Учтепадаги гаражлар тақдири: Уларни бузишга ким буйруқ берган?
Бугун, 3 март куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани 11-мавзесидаги хусусий гаражлар суд томонидан чиқарилган қарорга қарамай, бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан бузиб ташланди. Бу ҳақда PARADIGMA.UZ таҳририятига мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан мурожаат келиб тушди.
Ўзбекистон
03.03.2025, 16:48
Улашиш:

Маълум бўлишича, бир неча йиллардан буён Учтепа тумани 11-мавзесида яшовчи аҳоли ўз гаражларини турли қурувчилардан ҳимоя қилган ҳолда курашиб келмоқда.
"2018 йилда қурилишга ер ажратиш тўғрисида 618-рақамли қарор чиқарилди. 2020 йилда бу қарор суд томонидан ноқонуний деб топилди. Аммо ўша йили ҳудудимизга 30 кишилик гуруҳ келиб, бизнинг гаражларимизни бузишни бошлади. Биз жамоатчилик фаоли Саодат Абдузакировага мурожаат қилдик ва у бизни шаҳар ҳокимиятининг матбуот котиби билан боғлашда ёрдам берди. Шу орқали биз 618-қарорни бекор қилишга эришдик. Бу қарорни ҳоким ўша пайтда ноқонуний деб эълон қилган эди", дейди PARDIGMA.UZ'га мурожаат йўллаган М.М. исмли фуқаро.
Унинг сўзларига кўра, 2022 йилга келиб 618-қарор яна қонуний бўлиб қолган. Аҳоли эса бу қарор устидан судга мурожаат қилган. 2024 йилга келибгина қарор суд томонидан ноқонуний деб топилган.
"2024 йилнинг кузида биз Учтепа туман ҳокими билан учрашдик. У бизга ҳеч ким гаражларимизни бузмаслигини ва уларни сақлаб қолиш учун жавобгарликни шахсан бўйнига олишини ваъда қилди. Ҳолат яқинда яна кескинлашди. Учтепа туман прокурори Баҳодир Шеранов бизга гаражларимизни бузиш ва ўрнида хиёбон қуришни таклиф қилди. Биз эса фақат барча ҳужжатлар тикланганидан сўнг, бу масалани муҳокама қилишга тайёр эканлигимизни билдирдик. Шу вақтдан бошлаб ҳақиқий таъқиб бошланди. Доимий равишда солиқ инспекторлари, ёнғин хавфсизлиги ва бошқа хизматлар томонидан текширувлар ўтказилди", дейди М.М.
Ҳокимият берган ваъдаларга қарамай жорий йилнинг 3 март куни ҳудудга гаражларни бузиш учун ишчи гуруҳ техникалар билан етиб борган. Бир гуруҳ фуқаролар бузилиш жараёнини тўхтатишга ҳаракат қилган, аммо чақирилган ички ишлар ходимлари томонидан улар олиб кетилган.
Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлиги тўғрисидаги кодексининг 194-моддаси "Ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик" бўйича айблов эълон қилинган ҳамда ҳибсга олинган.
"Гаражларни бузиш учун ҳудудга техникаси билан кириб келган қурувчиларга аҳоли томонидан қаршилик кўрсатилгани учун ички ишлар ходимлари келиб, фуқароларнинг бир нечтасини олиб кетди. Шунингдек, юз бераётган воқеаларни видеотасвирга олиш тақиқланди. Олиб кетилганлардан — гараж эгаси Х.М., фуқаро К.И. ва яна уч нафар фаолга суд томонидан 5 суткадан қамоқ жазоси тайинланди”, дейди мурожаатчи.
Гаражларни бузиб ташлаш суд томонидан тақиқланилган бўлса-да, бу иш амалга оширилди. Бундан ташқари, қонун томонида туриб, ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқчи бўлган фуқаролар қамоққа солинди. Шу биргина мисол орқали ҳам мамлакатда қонун устуворлигининг қай даража эканлигини билиш мумкин.
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Ҳормуздаги ҳужумлар нефть қазиб олиш ҳажмига таъсир этдими?
Иқтисодиёт
13.11.2026, 09:04

«Ғазоликларнинг аҳволи оғир»: Люис Ҳемилтон Исроилга мурожаат қилди
Жаҳон
12.11.2026, 16:42

Толибон эркак шифокорларнинг аёлларни даволашини чекламоқда
Жаҳон
12.11.2026, 15:46

Ғазода ҳарорат совимоқда, гуманитар ёрдам эса киролмаяпти
Жаҳон
12.11.2026, 12:36

«Demokrat.uz» раҳбари ва блогерга суд ҳукми ўқилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 12:27

Янги Тошкентда ҳокимлик очилади: шаҳарда қайси идоралар иш бошлайди?
Ўзбекистон
12.11.2026, 11:08

Аэропортдаги телефонлар можароси: Сохта IMEI рақамлари
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:51

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Феруза Норматовага нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Ўзбекистон
12.11.2026, 10:35

Қозоғистонга алоқадор хакерлар Тожикистон ва Ўзбекистон давлат тизимларига ҳужум уюштирди
Жаҳон
12.11.2026, 10:18

Қозоғистонда «Кулпаш» ва «Айтматов» фильмлари намойиши қолдирилди
Маданий
11.11.2026, 15:53

Сурхондарёда 5,3 килограмм опий савдоси олди олинди
Ўзбекистон
11.11.2026, 15:04

Россияда мигрантлар содир этган жиноятлар 40 фоизга камайди
Жаҳон
11.11.2026, 12:17

GTL лойиҳаси кутилган натижани бердими?
Ўзбекистон
11.11.2026, 12:06

Windows 12 қачон чиқади?
Фан-технология
11.11.2026, 12:00

Эронда янги ерости «ракета шаҳри» очилди
Жаҳон
11.11.2026, 11:36

ЕИ илк бор Украинада ҳарбий иштирокини йўлга қўяди
Жаҳон
11.11.2026, 10:09

Бешта ректорни бўшатганим йўқ – Турдимов
Таълим
10.11.2026, 16:03

Қирғизистон Тожикистондан ўтган 170 та уйни аҳолига беради
Жаҳон
10.11.2026, 15:10

Ўзбекистонда 9 ойда қанча ЙТҲ содир бўлди?
Ўзбекистон
10.11.2026, 14:30
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Хитой футболининг қулаши
Спорт
04.11.2026, 14:44

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
