Давлат ичидаги давлат: Samsung қандай юксалди?
Samsung смартфонлар, телевизорлар ёки кир ювиш машиналаридан ташқари осмонўпар бинолар ҳам қуради. Кийим-кечак сотади. Бир пайтлар ҳарбий техника ҳам ишлаб чиқарган. 2016 йилда эса “портлайдиган” телефонлар сотган. Айримлар компания раҳбарини мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.
Фан-технология
09.11.2026, 16:19
Улашиш:
Қандай қилиб 90 йил олдин қуритилган балиқ ва сабзавот сотган оддий дўкон дунёдаги энг қудратли корпорациялардан бирига айланди?
Samsung’га 1938 йилда 28 ёшли Ли Бён Чхол асос солган. Компания фаолиятини озиқ-овқат маҳсулотлари сотишдан бошлаган. «Samsung» сўзи корейс тилида «учта юлдуз» деган маънони англатади. Кореяда уч рақами улканлик ва қудратни, юлдуз эса боқийликни ифодалайди.
Аммо дастлаб Samsung ҳатто омон қолиш-қолмаслиги ҳам номаълум эди. 1950–1953 йиллардаги Корея уруши бутун мамлакатга, шу жумладан Ли бизнесига ҳам салбий таъсир кўрсатди.
Урушдан кейин товарлар танқислиги юзага келиб, Жанубий Корея импорт маҳсулотларига қарам бўлиб қолди. Шу сабабли Ли аҳоли учун ҳамёнбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қарор қилди. Дастлаб шакарни қайта ишлаш корхонасини ташкил этди, кейин тўқимачилик фабрикасини очиб, кийим-кечак ишлаб чиқаришни бошлади.
Бизнесни диверсификация қилиш Samsung’нинг омон қолишига ёрдам берди. Ли универсал дўкон очди ва суғурта бизнесига ҳам кириб борди. Samsung ҳануз Жанубий Кореядаги энг йирик суғурта хизматлари кўрсатувчи компаниялардан бирига эга.
Электроника бозорига қадам
1968 йилда Samsung электроника бозорига киришга қарор қилди. Бир йил ўтиб, 12 дюймли оқ-қора телевизорни тақдим этди. Самарали конвейерли ишлаб чиқариш тизими туфайли компания ўн йил ичида дунёдаги энг йирик оқ-қора телевизор ишлаб чиқарувчига айланди.
1979 йилда микротўлқинли печлар, 1980 йилда кондиционерлар, 1983-йилда эса шахсий компьютерлар ишлаб чиқаришни бошлади.
Бироқ Samsung хориждан олиб келинадиган майда компонентларга қаттиқ боғланиб қолганди. Шу сабабли яримўтказгичлар ишлаб чиқарувчи компанияни сотиб олди. Энди бутун таъминот занжири назорат остида эди. Samsung микросхемаларни ўз маҳсулотларида ишлатиш билан бирга, бошқа электроника брендларига ҳам сота бошлади. Унинг асосий мижозларидан бири Apple бўлиб, компания iPhone смартфонларида Samsung ишлаб чиқарган хотира микросхемаларидан фойдаланган.
Samsung’нинг биз эшитмаган соҳалари
Samsung фақат электроника ишлаб чиқариш билан чекланмайди. Samsung Heavy Industries йирик кемалар ва денгиздаги нефть-газ иншоотларини қуради. Samsung Construction and Trading эса йўллар, туннеллар, кўприклар ва бинолар бунёд этади. Дунёдаги энг баланд бино — Дубайдаги Бурж Халифа ҳам Samsung томонидан қурилган.
Компаниянинг Samsung Techwin бўлинмаси K9 ўзиюрар гаубицаларини ишлаб чиқарган. Бироқ 2015-йилда мудофаа бизнеси сотилган.
Samsung Group таркибида Samsung Life Insurance ва Samsung Fire & Marine Insurance суғурта компаниялари, Beanpole ва 8Seconds каби кийим-кечак брендлари ҳам бор. Жанубий Кореядаги машҳур кўнгилочар боғ Everland, меҳмонхоналар ва Samsung Town мажмуаси ҳам корпорация билан боғлиқ.
Яна бир кутилмаган йўналиш — биотехнология. Samsung Biologics фармацевтика компаниялари учун биологик препаратлар, Samsung Bioepis эса биологик дорилар ишлаб чиқаради. Samsung фондлари таълим, маданият, илм-фан ва тиббиёт соҳаларига ҳомийлик қилади. Samsung Medical Center эса мамлакатдаги йирик тиббиёт марказларидан биридир.
Жанубий Кореяни бошқарадиган компания
Корея урушидан кейин ҳукумат иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида йирик компанияларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Samsung ва бошқа гигантлар имтиёзли кредитлар, солиқ енгилликлари ва давлат ёрдамидан фойдаланди. Хорижий бренд маҳсулотларига эса чекловлар жорий қилинди ёки улар бутунлай тақиқланди.
Samsung электроника соҳасига кирганидан кўп ўтмай, ҳукумат Япония каби мамлакатларнинг электроника маҳсулотларини сотишни тақиқлади. Натижада истеъмолчиларда Samsung маҳсулотларини сотиб олишдан бўлак чора қолмади. Электроника компаниялари учун солиқлар ҳам 50 фоизга камайтирилди. Ҳатто АҚШдан урушдан кейин берилган ёрдам маблағларининг бир қисми Samsung’га йўналтирилди.
Бундан ташқари, асосчи Ли Бён Чхолнинг президентлар билан дўстона алоқалари компанияга алоҳида имтиёзлар олиб келди. Давлатга алоқадор банклар унга қулай шартларда кредит берди. Ли ҳатто олган маблағларининг бир қисмини ўзига кредит берган банкларни сотиб олишга сарфлади.
Бу сиёсат минглаб иш ўринларини яратиб, иқтисодиётга фойда келтирган бўлса-да, кичик бизнесга зарар етказди. Охир-оқибат кўпчилик Ли’ни коррупция рамзи сифатида кўра бошлади.
Samsung’ни қўллаб-қувватлаш Жанубий Корея иқтисодиётининг битта компанияга ҳаддан ташқари боғланиб қолишига ҳам олиб келди. 2014 йилда ўтказилган тадқиқот мамлакат иқтисодиётининг қарийб 17 фоизини Samsung ташкил этишини кўрсатган.
Samsung Жанубий Кореянинг энг катта «чебол»и саналади. Бу атама ҳукумат билан яқин алоқалар орқали улкан империяларни барпо этган оилавий корпорацияларни англатади. LG ва Hyundai ҳам шундай компаниялар қаторига киради. Натижада мамлакат бойлиги ва ҳокимиятининг катта қисми атиги бир нечта оила қўлида тўпланган.
1987 йилда Ли Бён Чхол вафот этгач, компания бошқаруви ўғли Ли Гон Хи қўлига ўтди. 1996 йилда у собиқ президентлардан бирига пора берганликда айбланди, бироқ афв этилди. 2008 йилда эса прокурорлар ва сиёсатчиларга пора бериш учун яширин сиёсий фонд ташкил этишда айбланиб, лавозимидан кетди. Орадан икки йил ўтиб, президент уни афв этди ва у Samsung раҳбарлигига қайтди.
Samsung’нинг собиқ юридик маслаҳатчиси «Think Samsung» китобида Ли Гон Хи компания таркибидаги корхоналардан қарийб 9 миллиард долларни ўзлаштиргани, далилларни йўқ қилгани ва ўғлининг раҳбарликка келиши учун давлат амалдорларига пора бергани ҳақида ёзган. Бироқ маҳаллий ОАВ бунга етарлича эътибор қаратмади. Кўплаб корейслар Samsung раҳбарини ҳатто мамлакат президентидан ҳам қудратлироқ деб ҳисоблайди.
2014 йилда Ли Гон Хи юрак хуружига учрагач, ўғли Ли Же Ён компания бошқарувини ўз қўлига олди. 2017 йилда у порахўрлик ва маблағларни ўзлаштиришда айбдор деб топилиб, беш йилга қамалди. 2018 йилда апелляция суди жазосини енгиллаштирди ва у озодликка чиқди. 2021 йилда яна қамоққа тушган Ли Же Ён ўша йилнинг августида шартли озод қилинди. 2022 йилда эса президент уни афв этди.
Албатта, юз минглаб ходимларга эга Samsung Жанубий Корея учун кўплаб фойдали ишлар қилган. Бироқ компания атрофидаги яширин келишувлар, порахўрлик ва ҳукумат билан чуқур алоқалар унинг муваффақият тарихи унчалик ҳам эртакномa эмаслигини кўрсатади.
Портлайдиган телефонлар
Эрталаб уйғонганингизда хонангиз тутунга тўлиб кетганини тасаввур қилинг. Ҳаммасига сабаб эса — ёнаётган Samsung Note 7 телефонингиз.
2016 йилда дунёнинг турли мамлакатларида шунга ўхшаш ҳодисалар бир неча бор содир бўлди. Кўп ўтмай, авиакомпаниялар ушбу телефонни самолёт бортига олиб киришни тақиқлади.
Samsung дастлаб муаммога батарея сабабчи деб ҳисоблади. Аммо носоз телефонлар ўрнига тақдим этилган янги қурилмаларда ҳам қизиб кетиш кузатилди. Чунки қурилманинг ички тузилиши ва таркибий қисмлари мукаммал ишлаб чиқилмаганди. Бунга сабаб Samsung’нинг Apple билан жиддий рақобатга киришиб, катта хатоларга йўл қўйганидир.
Муаммонинг илдизи 2011 йилга бориб тақалади. Ўшанда Apple Samsung’ни iPhone дизайнидан нусха кўчиришда айблаб, судга берган ва миллиардлаб доллар талаб қилган. Стив Жобс Samsung’ни очиқчасига тақлидчи деб атаган.
Samsung раҳбарлари буни бемаънилик деб ҳисоблади. Шундан кейин компания ўзининг тақлидчи эмас, балки етакчи эканини исботлашга қатъий бел боғлади. Galaxy Note туркуми, хусусан, Note 7 моделига қисқа муддатда кўплаб янги функциялар қўшилди. Муҳандислар юқори босим остида ишлади, сифат назоратига эса етарлича эътибор қаратилмади.
Компания маҳсулот тайёр бўлишидан олдин реклама учун катта маблағ сарфлаган, ҳатто миллионлаб қурилмаларни сотишга улгурган эди. Телефонларнинг портлаши кўпайгач, 2016 йил октябрида Galaxy Note 7 ишлаб чиқарилиши бутунлай тўхтатилди. Сотилган миллионлаб телефонлар бозордан йиғиб олинди ва фойдаланувчиларга уларни ишлатмаслик тавсия этилди.
Бу можаро Samsung обрўсига жиддий путур етказди. Зарар қиймати 5 миллиард долларни ташкил этди. Кейинги йилларда компания Galaxy S ва Note туркумидаги смартфонлар орқали инқироздан чиқишга муваффақ бўлди.
Samsung бугун ҳам инновациялар ва янги бозорларга кириш орқали ўсишда давом этмоқда. Компания фаолияти жуда кенг — букланадиган смартфонлардан тортиб биотехнологиягача.
Унинг даромади бир пайтлар Google ва Microsoft каби технология гигантлариникидан ҳам юқори бўлган. Шубҳасиз, Samsung келажакда ҳам турли янги бозорларга киришда давом этади.
мавзуга оид янгиликлар

Жанубий Корея Украинага огоҳлантириш берди: Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилади
Жаҳон
02.10.2026, 14:56

Трамп Ким Чен Ин билан яна учрашадими?
Жаҳон
01.10.2026, 13:21

Шавкат Мирзиёевнинг Кореяга ташрифи: дўстлик ва ҳамкорлик
Сиёсат
17.09.2026, 09:39

Сеул Марказий Осиё саммитига мезбонлик қилади – Жанубий Корея президенти
Сиёсат
11.09.2026, 15:47

Қидирувдаги 19 нафар ўзбекистонлик Жанубий Кореяда яшириниб юрибди — полиция
Ўзбекистон
09.09.2026, 09:25

Кореяда тўрт ўзбекистонлик терроризмни молиялаштиришда айбланмоқда
Ўзбекистон
04.09.2026, 09:25
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Келгуси 10 йилда 450 млрд долларлик энергетика лойиҳалари амалга оширилади
Ўзбекистон
09.11.2026, 15:16

Ўзбекистонда 13 ноябргача об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистон
09.11.2026, 12:35

Космосга юборилган илк ҳайвонлар
Маданий
09.11.2026, 11:50

Тошкент аэропортида 432 миллион сўмлик 28 та ноқонуний мобил қурилма тўхтатиб қолинди
Ўзбекистон
09.11.2026, 11:43

Президент «NURA Electric» заводи фаолияти билан танишади
Ўзбекистон
09.11.2026, 10:30

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
