомалилик ҳакам Умар Артаннинг мамлакатга киритилмагани юзасидан янги баёнот берди.

Спорт

14.06.2026, 08:41

Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?

Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.

Фан-технология

09.11.2026, 16:19

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади

Жанубий Корея президенти Ли Чжэ Мён Украина икки нафар Шимолий Кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани учун расмий узр сўрамаса, Сеул «қўшимча чоралар» кўришини билдирди.

Жаҳон

02.10.2026, 14:56

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?

Агар Ким Чен Ин бугун Трампга "ядро қуролимдан воз кечмайман" деса, Оқ уй нима қилади? Пхеняннинг арсенали кенгайиб, Россия билан алоқалари чуқурлашган бир пайтда Вашингтон бу саволга жавоб топиши керак.

Жаҳон

01.10.2026, 13:21

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи: дўстлик ва ҳамкорлик

Биринчи «Марказий Осиё – Корея Республикаси» саммити доирасида давлат раҳбари минтақа давлатлари раҳбарлари билан мулоқот қилиб, икки томонлама муносабатлар ва ҳамкорликнинг янги режаларини муҳокама қилди. 

Сиёсат

17.09.2026, 09:39

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →

сўнгги янгиликлар

F1 çempioni Lyuis Hemilton Ğazo çegarasida

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди

Етти карра Формула-1 чемпиони Ҳемилтон «Рафаҳ» чегара пунктини очишга чақирди.

Жаҳон

12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда

Эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Чекловлар тиббий ёрдам олиш имкониятини янада қийинлаштирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 15:46

Ğazodagi 70 mingga yaqin çodirni suv bosdi

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти

Ғазо секторидаги 70 мингга яқин чодирни сув босган, 350 минг атрофидаги аҳоли тошқинлардан зарар кўрган. БМТ Исроилни гуманитар ёрдам етказиш учун барча чегара ўтиш пунктларини очишга чақирмоқда.

Жаҳон

12.11.2026, 12:36

Фазлиддинхон Меҳмонов ҳамда блогер Азиз Ғоипназаров

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогер Азиз Ғоипназаров қандай жиноятда айбланди ва суд уларга қандай жазо тайинлади? Иш тафсилотлари маълум бўлди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 12:27

Янги Тошкент шаҳрининг меъморий макети.

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?

Янги Тошкентда ҳоким кимга бўйсунади, шаҳарни ким бошқаради ва давлат идоралари қаерда жойлашади? Президент фармони билан янги шаҳарнинг бошқарув тизими белгиланди.

Ўзбекистон

12.11.2026, 11:08

Cохта IMEI код

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари

 IMEI кодларини сохталаштириш, ноқонуний импорт схемалари ва iPhone импорти 6,2 баробар ошган.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:51

Блогернинг ижтимоий саҳифасидан

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Блогер Феруза Норматованинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилинган видеосидан лавҳа.

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

У ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ўзига мутлақо бегона қизнинг суратини унинг розилигисиз жойлаштириб, унга нисбатан асоссиз айбловлар билдирганликда гумон қилинмоқда.

Ўзбекистон

12.11.2026, 10:35

Kiberhujum

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди

Хакерлар Тожикистоннинг миллий хавфсизлигига оид 2 000 дан ортиқ ҳужжатни ўғирлаган. Шунингдек, Ўзбекистон ўрмон хўжалигига алоқадор тизимга ҳам кирган.

Жаҳон

12.11.2026, 10:18

“Aytmatov” va “Kulpaş” filmlari posteri

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди

Қозоғистонда 1930 йилги очарчилик ва Сталин қатағонлари акс этган икки фильм намойиши қолдирилди. Бу ҳолат мамлакатда цензура ва ижод эркинлиги борасидаги баҳсларни кучайтирмоқда.

Маданий

11.11.2026, 15:53

Гиёҳвандлик моддаси опий

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди

Гиёҳвандлик моддалари Афғонистондаги наркокурерлар томонидан етказиб берилган.

Ўзбекистон

11.11.2026, 15:04

Rossiya IIV: migrantlar orasida jinoyatçilik yarim yilda 40 foizga kamaydi

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди

2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Россияда хориж фуқаролари 20 мингдан ортиқ жиноят содир этган. ИИВ мигрантларга нисбатан чекловлар жиноятчиликни камайтирганини даъво қилмоқда.

Жаҳон

11.11.2026, 12:17

GTL

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?

Қарийб 3,42 миллиард долларлик мажмуа импорт ўрнини босиши керак эди, аммо ишлаб чиқариш ва импорт кўрсаткичлари лойиҳанинг самарадорлиги ҳақида жиддий саволларни юзага келтирмоқда.

Ўзбекистон

11.11.2026, 12:06

Windows 12

Windows 12 қачон чиқади?

Microsoft компанияси Windows 11 операцион тизимининг навбатдаги йирик янгиланиши устида иш олиб бормоқда.

Фан-технология

11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди

Эрон инқилоби қўриқчилари корпусининг Ҳарбий-ҳаво ва космик кучлари тасарруфидаги янги ракета мажмуасида баллистик ва қанотли ракеталар жойлаштирилган.

Жаҳон

11.11.2026, 11:36

Европа Иттифоқи ҳарбийлари Украинада

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди

Қарор Европа Иттифоқининг Украинага кўмаклашиш бўйича ҳарбий ёрдам миссияси фаолияти юзасидан ўтказилган сўнгги стратегик таҳлилдан кейин қабул қилинди.

Жаҳон

11.11.2026, 10:09

Эркинжон Турдимов

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов

Вазирнинг таъкидлашича, тўрт нафар ректорга жиддий огоҳлантириш берилган. Уларнинг келгуси фаолияти бўйича қарор махсус ишчи гуруҳ хулосасидан кейин қабул қилинади.

Таълим

10.11.2026, 16:03

Çegara mojarosida zarar körgan uy

Тожикистондан Қирғизистонга ўтган 170 та уй аҳолига берилади

Тожикистон билан чегара ҳудудлари алмашинуви натижасида Қирғизистон тасарруфига ўтган 213 та уйнинг 170 таси яшаш учун яроқли деб топилди. Endi ular oddiy aholiga taqsimlanmoqda.

Жаҳон

10.11.2026, 15:10

ЙТҲ

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?

Энг кўп ҳолат Самарқандда қайд этилган. 

Ўзбекистон

10.11.2026, 14:30

«Союзмультфильм» Ўзбекистон билан ҳамкорликни тикламоқчи

Бу ҳақда студия директорлар кенгаши раиси Юлиана Слашчёва 9 ноябрь куни Тошкентда ўтказилган III Ўзбекистон – Россия медиафорумида маълум қилди.

Маданий

10.11.2026, 11:53

АРХИВ

САНАГА ЎТИШ

Барча архивни кўрсатиш →