"Навбаҳор" ва "Нефтчи" 3 очкодан маҳрум қилиниши мумкин — ЎФА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси қабул қилинган қарорлар ижроси таҳлил қилинди.
Спорт
24.10.2025, 11:03
Улашиш:

"Қўмита қарорларига мувофиқ, клубларга қарздорликларни муддат белгилаб, тўлиқ бартараф этиш мажбурияти юклатилган.
Бунда, “Навбаҳор лочинлари”, “Нефтчи”, “Андижон”, “Хоразм”, “Бухоро”, “Қумқўрғон-1977”, “ТерДУ” футбол клублари қўмита қарорларида белгиланган мажбуриятларни тўлиқ бажармасдан келаётгани аниқланди.
Жумладан, “Навбаҳор лочинлари” футбол клуби футболчилар Жамшид Искандеров, Иброҳим Йўлдошев, Диёржон Туропов, Одил Ҳамробеков, Аброр Исмоилов, Шаҳзодбек Убайдуллаев, шунингдек мураббий Муҳиддин Ортиқов олдидаги қарздорликни тўлиқ бартараф этмаган. “Нефтчи” футбол клуби эса футболчилар Азизбек Амонов, Манучеҳр Сафаров, Шоҳруҳ Гадоев олдидаги мажбуриятни тўлиқ бажармаган.
Шунингдек, “Андижон” клубининг “Пахтакор” ва “Бунёдкор” футбол клуби олдидаги машғулот компенсацияси ҳамда трансфер шартномалари бўйича қарздорлиги мавжуд. “Хоразм” ва “Бухоро” футбол клублари ҳам “Пахтакор” футбол клуби олдидаги машғулот компенсацияси бўйича қарздорлигини бартараф этмаган.
Бундан ташқари, “Қумқўрғон-1977” футбол клуби футболчи Орзу Раззоқов олдидаги, “ТерДУ” футбол клуби футболчилар Сарвар Ҳусанов ва Фаррух Ҳайдаровлар олдидаги қарздорликлар бўйича молиявий мажбуриятларини бажармай келмоқдалар.
Таъкидлаш жоизки, қарздорлик тўланмаганлиги сабабли, қўмита томонидан 2025 йилги мавсумда қишки трансфер ойнасида “Навбаҳор лочинлари” ва “Нефтчи” футбол клубларига кейинги икки рўйхатдан ўтказиш даврида миллий ва халқаро миқёсда янги футболчиларни Лига рўйхатидан ўтказишга тақиқ қўйилган эди. Кейинчалик, Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда Фарғона вилояти ҳокимлиги томонидан қарздорликни тўлиқ бартараф этиш бўйича кафолат хатлари тақдим этилгани ҳамда футболчилар билан тузилган қарздорликларни қопланиши бўйича келишувлари инобатга олиниб, қишки трансфер ойнасидаги тақиқ вақтинча олиб ташланган эди. Шу асосда қарздорликлар қисман тўланган бўлса-да, клублар томонидан белгиланган муддатларда тўлиқ тўловлар амалга оширилмади.
Мазкур футбол клублари қарздорликни белгиланган муддатда бартараф этмагани учун уларга нисбатан жарима интизом чоралари қўлланган бўлса-да, шундан кейин ҳам қарздорликни бартараф этмасдан келмоқда.
Футболчиларнинг мақоми ва трансфери бўйича регламентнинг 12-бис моддаси 1-бандига мувофиқ, клублар футболчилар ва бошқа клублар олдидаги молиявий мажбуриятларни, шунингдек, профессионал футболчилар билан имзоланган шартномалар ва трансфер келишувларида назарда тутилган талабларни ўз вақтида бажариши шарт. Мазкур модданинг 6-бандида эса молиявий мажбуриятларнинг такрорий равишда бузилиши оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиб, янада қатъийроқ жазо чоралари қўлланилиши белгиланган.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси аъзоси сифатида “Навбаҳор лочинлари”, “Нефтчи”, “Андижон”, “Хоразм”, “Бухоро”, “Қумқўрғон-1977”, “ТерДУ” футбол клублари қўмита қарорларини бажариши мажбурий ҳисобланади. Бироқ клублар томонидан қарорлар ижроси таъминланмаётгани ва беписанд муносабатда бўлаётгани уларга нисбатан оғирроқ интизомий жазо чораларини қўллашни тақозо қилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, 2025 йил 3-ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциациясининг тегишли қўмитасида мазкур футбол клубларига нисбатан оғирроқ интизомий жазо чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади.
Бунда, “Навбаҳор лочинлари” ва “Нефтчи” футбол клубларига нисбатан Ўзбекистон Суперлига чемпионатида тўпланган очколаридан 3 очко олиб ташлаш (уч очкодан маҳрум қилиш) ҳамда қишки трансфер ойнасида халқаро ва миллий даражада янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйиш, шунингдек, “Андижон”, “Хоразм”, “Бухоро”, “ТерДУ” клубларига ҳам қишки трансфер ойнасида халқаро ва миллий даражада янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ қўйиш, “Қумқўрғон-1977” футбол клубини эса мусобақадан четлаштириш чораларини қўллаш масалалари кун тартибидан ўрин олади", – дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарида.
мавзуга оид янгиликлар

«Нефтчи» ҳақидаги баёноти учун Бердиевга нисбатан текширув бошланди
Спорт
29.10.2025, 12:36

Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин
Спорт
09.09.2025, 14:18
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41
сўнгги янгиликлар

Пентагон Google сунъий интеллектидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича келишув тузди
Фан-технология
30.04.2026, 18:09

Киев урушни тугатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтиришга интилмоқда
Жаҳон
30.04.2026, 17:30

Трамп Исроил президенти Герцогни Нетаняҳуни афв этишга ундамоқда
Жаҳон
30.04.2026, 16:54

Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатида 9 киши ҳалок бўлди, 13 киши жароҳатланди
Жаҳон
30.04.2026, 16:30

Ўзбекистон ва Чехия авиақатновларни тиклашни муҳокама қилди
Ўзбекистон
30.04.2026, 16:09

БААнинг ОPЕCдан чиқиши дунё иқлими учун янги хавфми?
Жаҳон
30.04.2026, 12:21

Вақтни "гапирган" тарих: Тошкент курантига 79 йил тўлди
Ўзбекистон
30.04.2026, 11:29

Туркия Исроил президенти самолёти учун осмонини ёпди
Жаҳон
30.04.2026, 10:46

Театрлар тақдирига эътибор: Саида Мирзиёева назорат ўрнатди
Маданий
30.04.2026, 10:26

Энди автомобилни жарима майдончасидан онлайн тарзда олиб чиқиш мумкин
Ўзбекистон
30.04.2026, 09:23

Украинада жанг қилган ўзбекистонлик 2 йилга қамалди
Ўзбекистон
29.04.2026, 18:09

Ташиев ва Жапаров рақобати: зиддият ортидаги коррупция ва сиёсий ўйинлар
Жаҳон
29.04.2026, 17:48

Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2 майдан бошланади
Ўзбекистон
29.04.2026, 15:58

Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланмоқда
Жаҳон
29.04.2026, 15:38

Оҳангарондаги ҳолат: ППХ ходимига қўйилган айбловлар рад этилди
Ўзбекистон
29.04.2026, 12:13

Оҳангаронда ППХ ходими вояга етмаган қизларга тегажоғлик қилгани айтилмоқда
Ўзбекистон
29.04.2026, 11:04

АҚШда Трамп тасвири туширилган махсус паспортлар чиқарилади
Жаҳон
29.04.2026, 08:43

Сунъий интеллект ва журналистика: Беруний Алимовдан янги давр китоби
Маданий
28.04.2026, 17:37

Швейцария суди Гулнора Каримовага қарши ишни тўхтатди
Ўзбекистон
28.04.2026, 16:52

Инсониятни СИ уруши эмас, унга қарамлик йўқ қилади
Фан-технология
28.04.2026, 16:20
машҳур янгиликлар

Олий таълим тўғрисидаги низом янгидан тасдиқланди
Таълим
06.04.2026, 17:35

«Крокус Сити Холл» теракти иши бўйича маҳкум ўз жонига қасд қилди
Жаҳон
07.04.2026, 18:42

Кимда “қизил тугма” бор? Дунёдаги ядровий давлатлар ва уларнинг тарихи
Фан-технология
01.04.2026, 10:04

“Уйимиз жуда гўзал” – Артемида II Ернинг янги фотосуратларини юборди
Фан-технология
06.04.2026, 10:49

Ўзбекистонда иккинчи фуқаролик мумкинми?
Ўзбекистон
21.04.2026, 10:35

Яқин Шарқ можароси: Марказий Осиёда транзит нархи ошмоқда
Жаҳон
07.04.2026, 15:41
