Украина келажакда Россиянинг бир қисми бўлиши мумкин — Дональд Трамп
АҚШ Президенти Дональд Трамп 10 февраль куни Fox News телеканалида берган интервьюсида Украина келажакда Россиянинг бир қисми бўлиши мумкин деган фикрни илгари сурди. Бу баёнот Ғарб давлатларининг ёрдами билан уч йилдан бери Россиянинг босқинига қарши курашиб келаётган Украинанинг мустақиллиги шубҳа остида эканлигини англатади. Бу ҳақда CNN нашри хабар берди.
Жаҳон
12.02.2025, 15:02
Улашиш:

Ukraina kelajakda Rossiyaning bir qismi boʻlishi mumkin — Donald Tramp
Жорий йилнинг 10 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида Америка маъмуриятининг урушни тугатиш бўйича қилаётган саъй-ҳаракатлари ҳақида гапириб ўтган. Бу интервью унинг Вице-президенти ЖД Ванcе ва Украина Президенти Володимир Зеленский ўртасида режалаштирилган учрашув арафасида эфирга узатилган.
"Украина Россия билан келишувга эришиши мумкин, балки эриша олмас. Украина келажакда Россиянинг бир қисмига айланиши ёки бўлмаслиги ҳам мумкин", дея Трамп шу жараёнда кинояли фикр билдирган.
Шунингдек, у АҚШнинг Украинага бераётган ёрдамидан фойда кўришни истаётганини таъкидлаб, яна бир бор Украинанинг қимматбаҳо ер металларини савдога қўйиш таклифини илгари сурган.
"Улар жуда бой ер ресурслари — нодир металлар, нефт, газга эга. Мен маблағимиз кафолатланган бўлишини истайман. Мен уларга 500 миллиард АҚШ долларлик нодир металлар эквивалентини олишимиз керак эканлигини айтдим. Улар деярли бунга рози бўлди. Акс ҳолда, биз аҳмоқлик қилган бўламиз. Уларга шуни ҳам айтдимки, биз бу пулларни шунчаки бера олмаймиз, бунинг эвазига нимадир олишимиз керак", дея қўшимча қилган у.
Табиийки, Трампнинг ушбу баёнотлари 2022 йилдан буён Украинанинг тўртта ҳудудни ноқонуний равишда аннексия қилиб, бутун мамлакатни ўзига бўйсундирмоқчи бўлган Россияга ёқиб тушди. Трампнинг чиқишидан бир кун ўтиб, яъни 11 февраль куни Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Америка президентининг сўзларига муносабат билдирди.
"Украинанинг катта қисми Россияники ва бу аллақачон амалга ошган ҳақиқат", дейди у.
Россия 2022 йил февраль ойида кенг кўламли босқинни бошлаганида, Киевни бир неча кун ичида, бутун мамлакатни эса бир неча ҳафта ичида эгаллаб олишни режалаштирган эди. Бироқ, уруш тўртинчи йилга ўтаркан, Москва Украина ҳудудининг атиги бешдан бир қисмида назоратни ўрната олди.
2023 йилда Россия босиб олинган Донецк, Луганск, Запорижжя ва Херсон вилоятларида сохта референдум ўтказиб, уларни расман аннексия қилишга уринган эди. Песковнинг айтишича, бу референдумда халқ катта хавф-хатарларга қарамай, навбатга туриб овоз берган.
Бундан ташқари, Трамп Fox News телеканалида берган интервьюсида ўз маъмурияти Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокараларига замин яратишда "улкан ютуқларга" эришганини таъкидлаган. Зеленский эса Трамп маъмуриятидан муҳим шахслар шу ҳафта ичида Украинага ташриф буюришини ва уларни Мюнхендаги Хавфсизлик конференсиясида кутиб олишини маълум қилган.
мавзуга оид янгиликлар

Лукашенко Украинадаги уруш тугашини кутмоқда
Жаҳон
03.11.2026, 17:28

Уиткофф: АҚШ, Россия ва Украина вакиллари Абу-Дабида учрашади
Сиёсат
03.11.2026, 10:17

Россия Украинанинг гуманитар ёрдам марказига зарба берди
Жаҳон
03.11.2026, 09:49

Зеленский: Киев сулҳга тайёр
Сиёсат
22.10.2026, 17:53

Вашингтон Москвага жавоб берди: дипломатлар Киевда қолади
Сиёсат
06.10.2026, 18:02

Россия Днепр устидаги кўприкка зарба берди: беш киши яраланди
Жаҳон
06.10.2026, 16:14
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
сўнгги янгиликлар

Францияда қимматчиликка қарши намойишларга 146 минг киши чиқди
Жаҳон
08.11.2026, 10:23

Ғазода кучли ёмғир 70 мингта чодирни сув остида қолдирди
Жаҳон
08.11.2026, 09:46

Акбар Жўраев жаҳон чемпионатида учта олтин медаль олди
Спорт
08.11.2026, 09:14

СИ киберҳужумчилар имкониятини оширяптими?
Фан-технология
07.11.2026, 12:27

«Ақлга озуқа бўладиган китоблар»: ALP нашриётида рейд ўтказилди
Маданий
07.11.2026, 12:05

Қирғизистон Россия ТИВга нота юборди
Сиёсат
06.11.2026, 17:40

Самарқандда ШҲТ Плюс форматидаги илк экспертлар мулоқоти бошланди
Ўзбекистон
06.11.2026, 15:56

Футбол олами эрта йўқотган футболчилар
Спорт
06.11.2026, 15:06

Қозоғистонда ёқилғини экспорт қилиш тақиқи узайтирилди
Иқтисодиёт
06.11.2026, 14:48

Нилуфар Ҳамидова 7 суткага қамалди
Маданий
06.11.2026, 10:36

Тошкентда туғилган Серджио Гор Трампнинг давлат котиби бўлиши мумкинми?
Сиёсат
06.11.2026, 10:32

Yandex Go 10 ноябрдан Market витринасини ёпади
Ўзбекистон
06.11.2026, 09:45

АҚШ Сенатига сайланган илк мусулмон сенатор Абдул Ал-Сайед ким?
Сиёсат
05.11.2026, 19:44

«Футбол – бу одамлар»: Роналду хайрлашув мактубини ёзди
Спорт
05.11.2026, 17:43

Трамп маслаҳатчилари Исроилдан бошпана сўрамоқчи
Сиёсат
05.11.2026, 17:02

Дакар-2026: ўзбекистонлик дзюдочи Жўрабек Эшпўлатов кумуш медални қўлга киритди
Спорт
05.11.2026, 15:48

Энергетик ичимликлар таъқиқланиши мумкин
Жаҳон
05.11.2026, 11:29

Марказий банк асосий ставкани 14 фоизда қолдирди
Иқтисодиёт
05.11.2026, 10:23

АҚШ Сенатига илк мусулмон сайланди
Сиёсат
04.11.2026, 17:55

Жаҳон тиллари университетидаги «Хавфсиз талаба» можароси: декан ишдан олинди
Таълим
04.11.2026, 17:07
машҳур янгиликлар

Ўзбек алифбосидаги тўрт ҳарф ўзгарди
Таълим
21.10.2026, 14:48

Интернетда Турдимов номидан сохта хабарлар тарқатилмоқда
Таълим
13.10.2026, 16:30

Ўзбекистонда эрта никоҳ ва диний никоҳ маросими учун жарималар оширилди
Ўзбекистон
15.10.2026, 16:35

Ўзбекистонда онлайн харидорларнинг 70 фоизи ишлатилган товар сотиб олган
Ўзбекистон
04.11.2026, 11:45

Ўзбекистонда кимлар дахлсизлик ва иммунитетга эга?
Ўзбекистон
17.10.2026, 14:01

Украинада Starlink фаолияти чекланди
Жаҳон
15.10.2026, 11:18
